📈
2025-2027 йилларда 303,6 млн кВт.соат электр энергияси ва 7,3 млн куб.метр табиий газ иқтисод қилиниши белгиланганАОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокидаги
брифингда энергия аудит таҳлили бўйича маълумот берилди:
⚫️“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Энергетика вазирлиги ва Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхоналарда энергия аудити ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, энергия самарадорликни оширишга қаратилган энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш дастури ишлаб чиқилди.
⚫️Унга кўра 2025-2027 йилларда 303,6 млн кВт.соат электр энергияси ва 7,3 млн куб.метр табиий газни иқтисод қилиниши белгиланди.
⚫️Хусусан, белгиланган чораларни амалга ошириш натижасида 2025 йилда 43,5 млн кВт.соат электр энергияси ва 6,7 млн куб.метр табиий газ, 2026 йилда 121,2 млн. кВт соат электр энергияси ва 659 минг куб метр табиий газ ва 2027 йилда эса 138,9 млн. кВт соат электр энергияси иқтисод қилинади.
⚫️Жорий йилнинг январь-март ойларида 33,1 млн кВт соат электр энергияси ва 10,9 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
⚫️Шунингдек, бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига январь-март ойларида 606 минг кВт соат электр энергияси сарфи камайди.
⚫️Ташкилий-техник чора-тадбирлар, электр ускуналарни капитал таъмирлаш ҳисобига 10 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди.
⚫️ Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги “Bekobodsement” АЖда кўмир ёқилғисига ўтиши натижасида жорий йилнинг I-чорагида 10,9 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк