Солиқчилар томонидан мол-мулкни хатлаш тартиби
Солиқ органининг солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мол-мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини чеклашга доир ҳаракати солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорнинг бажарилишини таъминлаш усули сифатида мол-мулкни хатлашдир. Солиқ қарзи бўйича солиқ тўловчиларнинг мол-мулкини хатлаш суд қарорига кўра амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзи тан олинган тақдирда, солиқ органи қарори асосида солиқ тўловчининг солиқ қарзи бўйича мол-мулкига тақиқ қўйиши мумкин.
Солиқ тўловчининг солиқ қарзи бўйича унинг мол-мулкини хатлаш солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юборилган кундан бошлаб ўн беш календарь кун ичида у томонидан тўлиқ бажарилмаган тақдирда амалга оширилади.
Мол-мулкни хатлаш тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин. Мол-мулкни тўлиқ хатлаш солиқ тўловчининг ўз мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини шундай чеклашки, бунда у хатланган мол-мулкни тасарруф этишга ҳақли эмас, ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш эса солиқ органининг рухсати билан ҳамда унинг назорати остида амалга оширилади.
Мол-мулкни қисман хатлаш солиқ тўловчининг ўз мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини шундай чеклашки, бунда ушбу мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш солиқ органининг рухсати билан ва унинг назорати остида амалга оширилади.
Мол-мулкни хатлаш солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларида пул маблағлари етарли бўлмаган ёки йўқ бўлган тақдирда фақат солиқни (пеняни, жаримани) тўлаш мажбурияти унинг ана шу мол-мулки ҳисобидан бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкин. Мол-мулкни хатлаш солиқ органи томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилгандан сўнг қўлланилиши мумкин.
Солиқ тўловчининг барча мол-мулки хатлаб қўйилиши мумкин.
Фақат солиқ қарзини узиш учун зарур ва етарли бўлган мол-мулк хатлаб қўйилиши лозим. Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан тегишли қарор шаклида қабул қилинади.
Солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш видеотасвирга олинган ҳолда, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади.
Soliq va buxgalteriya