Алишер Қодиров таклифига Шавкат Мирзиёев муносабат билдирди:
- Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади.
Четда юрадиганларни даромад солиғига тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз.
Манба