#Диққат
#Тарқатинг
Президентнинг 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йиғилиш баёни билан прокуратура органларининг 11 нафар раҳбар ходимлари республикадаги энг оғир аҳволдаги 44 та маҳаллаларга бириктирилган.
Шунга кўра,
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев томонидан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “Кушек” маҳалласининг инфратузилмасини яхшилаш ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, тадбир давомида ушбу маҳалладаги 2 та кўчада шағаллаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Ш.Алтибаевни хонадонига зарур маиший техника воситаси олиб берилди.
Бу борада амалий ишлар давом эттирилмоқда.
@Mahalla_Raisi