Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Қилишингиз керак бўлган муҳим ишлар бор. Бу ишларни қилишингиз сизга фойдали эканлигини биласиз ҳам. Аммо ...
Аммо бу ишларни қилишга келганда негадир ортга сураверасиз, бошқа кераксиз ишларга чалғийверасиз. Нега муҳим бўлиб турган ишларни қилмаяпман деб ўзингиздан норози бўласиз, айблайсиз, жаҳлингиз ҳам чиқади. Аммо барибир ҳеч нарса ўзгармайди.
Ўзингизга мен дангасаман, иродасизман, маъсулиятсизман деб "диагноз" ҳам қўйиб оласиз ва натижада дангасаликни енгиш, иродани кучайтириш усулларини ўрганишга киришиб кетишингиз ҳам мумкин. Аммо барибир аҳвол ўша ўша... ҳали ҳам муҳим ва керакли ишларни ортга суришда давом этаверасиз. Ўзингиздан кўнглингиз қолиб ҳам кетади.
Бўлдими?! Муаммоларингизни шундай ҳал қиласизми?! - Ўзингизга ўзингиз диагноз қўясиз ва ўшанга қараб ҳаракат қиласиз. Балки сиз нотўғри диагноз қўйгандирсиз, балки дангаса эмасдирсиз, балки иродасиз ёки масъулиятсиз ҳам эмасдирсиз!? Балки муҳим ишларни ортга суришнинг сабаби буткул бошқа жойдадир... Ахир ҳожатга бориш муҳим бўлганда бу муҳим ишни ортга сурмайсиз-ку!?
Сиз азизлар учун ушбу муаммонинг асл сабаби, юраги тушинтирилган видео тайёрладик. Марҳамат қуйидаги линк орқали ўтиб ушбу видеони кўришингиз мумкин 👇
Видеони кўриш.