ЗУЛФИЯ – САДОҚАТ ТИМСОЛИ
O’zLiDeP Асака тумани Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Асака Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Аёл – юксак маънавият соҳибаси” лойиҳаси доирасида “Зулфия -садоқат тимсоли” мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказилди. Баҳорнинг илк кунида ўтказилган тадбир хассос шоира, давлат ва жамоат арбоби Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллигига бағишланди.
Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари шарқ аёлининг ақлу заковати, вафо ва садоқати, оила ва жамиятда ўзининг алоҳида ибратини кўрсата олганлигини, “Бахтим шул, ўзбекнинг Зулфиясиман!”- дея фахр туйғусини ифода этганлигини эътироф этдилар. Талабалар томонидан намойиш этилган бадиий дастурда бетакрор ижодкор сиймоси ҳурмат ва эҳтиром билан гавдалантирилиб, унинг ижод намуналаридан ижро этилди.
Партия туман Кенгаши аппарати раҳбари, туман Кенгаши депутати У.Назарова: - Муҳаббат куйчиси, халқаро тинчлик ва дўстлик элчиси - Зулфия Ватан ва халқ тақдирига бефарқ бўлмаган, юрт равнақи ва ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган матонатли аёл бўлган. Унинг шеърияти ва шахсий ҳаёти халқимиз учун бебеҳо меросдир – деб ўз фикрларини билдирди. https://t.me/uzlidep_andijon