Soliq va buxgalteriya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Ушбу канални юритишдан асосий мақсад олган билимларимизни бўлишиш, билмаганларимизни ўрганиш ва янада мустаҳкамлаш.
https://t.me/+buDYuOO9kSZmZWEy канал гуруҳи.
Админ: @shonazarovsardor

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🎉 Барча мусулмон аҳлига Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

https://t.me/soliqbuxgalteriya


Корхона жисмоний шахсдан офисни ижарага олади ва ҳар ой унга 10,000,000 сўм тўлаб беради. Корхона солиқ агенти сифатида қанча солиқ ушлаб қолиб бюджетга тўлаб беради?
Опрос
  •   1 363 636,36 сўм
  •   1 200 000,00 сўм
  •   1 344 000,00 сўм
  •   Ушлаб қолиши керак эмас
293 голосов

984 2 11 13 14

Солиқ кодексининг "СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА УЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК" бўлимидан қисқача тест.

Soliq va buxgalteriya


Солиқ кодекси 27-28-боблар.pptx
1.2Мб
Солиқ кодексининг 210-227(227-1)-моддалари бўйича иложи борича мисоллар таййорлашга ҳаракат қилдик, фойдали бўлади деган умиддамиз.

Файлни очиш учун пароль: 54321

https://t.me/soliqbuxgalteriya




Жавобингизни ушбу сўровномадан танланг
Опрос
  •   Нотўғри, жарима суммаси 9 млн сўм бўлиши керак
  •   Тўғри, чунки жарима суммаси 5 млн сўм бўлиши керак
  •   Нотўғри, жарима суммаси 4.5 млн сўм бўлиши керак
162 голосов


#ҳолат

ЯТТнинг айланмаси январь-май даврида 1 млрд сўмдан ошиб кетди лекин ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтмади (ВМҚ 595).

ЯТТ ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризани 30 июнда берди ва рўйхатга 1-июлдан қўйилди. Солиқ органи ҳодимлари ушбу ҳолатни ўрганиш натижасида аниқлашдики ЯЯТнинг айланмаси рўйхатдан ўтиш санасигача 180 млн сўм бўлган яъни 1 млрддан 180 млн сўм ошиб кетган. ДСҚ органи ҳодимлари 180 млн сўм * 5% = 9 млн сўм миқдорида молиявий жарима қўллашди (СК 219-моддасига асосан).

ЯТТ жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинганган кундан 6 кун ўтиб 4.5 млн сўм тўлади.

ДСҚ органи ҳодимлари ЯТТ дан яна 0.5 млн сўм тўлашини талаб қилишди.

Сизнингча ушбу талаб тўғрими?


#ҳолат

Бухгалтер корхона балансидаги "жентра" автомобилини 60 млн сўмга реализация қилди. Автомобилнинг қолдиқ қиймати 50 млн сўмни ташкил қилади. Орадан 1 ой муддат ўтиб бухгалтер автомобил реализация қилинган нархи бозор нархидан фарқ қилишини сезиб уни баҳолатишни сўради ва натижада холис баҳоловчи 90 млн сўмга баҳолади (реализация қилинган кун ҳолатидаги нарҳи). Баҳолатилганидан сўнг компания қўшимча солиқларни ҳисоблаши ва тўлашига тўғри келди яъни:

1️⃣ ҚҚС - (90 млн сўм - 60 млн сўм) * 12% = 3,6 млн сўм;
2️⃣ Фойда солиғи - (90 млн сўм - 60 млн сўм) * 15% = 4,5 млн сўм.

Савол: ҚҚС бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ фойда солиғи мақсадларида чегириладими?

Биринчи навбатда фойда солиғи бўйича асосий қоидага қарайдиган бўлсак яъни фойда солиғини ҳисоблашда жами даромаддан даромад олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар чегирилади (СК 305-м.)

Бундан ташқари чегирилмайдиган харажатлар рўйҳати СКнинг 317-моддасида келтирилган. Буларнинг ичида солиқ текширувлари натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар (12-б) деган банди бор.

Бизнинг ҳолатимизда эса корхона мустақил равишда солиқни қўшимча ҳисоблаб тўлаб берди ва бу солиқ даромад олиш билан боғлиқ (иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди) шунинг учун қўйимча ҳисобланган солиқ фойда солиғи мақсадларида чегирилади.

https://t.me/soliqbuxgalteriya


RU_O'ZB_ENG_тиллардаги_баланс_ва_молиявий_натижалар_тўғрисидаги.xlsx
36.5Кб
Баланс (форма 1) ва молиявий натижалар (форма 2) тўғрисидаги ҳисоботларнинг ўзбек/рус/инглиз тилидаги шаблони.

