#ҳолат
Бухгалтер корхона балансидаги "жентра" автомобилини 60 млн сўмга реализация қилди. Автомобилнинг қолдиқ қиймати 50 млн сўмни ташкил қилади. Орадан 1 ой муддат ўтиб бухгалтер автомобил реализация қилинган нархи бозор нархидан фарқ қилишини сезиб уни баҳолатишни сўради ва натижада холис баҳоловчи 90 млн сўмга баҳолади (реализация қилинган кун ҳолатидаги нарҳи). Баҳолатилганидан сўнг компания қўшимча солиқларни ҳисоблаши ва тўлашига тўғри келди яъни:
1️⃣ ҚҚС - (90 млн сўм - 60 млн сўм) * 12% = 3,6 млн сўм;
2️⃣ Фойда солиғи - (90 млн сўм - 60 млн сўм) * 15% = 4,5 млн сўм.
Савол: ҚҚС бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ фойда солиғи мақсадларида чегириладими?
Биринчи навбатда фойда солиғи бўйича асосий қоидага қарайдиган бўлсак яъни фойда солиғини ҳисоблашда жами даромаддан даромад олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар чегирилади (СК 305-м.)
Бундан ташқари чегирилмайдиган харажатлар рўйҳати СКнинг 317-моддасида келтирилган. Буларнинг ичида солиқ текширувлари натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар (12-б) деган банди бор.
Бизнинг ҳолатимизда эса корхона мустақил равишда солиқни қўшимча ҳисоблаб тўлаб берди ва бу солиқ даромад олиш билан боғлиқ (иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди) шунинг учун қўйимча ҳисобланган солиқ фойда солиғи мақсадларида чегирилади.
https://t.me/soliqbuxgalteriya