Фильтр публикаций


"ОШ ЕРКАНМИЗ!..

"Бугун менинг туғилган куним!" –
Дўстларига деди кулиб жим.
"Ош ерканмиз!" – дедилар хуррам,
Чойхонада барча бўлди жам.

Деди: "Олдим мен янги улов!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар дарров.
Деди: "Кўрдим, жўралар, фарзанд!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар хурсанд.

Сабаб бўлиб қанча баҳона,
Анча ошлар ейилди яна.
Улфатлари қош ила кўздек,
Ош еб умр ўтказди ўзбек.

Қолди охир сўз демай йигит,
"Ош ерканмиз..." – дедилар жимжит.
Бориб-келиб қабри бошига,
Тўпландилар сўнгра ошига...

Бобур БОБОМУРОД.


Махалламиздаги кўчаларда кўча бўйлаб битон ариқлар қилинмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд вилоят хокимлиги матбуот хизмати махалламиздаги камчиликлар бўйича танқидий видеоролик таёрлашибди.

Хар ким ўз уйи атрофини тозалаб, ариқларни ковлаб қўйса яхши бўларди.Ушбу ишлар нафақат ҳудудни эстетик кўринишда сақлаш, балки соғлом ва тоза муҳит яратишга ҳам хизмат қилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Махалламиз фуқароси Рўзиев Фарход ака хеч кимдан, хеч нарса, кутиб ўтирмади. Сабри чидамади. Уйининг рўпарасидаги ўриндиқларни таъмирлаб қўйди


Ҳурматли фуқаролар бугун соат 11:00 да маҳалламиз биносида Нафақа тарқатилишини маълум қиламиз.


Умр ҳақида

Габриэль Гарсиа Маркес:

- 15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
- 20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
- 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
- 30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
- 35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
- 40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
- 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
- 50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
- 55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
- 60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
- 65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
- 70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
- 75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
- 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
- 85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.


Репост из: МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ РАСМИЙ | MAHALLA YETTILIGI RASMIY
#Диққат
#Тарқатинг

Хорижга чиқиб кетган пенсионерларимизнинг пенсияси тўхтатилар экан. Ҳаттоки яқин инсони пенсияни ишончнома билан ҳам олиши мумкин эмас экан.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ушбу тасвирга тушиб қолган йигитлар ўриндиқларни синдириб қочиб қолишда гумонланмоқда

Улар айбига иқрор бўлиб етказилган зарарни қопланса. Қонунчилигимизда айбини тан олганлиги, хамда зарар қопланганлиги, кечиришга асос бўлади.

Уларни таниганлар қуйидаги рақамларга телефон қилишни сўраб қоламиз.

☎️ +99897 392 48 46
Номозов Ўктам

☎️ +99890 476 04 53
Қосимов Ҳикматулла

Тасвирларга олиш қурилмаларида қуйи частотали фильтрлаш ва тиниқлик гистограммасини эквализациялар асосида ультраовоз, рентген, радиолокация, астрономик  яхшилаш ёрдамидан фойдаланиб тасвирни тиниқлаштириш имкон бор. Ўйлаймизки суруштирув унгача етиб бормайди


Суратдаги ўриндиқлар уч нафар ахлоқсиз ёшларимиз томонидан синдирилган. Уларни топиш чоралари кўрилмоқда


08-феврал куни ўтказилиши режалаштирилган шахмат мусобақасига устоз А Худойбердиев хам рўйхатга ёзилди.
Ёшларимиздан ака-ука Толлибоевлар хам рўйхатга киритилган


📣📣📣📣ДИҚҚАТ 📣📣📣📣

Жоғолбойли қишлоғидаги сув иншоати 3 кун кетма-кет ахолига сув узатишни тўхтатиб туради. Бунга сабаб Янги хаёт кўчасида 24-мактаб боришда чап томондаги, шунингдек, бошқа сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши айтилмоқда.
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
Хурматли фуқаролар сизлардан илтимос бугунги сув чиқишидан фойдаланиб мавжуд идишларни сув билан тўлдириб қўйишларингизни сўраб қоламиз. Хозир сув қўшилган.