Soliq va buxgalteriya


Даъво муддати жорий қилинмайдиган ҳолатларни биласизми?

Даъво муддати
— шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.

Умумий даъво муддати 3 йил ҳисобланади.

Шунингдек, айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.

Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди (163-модда):

🔸шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга;
🔸омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига;
🔸фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
🔸жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
🔸мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам бартараф этиш ҳақидаги талабларига;
🔸мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга;
🔸қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.

Soliq va buxgalteriya


Солиқчилар томонидан мол-мулкни хатлаш тартиби

Солиқ органининг солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мол-мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини чеклашга доир ҳаракати солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорнинг бажарилишини таъминлаш усули сифатида мол-мулкни хатлашдир. Солиқ қарзи бўйича солиқ тўловчиларнинг мол-мулкини хатлаш суд қарорига кўра амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзи тан олинган тақдирда, солиқ органи қарори асосида солиқ тўловчининг солиқ қарзи бўйича мол-мулкига тақиқ қўйиши мумкин.

Солиқ тўловчининг солиқ қарзи бўйича унинг мол-мулкини хатлаш солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юборилган кундан бошлаб ўн беш календарь кун ичида у томонидан тўлиқ бажарилмаган тақдирда амалга оширилади.

Мол-мулкни хатлаш тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин. Мол-мулкни тўлиқ хатлаш солиқ тўловчининг ўз мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини шундай чеклашки, бунда у хатланган мол-мулкни тасарруф этишга ҳақли эмас, ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш эса солиқ органининг рухсати билан ҳамда унинг назорати остида амалга оширилади.

Мол-мулкни қисман хатлаш солиқ тўловчининг ўз мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини шундай чеклашки, бунда ушбу мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш солиқ органининг рухсати билан ва унинг назорати остида амалга оширилади.

Мол-мулкни хатлаш солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларида пул маблағлари етарли бўлмаган ёки йўқ бўлган тақдирда фақат солиқни (пеняни, жаримани) тўлаш мажбурияти унинг ана шу мол-мулки ҳисобидан бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкин. Мол-мулкни хатлаш солиқ органи томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилгандан сўнг қўлланилиши мумкин.
 
Солиқ тўловчининг барча мол-мулки хатлаб қўйилиши мумкин.
Фақат солиқ қарзини узиш учун зарур ва етарли бўлган мол-мулк хатлаб қўйилиши лозим. Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан тегишли қарор шаклида қабул қилинади.

Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш видеотасвирга олинган ҳолда, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади.

Soliq va buxgalteriya


Даромадлилик кўрсаткичи бутун корхона ва унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг самарадорлигини кўрсатади.

Асосий хусусият рентабеллик, чунки у даромад, фойда ва бошқалар қийматларидан фарқли ўлароқ, компания фаолиятининг нисбий характеристикасини (яъни %да) ифодаланган.

Бунинг ёрдамида икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг иш натижаларини сифат жиҳатидан таққослаш имконини беради.

Рентабеллик кўрсаткичи компаниянинг молиявий таҳлилини ўтказиш, салбий томонларини, моментларини аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этиш ва компания фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш учун ажралмас ҳисобланади.

https://t.me/soliqbuxgalteriya










Суғурта ташкилоти ёки зарар етказган шахс томонидан тўланган зарар...

Амалдаги солиқ кодексининг 301-моддасига кўра:
"суғурта ташкилоти ёки зарар етказган шахс томонидан тўланган зарарни компенсация қилиш суммалари, бундан ушбу Кодекснинг 304-моддасида кўрсатилган суғурта тўловлари мустасно"

илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар жумласига киради дейилган.

Шунингдек СКнинг 304-моддасига асосан
"суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тарзида олинган маблағлар"

даромад сифатида ҳисобга олинмайди дейилган. Бир қарашда 2 та модданинг маъноси бир бирига қарама қаршидек туйилсада аслида ундай эмас. Қуйидаги мисолларда тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрамиз:

1-мисол

АБС компанияси аварияга учраган автомобилини тузатиш учун суғурта компаниясидан 38 млн сўм ундирди. Автомобилни ҳақиқатда тузатиш харажатлари ҳам 38 млн сўм бўлди. Ушбу ҳолатда компания даромад кўрадими?

Жавоб

Ушбу ҳолатни ҳисобда 2 хил акс эттирса бўлади:

1-вариант:
Дт 5110 Кт 8840 - 38 млн сўм (304-м-га кўра даромад эмас);
Дт 8840 Кт 6010 - 38 млн сўм (317-м.,16-қ-га кўра чегирилмайдиган харажат).
Солиқ солинадиган база 0 га тенг.

2-вариант:
Дт 5110 Кт 9390 - 38 млн сўм (301-м-га кўра даромад);
Дт 9420 Кт 6010 - 38 млн сўм (илгари чегирилган харажат бўлади).
Солиқ солинадиган база 0 га тенг.

Хулоса: эътибор берган бўлсангиз иккала вариантда ҳам солиқ солиш базаси 0 га тенг бўлди, фақат биринчи вариантда даромад ҳам тан олинмади харажат ҳам чегирилмади иккинчи вариантда эса тескариси бўлди.


2-мисол

АБС компанияси аварияга учраган автомобилини тузатиш учун суғурта компаниясидан 38 млн сўм ундирди. Автомобилни ҳақиқатда тузатиш харажатлари 40 млн сўм бўлди. Ушбу ҳолатда компания даромад кўрадими?

Жавоб

1-вариант:
Дт 5110 Кт 8840 - 38 млн сўм (304-м-га кўра даромад эмас);
Дт 8840 Кт 6010 - 40 млн сўм (317-м.,16-қ-га кўра чегирилмайдиган харажат);
Дт 9430 Кт 6010 - 2 млн сўм (305-м-га кўра чегириладиган харажат).

2-вариант:
Дт 5110 Кт 9390 - 38 млн сўм (301-м-га кўра даромад);
Дт 9420 Кт 6010 - 40 млн сўм (илгари чегирилган харажат бўлади).
Йетмаган 2 млн сўм (305-м-га кўра чегириладиган харажат).

Хулоса: 2-мисол бўйича хулоса қиладиган бўлсак, агар суғурта компаниясидан ундирган пулимиз харажатларни қоплашга йетмаса ва компания ўз ҳисобидан харажатни қопласа ушбу харажат чегириладиган харажат бўлади.


3-мисол

АБС компанияси аварияга учраган автомобилини тузатиш учун суғурта компаниясидан 38 млн сўм ундирди. Автомобилни ҳақиқатда тузатиш харажатлари 18 млн сўм бўлди. Ушбу ҳолатда компания даромад кўрадими?

1-вариант:
Дт 5110 Кт 8840 - 38 млн сўм (304-м-га кўра даромад эмас);
Дт 8840 Кт 6010 - 18 млн сўм (317-м.,16-қ-га кўра чегирилмайдиган харажат);
Ишлатилмай қолган 20 млн сўм (297-м., 26 қ-га кўра жами даромадга қўшилади ва солиққа тортилади).

2-вариант:
Дт 5110 Кт 9390 - 38 млн сўм (301-м-га кўра даромад);
Дт 9420 Кт 6010 - 18 млн сўм (илгари чегирилган харажат бўлади).
Ишлатилмай қолган 20 млн сўм (297-м., 26 қ-га кўра жами даромадга қўшилади ва солиққа тортилади).

Хулоса: 3-мисолдан хулоса қиладиган бўлсак, агар суғурта компаниясидан ундирган пулимиз ортиб қолса ортиб қолган қисми компания учун даромад ҳисобланади ва солиққа тортилади.


https://t.me/soliqbuxgalteriya


Солиқ кодекси мақсадида қимматли қоғозлар тарзида берилган (олинган) қарз шартномасининг муддати қанча бўлиши керак?
Опрос
  •   3 ойдан ошмаслиги керак
  •   6 ойдан ошмаслиги керак
  •   1 йилдан ошмаслиги керак
  •   Тўғри жавоб йўқ
182 голосов


Қимматли қоғозларни шартномада олдиндан белгиланган нархда муайян муддатдан кейин уларни қайтариб сотиш (сотиб олиш) мажбурияти бўйича операциялар нима деб аталади?
Опрос
  •   Опцион операциялар
  •   Форвард операциялар
  •   Фьючерс операциялар
  •   РЕПО операциялар
136 голосов


Солиқ тўловчи учун нохуш оқибатларни камайтириш мақсадида муддатли битимларнинг молиявий воситалари амалга ошириладиган операциялар нима деб аталади?
Опрос
  •   Кафиллик
  •   Суғурталаш
  •   Хеджерлаш
  •   Барчаси тўғри
154 голосов

Показано 20 последних публикаций.