Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур. (Зухруф сураси, 36-оят).
«Шабкўрлик» кундузи кўриб, кечаси кўрмай қолиш касалидир. Биз «шабкўр» деб таржима қилган сўз арабчада «яъшу» дейилиб, бу сўз баъзида кўриб, баъзан кўрмай қоладиган касалга ишлатилади. Оятдаги
«Роҳманнинг эслатмаси»дан мақсад эса Қуръон ва Исломдир. Ушбу оят таъкидламоқдаки, баъзи одамлар Қуръонга ва Исломга нисбатан шабкўр бўладилар. Бошқа нарсаларни кўриб, фарқлаб, тушуниб, керакли муомаласини қилаверадилар, аммо Қуръонга келганда, Исломга келганда, кўрмайдиган, эшитмайдиган, тушунмайдиган бўлиб оладилар. Уларнинг бу сохта касалликлари ўзларига зарар келтиради.
«Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур».
Ким Аллоҳнинг зикридан ва эслатмасидан ғофил қолса, ўзини билмаганга, кўрмаганга солса, уни шайтон Миниб олади. Ундай одамнинг энг яқин дўсти шайтон бўлади. Шайтон ундан ҳеч ажралмайди, доимо васвасага солиб юради. Бу ҳол эса энг ёмон оқибатга олиб келади.
"Тафсири Ҳилол" китобидан.
Manba
@mehrob_uz 👉
@Tasadduq_yo_rosululloh