Махалламиз фуқаросига тегишли ONIX русмли автоулов бугун соат 11-00 ларда 1-умумтаълим мактаби ёнида харакатсиз турган холатида номаълум шахслар томонидан олди ойнасига қаттиқ жисм билан зарар келтирган. Бугун гувохлар иштирокида Суғурта компаниясидан зарарни қоплаш бўйича далолатнома тузилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қабристондаги айрим қабрлар темир тўсиқлар билан ўралган. Айнан темир тўсиқ ўралган қабрлар тозаланмасдан қолмоқда. Жамоатчилик темир тўсиқларни олиб ташлаш кераклигини айтишмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мустақиллик махалласи ёшлари Тохиршайх масжиди қурилишида хашарда


Архив

Ўтган йилларда ўтказилган шахмат мусобақаси


08-феврал куни ўтказилиши режалаштирилган шахмат мусобақасига

Ёшларимиздан

1. Х. Нурқосимов
2. Т. Хайитбоев
3. Ш. Жўраев
лар қатнашишларини билдирди.
✅✅✅✅✅✅✅✅✅✅✅✅
Қатнашиш истаги бўлган кексаларимиз

1. Назаров Азим
2. Рахмонов Сайдували
3. Холиқулов Мамаражаб
4. Жонхўрозов Қаландар


Бир одам Оврупога тақлид қилишни жуда яхши кўрарди. Таом ейишдан олдин бақбақасини кўтариб турган ёқасига сочиқ қистиради — немисларда шундай одат бор экан. Зиёфатларга борганда биринчи қиладиган иши — қўлини ароқ билан ювади — французлар микробга қарши шундай курашар эканлар. Ўйнаши билан ўпишишдан аввал оғзига атир пуркайди — италияликлар бекорга шундай қилишмас. Ҳаммомга тушса, отасидан хафа бўлиб кетади — отаси бечора овруполикларнинг суннат қилинмасликларини билмай шу бемазагарчиликни қилиб қўйган-да бир вақтлар. Унинг энг зўр одати — зиёфатларга голландияликлар каби керилиб келиб, инглизчасига индамай, бошқаларга сездирмай чиқиб кетарди. Инглизлар еб-ичиб, тўйишгач, ҳеч ким билан хайрлашмай, раҳмат ҳам демай, индамай жўнаб қолишаркан. Кетган одамни биров билиб, биров билмай қоларкан. Тақдирнинг ёзуғини қарангки, бу одамнинг оламни тарк этиши ҳам инглизчасига бўлди: оиласи билан рози-ризолик ҳам тилаша олмади, ўлиб, кўмилганини биров билди, биров билмай ҳам қолди.
Ўзбекчасига яшаб, ўзбекчасига ўлиш ҳам бир бахт экан-да, а?

Тоҳир Малик


Мен ўз фаолиятим давомида 9000 маротаба тўпни ўтказиб юборганман. 300га яқин ўйинда ютқазганман, 26 маротаба менга хал қилувчи тўпни туширишни ишониб топширишган ва мен эплай олмаганман. Мен омадсизликларимга қайта қайта чидаб келганман. Ва айнан шунинг учун ҳам муваффақиятга эришганман.

Майкл Жордан


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви эълон қилинди

Президент қарорига мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2025 йилнинг март апрел ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

👉 https://kun.uz/kr/32580486

Kun.uz расмий канали


📣📣📣 📣📣📣📣📣📣📣 Ҳурматлимахалладошлар!

Шу ойнинг 8-санаси шанба куни махалла биносида шахмат бўйича мусобақа ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақа иштирокчилари 60 ёшдан юқори ёшдагилар 30 ёшгача бўлган ёшларга қарши дона сурадилар.♟
Мусобақа 08 феврал куни соат 10-00 да бошланади.
Мусобақага хакамлик қилиш учун Рахматулла Қоржобов чақиртирилмоқда.

Агарда мусобоқага қатнашиш истагидагилар бўлса мархамат қуйидаги рақамларга телефон қилиб рўйхатга ёзилишларингиз мумкин.

☎️+99890 476 04 53
☎️+99899 686 93 31

Показано 20 последних публикаций.