"ОШ ЕРКАНМИЗ!..
"Бугун менинг туғилган куним!" –
Дўстларига деди кулиб жим.
"Ош ерканмиз!" – дедилар хуррам,
Чойхонада барча бўлди жам.
Деди: "Олдим мен янги улов!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар дарров.
Деди: "Кўрдим, жўралар, фарзанд!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар хурсанд.
Сабаб бўлиб қанча баҳона,
Анча ошлар ейилди яна.
Улфатлари қош ила кўздек,
Ош еб умр ўтказди ўзбек.
Қолди охир сўз демай йигит,
"Ош ерканмиз..." – дедилар жимжит.
Бориб-келиб қабри бошига,
Тўпландилар сўнгра ошига...
Бобур БОБОМУРОД.
"Бугун менинг туғилган куним!" –
Дўстларига деди кулиб жим.
"Ош ерканмиз!" – дедилар хуррам,
Чойхонада барча бўлди жам.
Деди: "Олдим мен янги улов!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар дарров.
Деди: "Кўрдим, жўралар, фарзанд!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар хурсанд.
Сабаб бўлиб қанча баҳона,
Анча ошлар ейилди яна.
Улфатлари қош ила кўздек,
Ош еб умр ўтказди ўзбек.
Қолди охир сўз демай йигит,
"Ош ерканмиз..." – дедилар жимжит.
Бориб-келиб қабри бошига,
Тўпландилар сўнгра ошига...
Бобур БОБОМУРОД.