Bayyina.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 249-252-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


https://youtu.be/pYBzwDomwSI

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


#Рамазонга_тайёргарлик
Рамазон–мағфират ойи

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ قَالَ:
"رَغِمَ أَنْفُ امْرِئٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ، وَرَغِمَ أَنْفُ امْرِئٍ أَدْرَكَ رَمَضَانَ فَانْسَلَخَ مِنْهُ وَلَمْ يُغْفَرْ لَهُ، وَرَغِمَ أَنْفُ امْرِئٍ أَدْرَكَ وَالِدَيْهِ عِنْدَ الْكِبَرِ أَحَدَهُمَا أَوْ كِلَيْهِمَا فَلَمْ يُدْخِلَاهُ الْجَنَّةَ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Ҳузурида эсланганимда менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин.
— Рамазон ойи кириб, гуноҳлари кечирилишидан олдин ойни тугатган кишининг бурни ерга ишқалансин.
— Ота-онасини ёки улардан бирини қарилик вақтида топиб, улар сабабли жаннатга кирмаган кишининг бурни ерга ишқалансин, — дедилар.

(Имом Термизий ривояти)

Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч тоифадаги кишилар ҳақида оғир огоҳлантириш бермоқдалар. Улар жаннатдан маҳрум бўлиб, бахти қоронғи бўлиши мумкин бўлган одамлардир:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари зикр қилинганда салавот айтмаган одам

Пайғамбаримизга солавот ва салом юбориш – мусулмон учун шараф ва ибодатдир.

2. Рамазон ойида кечирилмаган одам

Рамазон – гуноҳлар кечириладиган ой, бу ойда тавба қилган ва ибодатга ихлос билан ёндошган банда учун жаннат эшиклари очиқ бўлади.

Шу фазилатли ойда гуноҳлари мағфират қилинмаган киши улкан имкониятни қўлдан чиқарган ҳисобланади.

3. Ота-онасининг қарилик даврида уларга хизмат қилмаган ва улар сабабли жаннатга кирмаган одам

Ота-онага хизмат қилиш ва уларни рози қилиш – Исломда энг улуғ ибодатлардан бири.

✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни эшитганда салавот айтиш ҳар бир мусулмон учун лозимдир.
✅ Рамазон ойи гуноҳларни кечириш учун берилган улкан имконият, уни беҳуда ўтказмаслик керак.
✅ Ота-онага қилинган яхшилик – жаннат эшикларидан бири.
✅ Бу ҳадисда зикр қилинган иллатлардан сақлниаш ва уларга риоя қилиш жуда муҳим.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибодат оғир туюлса

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


#Рамазонга_тайёргарлик
Жаннат эшиклари очилади
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ الله ﷺ قَالَ:
"إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ، وَسُلْسِلَتِ الشَّيَاطِينُ".


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Қачонки Рамазон ойи кирса, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади, — дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)


Ушбу ҳадисда Рамазон ойининг фазилати ва унинг алоҳида баракаси ҳақида сўз бормоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кириши билан учта воқеа рўй беришини хабар бердилар:

1. Жаннат эшикларининг очилиши рамазон ойидаги барча ибодатлар, тавбалар ва яхши амаллар қабул бўлиш эҳтимоли юқорилигини англатади. Бу ойда қилинган ҳар бир савобли иш орқали жаннатга йўл очилади.


2. Жаҳаннам эшикларининг ёпилиши рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати зоҳир бўлишини, гуноҳларнинг кечирилиши учун имконият эшиги очилишини англатади.


3. Шайтонлар занжирбанд қилиншидан икки маъно назарда тутилади:

Биринчиси, рамазонда мусулмонлар кўпроқ ибодатга, Қуръон тиловатига, рўза тутишга ва тақво йўлига киришади, шунинг учун шайтоннинг васвасаси камаяди.

Иккинчиси, Аллоҳ таоло бу ойда шайтонларнинг таъсирини пасайтиради, улар инсонларни васваса қилишда қийинчиликка дуч келишишади.

✅ Рамазон ойи – гуноҳлардан покланиш ва жаннатга эришиш учун катта имкониятдир.
✅ Бу ойда шайтонлар таъсирининг заифлаши билан инсон ўз нафсига қарши мустаҳкам тура олиш имкониятига эга бўлади..
✅ Жаннат эшиклари очиқлиги инсоннинг кўпроқ савобли амалларга интилишини англатади.
✅ Жаҳаннам эшиклари ёпиқ экан, гуноҳлардан қайтиб, тавба қилишнинг энг яхши вақтидир.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади деб ўйлаймиз. Аслида эса, улар яхши бўлганлари учун бизни яхши кўришларини англамаймиз.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

6.4k 0 108 3 79

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳалокатга олиб борувчи орзу-ҳаваслар

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Ёмғир – Аллоҳ таолонинг фазли, раҳмати ва баракоти саналади. У ёғаётган пайтда Аллоҳ таолонинг файзу футуҳидан умид қилинади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ёмғир сувини – муборак сув деб номлаган:

وَنَزَّلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً مُبَارَكًا فَأَنْبَتْنَا بِهِ جَنَّاتٍ وَحَبَّ الْحَصِيدِ

“Биз осмондан муборак сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик” (Қоф сураси, 9-оят).

Шунинг учун ҳам Расули Акрам алайҳиссалом ёмғир ёғган пайтида дуо қилишга тарғиб қилганлар.

سهل بن سعد مرفوعًا إلى النبي صلى الله عليه وسلم: «ثنتان ما تردان: الدعاء عند النداء وتحت المطر» رواه أبو داود.

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарса қайтарилмайди: азон пайтидаги ва ёмғир остидаги дуо” деганлар (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Шу билан бирга Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёмғир ёғганда:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

яъни, “Парвардигоро, фойдали ёмғир қил!” деб дуо қилишлари муборак одатлари бўлган. Валлоҳу аълам.

@bayyinauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Том ёпишда жонлиқ сўйиш

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Жаннат аҳлининг амали
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ أَعْرَابِيًّا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ ﷺ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ إِذَا عَمِلْتُهُ دَخَلْتُ الْجَنَّةَ؟ قَالَ: "تَعْبُدُ اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ الْمَكْتُوبَةَ، وَتُؤَدِّي الزَّكَاةَ الْمَفْرُوضَةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ". فَقَالَ الْأَعْرَابِيُّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَا أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلَا أَنْقُصُ. فَلَمَّا وَلَّى، قَالَ النَّبِيُّ ﷺ: "مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، فَلْيَنْظُرْ إِلَى هَذَا".


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:
— Мени бир амалга йўллангки, уни қилсам, жаннатга кирайин, — деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан Унга ибодат қил, фарз қилинган намозни тўлиқ ўқи, фарз қилинган закотни бер ва Рамазон ойида рўза тут, — дедилар.
Аъробий айтди:
— Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен бунга бирор нарсани қўшмайман ҳам, камайтирмайман ҳам.
У ортига бурилиб кетганида, Пайғамбар алайҳиссалом:
— Кимни жаннат аҳлидан бўлган бир кишига қараш хурсанд қиладиган бўлса, шу одамга қарасин, — дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Ушбу ҳадисда жаннатга элтувчи энг асосий амаллар ҳақида маълумот берилмоқда. Аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннатга олиб борувчи амални сўраганда, унга Ислом динининг устунларидан тўрттасини баён қилдилар:
Аллоҳга ширк келтирмасдан Унга ибодат қилиш – яъни Аллоҳдан бошқани илоҳ деб билмаслик, Унга ҳеч қандай шерик қўшмаслик. Бу –Исломнинг энг асосий тамойилидир.
Фарз намозларни адо этиш. Намоз Ислом динининг устуни бўлиб, уни тарк этиш катта гуноҳлардан ҳисобланади.
Закот бериш – моли нисобга етган ҳар бир мусулмоннинг закот бериши кераклиги. Бу жамиятда адолат ва ижтимоий барқарорликни таъминлайди.
Рамазон ойида рўза тутиш. Рўза – инсонни тақвога олиб борувчи, нафсини тарбия қилувчи муҳим ибодатдир.

✅Исломнинг асосий устунлари сифатида талқин этилган амалларни сидқидилдан бажарган инсон жаннатга лойиқ бўлади.
✅Фарз амаллар мусулмон учун жуда муҳим, уларни тарк этиш катта гуноҳдир.
✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннат аҳлидан бўлган кишини башорат қилиб, унга ишонч ва хушхабар бердилар.
✅Ҳар бир мусулмон жаннатга элтувчи амалларга маҳкам ёпишиши лозим.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Ким сизга яқинлашмоқчи бўлса, у сизга келади, ким сизни кўришни истаса, сизнинг олдингизга боради ва ким сизнинг овозингизни эшитишни истаса, сизга қўнғироқ қилади. Ҳамма нарса вазиятга боғлиқ эмас, балки қалбга, журъатга...

Доктор Мустафо Маҳмуд

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

7.7k 1 204 5 119

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 246-248-оятлар таржимаси
Қори:
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

6k 0 28 2 40

#Рамазонга_тайёргарлик
Жаннат эшиклари очилади
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ الله ﷺ قَالَ:
"إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ، وَسُلْسِلَتِ الشَّيَاطِينُ".


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Қачонки Рамазон ойи кирса, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади, — дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)


Ушбу ҳадисда Рамазон ойининг фазилати ва унинг алоҳида баракаси ҳақида сўз бормоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кириши билан учта воқеа рўй беришини хабар бердилар:

1. Жаннат эшикларининг очилиши рамазон ойидаги барча ибодатлар, тавбалар ва яхши амаллар қабул бўлиш эҳтимоли юқорилигини англатади. Бу ойда қилинган ҳар бир савобли иш орқали жаннатга йўл очилади.


2. Жаҳаннам эшикларининг ёпилиши рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати зоҳир бўлишини, гуноҳларнинг кечирилиши учун имконият эшиги очилишини англатади.


3. Шайтонлар занжирбанд қилиншидан икки маъно назарда тутилади:

Биринчиси, рамазонда мусулмонлар кўпроқ ибодатга, Қуръон тиловатига, рўза тутишга ва тақво йўлига киришади, шунинг учун шайтоннинг васвасаси камаяди.

Иккинчиси, Аллоҳ таоло бу ойда шайтонларнинг таъсирини пасайтиради, улар инсонларни васваса қилишда қийинчиликка дуч келишишади.

✅ Рамазон ойи – гуноҳлардан покланиш ва жаннатга эришиш учун катта имкониятдир.
✅ Бу ойда шайтонлар таъсирининг заифлаши билан инсон ўз нафсига қарши мустаҳкам тура олиш имкониятига эга бўлади..
✅ Жаннат эшиклари очиқлиги инсоннинг кўпроқ савобли амалларга интилишини англатади.
✅ Жаҳаннам эшиклари ёпиқ экан, гуноҳлардан қайтиб, тавба қилишнинг энг яхши вақтидир.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абу Наср Форобийнинг Ироққа сафарлари

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

9.5k 0 158 10 50

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абу Наср Форобий

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Минг йил ўқисам-у, мендан «Нимани билдинг?» деб сўрасалар, «Ҳаддимни билдим», — дейман.

Мавлоно Румий

Ҳад – ҳам ўзини, ҳам бошқаларнинг хоҳиш-истакларини бир нуқтада жамлаш. Ҳаддини билиш эса тарозининг ҳар иккала тарафига бирдек оёқ қўя билиш санъатидир.

Bayyina.uz
| Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

7.8k 0 123 2 69

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


#Рамазонга_тайёргарлик
Ислом устуни бўлган ҳадис

عَنْ عَبْدِاللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ:
"بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ"

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Ислом беш нарсанинг устига қурилган:

1. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш;
2. Намозни тўлиқ адо этиш;
3. Закотни бериш;
4. Ҳажни адо этиш;
5. Рамазон ойида рўза тутиш."

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Бу ҳадис Исломнинг асосий устунлари ҳақидаги энг машҳур ҳадислардан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломни уйга қиёслаб, уни беш асосий устунга қурилган деб таърифлаганлар. Ушбу беш рукн шундай муҳимки, уларсиз Ислом комил бўлмайди.
1. Иймон келтириш (Калимаи Тоййиба:

لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ

Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ.
(Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад – Аллоҳнинг элчисидир.) – Исломга кириш учун энг биринчи ва асосий шарт. Бу гувоҳлик исломий ҳаётнинг асосидир.
2. Намоз – Банда билан Роббисининг алоқасидир. Бу, инсоннинг Аллоҳга ибодати ва тақвосининг энг муҳим кўринишидир.
3. Закот – Жамиятдаги камбағал ва муҳтожларга ёрдам бериш воситаси бўлиб, мусулмонларнинг бир-бирига ғамхўрлигини ифодалайди.
4. Ҳаж – Молиявий ва жисмоний имкониятга эга бўлган ҳар бир мусулмоннинг умрида бир марта адо этиши фарз бўлган ибодат. Умматнинг бирлигини намоён қилади.
5. Рўза – Сабр, тақво ва ўз нафсини тарбиялаш учун жуда муҳим ибодатдир.



Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломни мустаҳкам бино каби тасвирлаб, унинг устунларини баён қилганлар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Показано 20 последних публикаций.