Kavkab.Uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "Абдузохир" жомеъ масжидининг "Kavkab.uz" расмий сайтининг мессенжер канали.
Бош имом-хатиб: Абдурауф Носирзода

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


2- Рамазон. 1446 йил,ҳижрий.
2- Март.2025 йил,мелодий.
ЯКШАНБА  КУНИ УЧУН.

▪️Бухоро вақти билан
#Саҳарликни охирги соати:
⏰05:42

#Бухоро вақти билан
Ифторликни бошланиши
⏰18:39

Саҳарлик дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

"Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисал лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар!

Хурмо - энг яхши саҳарлик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Хурмо мўмин учун қандай яхши саҳарлик" (Абу Довуд ривояти).

https://t.me/Kavkabuz


Репост из: AlQuranuz-Shayx Alijon qori
#RAMAZON_QURON_VA_TAROVEH_OYI

1-KUN

RAMAZON – QUR’ON OYI

Zuhriy rahimahulloh Ramazon oyi kirib kelganida shunday der edi:
“Albatta, bu Qur’on tilovat qilish va taom ulashish oyi”.


Manba: “Latoif al-ma’orif” asari.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram


#ДУО

▪️Ифторлик бошланиши :
#Бухоро вақти билан.
⏰Соат 18:38

1-Март 2025 йил.

Оғиз очиш дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту!"


Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

Telegram 👇
@Kavkabuz - diniy rasmiy ilmiy ma'rifiy kanal


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамазан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.

Бугун Шанба куни.
Рамазон ойининг 1- куни.
1- Рамазон 1446 йил ҳижрий.
1- Март 2025 йил мелодий.

#РАМАЗОН ШУКУҲИ ОИЛАНГИЗНИ ТАРК ЭТМАСИН!!!

КИРИБ КЕЛГАН УЛУҒ #РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Кетдик Қуръон ўқиймиз,
Саловатлар айтамиз.
Набиййимиз севамиз,
Бунга муштоқ барчамиз!!!

Роббим бизга раҳм айла,
Расул билан жам айла.
Суҳбатин карам айла
Васлига маҳрам айла!!!

Ҳабибимга Саломим,
У келтиришмиш Исломим.
Фидодир Унга жоним,
Амин амин Аллоҳим.

Ҳабибимга Саломим,
У келтирмиш ҚУРЪОНИМ.
Фидодир Унга жоним,
Амин амин Аллоҳим.
Амин амин Аллоҳим!!!

Telegram 👇
@Kavkabuz - diniy rasmiy ilmiy ma'rifiy kanalga xush kelibsiz.


1- Рамазон. 1446 йил,ҳижрий.
1- Март.2025 йил,мелодий.
ШАНБА  КУНИ УЧУН.

▪️Бухоро вақти билан
#Саҳарликни охирги соати:
⏰05:43

#Бухоро вақти билан
Ифторликни бошланиши
⏰18:38

Саҳарлик дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

"Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисал лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар!

Хурмо - энг яхши саҳарлик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Хурмо мўмин учун қандай яхши саҳарлик" (Абу Довуд ривояти).

https://t.me/Kavkabuz


Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 2025 йил Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/83215266

Kun.uz расмий канали


#Ҳадис_170 #Такрор

РАМАЗОНДАН ФОЙДАЛАНИБ ҚОЛАЙЛИК!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَاكُمْ رَمَضَانُ شَهْرٌ مُبَارَكٌ، فَرَضَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَيْكُمْ صِيَامَهُ، تُفَتَّحُ فِيهِ أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَتُغَلَّقُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَحِيمِ، وَتُغَلُّ فِيهِ مَرَدَةُ الشَّيَاطِينِ، ِللهِ فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ مَنْ حُرِمَ خَيْرَهَا فَقَدْ حُرِمَ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

✍️ Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.


📜 Шарҳ:
1. Рамазон ойи муборак ой эканлиги.
Бошқа ойларнинг бирортаси бу сифат ила васф қилинмаган. Рамазон ойи йилнинг ўн икки ойи ичида энг афзали, энг баракалиси, энг улуғидир. У ўн икки ойнинг султонидир.

2. Аллоҳ таоло мусулмонларга Рамазон ойи рўзасини фарз қилганлиги.

Ушбу ҳадисни бу бобда келтиришдан мақсад ҳам мана шу ҳукмни, яъни Рамазон ойининг рўзасини тутиш ҳар бир бандага Аллоҳ томонидан жорий этилган фарз эканлигини маълум қилмоқдир.

