Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
━━━━━━━━━━━━━━━
СИЗ МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛИШГА МАЖБУР ЭМАССИЗ━━━━━━━━━━━━━━━
Ҳозирда кўпчилик бор вужуди билан муваффақиятли инсон бўлишга ҳаракат қилиб яшамоқди.
Сердаромад, обрўли ишларда ишлашни, катта-катта бизнеслари бор бўлган тадбиркор бўлишни, кўпроқ пул топишни, кўпроқ эҳсонлар қилишни, танаси соғлом ва чиройли бўлишини, тез-тез саёҳатлар қилишни, зўр тўйлар беришни, зўр уйларда яшашни, зўр машиналар минишни.
Бир тарафдан қаралса, бу яхши-ку, дейиш мумкин. Аммо бунинг бир қарашда сезилмайдиган хавф-хатари жуда катта.
Гап шундаки,
«муваффақиятли инсон бўлишим шарт» деб яшаётган инсон ўзи хоҳлаган нарсаларига эришмай турган вақтда ўзидан кўнгли тўлмайди, ўзини ёмон кўради, муваффақиятли инсонлар олдида ўзини паст, хор кўради.
Ўзини кераксиз, ҳурматга лойиқмас, аҳамиятсиз деб ҳисоблайди. Чунки унинг қўлида қийшиқ тошу-тарозу турибди:
Агар муваффақиятли бўлсанг — одамсан,
бўлмаса — одам эмассан.Агар муваффақиятли бўлсанг — ҳурматга лойиқсан,
акс ҳолда — ҳурматга арзимайсан.Агар муваффақиятли бўлсанг — сен яхши одамсан,
акс ҳолда — сен ёмон одамсан.Мана шу тарозуга ҳозирги аҳволини қўйиб ўлчайди-да, ўзидан ҳам, дунёлардан ҳам кўнгли қолиб кетади.
Ўзини ҳаракат қилмаётганликда, дангасаликда, илмсизликда, қўлидан ҳеч бир иш келмасликда айблаб яшайди.
Бир нарсани яхшилаб англаб олинг:━━━━━━━━━━━━━━━
Муваффақиятли* бўлиш сизга фарз эмас.━━━━━━━━━━━━━━━
Яъни, сиз юқорида айтилган белгиларга эга «муваффақиятли» инсон бўлишга мажбур эмассиз.
Агар хоҳласангиз, ўшандай муваффақиятли инсон бўлиб яшайверинг. Бунинг ёмон жойи йўқ.
Лекин шуни ҳам билиб қўйингки, юқорида айтилган
«муваффақиятлар»нинг сизда бўлмаслигининг ҳам ёмон жойи йўқ.
Шуни тушунсангиз, англасангиз — бўлди.Ҳурмат билан,
Эшмуродов Ш._Изоҳ: бу мақолада «муваффақият» деганда юқорида айтилган белгилар назарда тутилиб ёзилди. Муваффақиятга бошқа таъриф берилса, бу мақоладаги гапларни бошқача англаш керак бўлади._
━━━━━━━━━━━━━━━
Агар мақолани фойдали деб билсангиз, яқинларингизга ҳам улашинг.
📌
Бизнинг канал: @trening_kitob#ichki_tosiqlar