Осон шартларда квартира: Тошкентда “новостройка”ни қурувчидан олиб беришда воситачи фирма устидан тергов бошландиТошкент шаҳридаги “Credit House” ҳамда “In Fin Strоy Invest” МЧЖ мансабдорларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қурувчи фирмалардан уй олиб, узоқ муддатга бўлиб тўлаш шарти билан харидорларга сотиб келган ушбу воситачи фирмалар одамларнинг тўлов пулини ўзлаштирган бўлиши мумкин.
Kun.uz’га мурожаат қилган жабрланувчилар ҳам уйдан, ҳам пулидан айрилиб қолишдан хавотирдалигини билдиришмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