3. «Унда осмонларнинг эшиклари очилур».

Ўша эшиклардан Аллоҳнинг раҳмати, хайр-барака ёғилур. Раҳмат фаришталари тушур. Бандаларнинг тутган рўзалари, қилган яхши амалларининг савоблари чандон-чандон кўпайиб, осмонга кўтарилур.

4. «Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур».

Ўша муборак ойнинг ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилиб, унга кириш вақтинча кечга сурилур. Кишиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, уларга яхши имконлар яратиб берилур. Рўза тутиб, ибодат қилган кишилар жаҳаннамдан қутулур.

5. «Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур».

Рамазон ойи шарафидан ўзбошимча шайтонлар кишанланиб, рўза тутган мўминларни васваса ва иғво қила олмай қолишади. Рўзадорлар хайрли ишлари ва ибодатларини бемалол қиладилар.

6. «Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир».

Бу кеча Қадр кечасидир. Ундаги ибодат – яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир. Ким ўша муборак кечани уйқу билан, беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

☝️ Эй дўстим, ҳаётимизда ушбу ҳадиси шарифга амал қилишни бошлашимиз, муборак Рамазон ойидан тўла фойдаланишга ўрганишимиз лозим. Рамазони шариф кунларини рўзадор, тунларини бедор бўлиб, ибодат ила ўтказишимиз керак. Қадр кечасини ҳам беҳуда ўтмаслигига ҳаракат қилайлик!

Манба: «Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
KУНЛИК ҲАДИС
@Kavkabuz


Рамазон ойи муборак бўлсин!

☪️ Аллоҳга қасамки, агар қабрдагиларга “орзу қилинглар!” дейилса, улар Рамазондан бир кунни орзу қилган бўлардилар.

Ибн Жавзийнинг "Табсира"сидан.

arabicuz
Telegram👇
@Kavkabuz- diniy rasmiy ilmiy marifiy kanal.


🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.


📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10


Яқинларингизга ҳам улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
🌙 БУХОРО ВАҚТИ БИЛАН РАМАЗОН ТАҚВИМИ
(Милодий 2025 йил, Ҳижрий 1446 йил)

САҲАРЛИК ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри Ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу Акбар.
ИФТОРЛИК ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирлий йаа Ғоффаар, маа қоддамту ва маа аххорту, бироҳматика йаа Арҳамар-Роҳимийн
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг ♻️
Каналимизга аъзо бўлинг ✅   •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👉@Kavkabuz


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

🌙 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти.

#ЖУМА
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гўзал нашида.
Биргаликда эшитамиз.
Рамазон муборак! ! 🤲

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ !

Азиз диндошларим!

#РАМАЗОН ойи барчамизга муборак бўлсин!

#Рамазон ойининг шукуҳи,
Таровеҳнинг таровати гўзал оилангизни,ҳеч қачон тарк этмасин!..

#Ғафлатда қолманг:
Юртимизда ҳар кун,
хуфтон намозидан кейин таровеҳ намозинг таровати бошланади.

Ойларнинг келинчаги улуғ Рамазон ойи барча мўъмин мусулмонларга муборак бўлсин !

Telegram👇
@Kavkabuz - Диний расмий илмий маърифий канал.



۝ إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ۝ ﷺ

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).


Пайғамбаримиз❕ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор

Telegram 👇
@Kavkabuz


Репост из: Muslim.uz
📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #ramazon
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: MuslimShosh.uz
🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2025

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#ramazon #taqvim #2025
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

✅  Улашинг | @MuslimShosh


ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲИ

سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ، سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».

Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.

Ҳасан ал-Муқрий.
@Kavkabuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азиз диндошларим азиз каналимиз мухлислари биз орзиқиб кутган Рамазонимиз келмоқда.

Рамазон ифори орзиқиб кутган рўзадорларни димоғини қитиқлаяпти!
Рамазон шукуҳи сизни тарк қилмасин.

Дўстларингиз билан баҳам кўринг!

Telegram👇
@Kavkabuz - diniy rasmiy ilmiy ma'rifiy kanal


Репост из: Naqshband.uz
#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 28 февраль куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Пешку туманидаги "Хўжа Бешик" жоме масжидининг янги биносида илк жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума  мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Қуръон ўқиганинг сари умрингга барака кираверади

Уламолардан бири айтади: «Қуръондан ўқийдиган вазифам кўпайгани сари вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди».

✅Каналга аъзо бўлинг
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/kavkabuz

Показано 20 последних публикаций.