Naqshband.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz

Админ: @Buxorovakillik

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ният!

Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

Топганинг тўйларга буюрсин деманг
Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасинггача Аллоҳ сени иймонли, ибодатли қилсин денг

Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

Тагингдан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни, набираларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
— 2 апрель 2025
— 4 шаввол 1446


🤲Аллоҳим, ҳамма ойларнинг Робби танҳо Ўзингдирсан. Рамазоннинг ҳам, шавволнинг ҳам, бошқа ойларнинг ҳам Роббисидирсан. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъи назар то Ўзинг вафот топтириб, биздан рози бўлгунингга қадар ибодат қилиб, динингда мустаҳкам қолишимиздир. Мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЯХШИЛИКНИНГ КАТТА-КИЧИГИ БЎЛМАС

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


Ҳайитингиз билан!
#ramazon

📜 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки рамазон рўзасига шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган: “Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади.
Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади.

▫️Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...”, Анъом сураси, 160-оят.


Репост из: Muslim.uz
🤝 ҚУРБОН БЎЛГАНЛАРНИНГ ЯҚИНЛАРИГА МОДДИЙ-МАЪНАВИЙ ТАСАЛЛИ БЕРИЛДИ

🕌 Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидини мутасаддилар иштирокида кўздан кечирдилар. Воқеа туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирдилар. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳумлар ҳақига бағишланди.

💬 Сўнгги маълумотларга кўра, 31 март куни масжид таҳоратхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида бир неча фуқаро ҳалок бўлиб, 10 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том қисмига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.

🤲 Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар вафот этганларнинг жаноза намозларида, маърака-маросимларида ҳақларига дуолар қилишди. Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди. Тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тиланди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан моддий ёрдамлар берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан моддий ёрдам пуллари ҳам тўлаш назарда тутилган. Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#ҲИКМАТ

Бир иш қилмоқчи бўлсанг, таваккулни қайиқ қилиб ол!
Кунларнинг бирида замон сенга исён қилса, Аллоҳдан ишларни осон қилишни сўра!
Ризқинг камайса ҳам, асло бесабрлик қилма, бургутлар орасида чумчуққа ҳам ризқ берилган!
Билиб қўйки, Аллоҳ кўз кўрган нарсадан ҳам, қалб яширган нарсадан ҳам хабардордир!
Модомики тирик экансан, шукр қилувчи банда бўл!
Билиб қўй, бу дунё айланиб турувчи чархпалакдир…

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#билармидингиз

Саховатлари

Ибн Носириддиннинг айтишларича, Имом Бухорийга оталаридан яхшигина мерос қолган. Уни тижорат қилиб туришлари учун ишончли вакилга топширганлар. Ўшандан тушган даромаддан эҳсон ва садақа чиқариб турганлар.

У зот маҳфий эҳсон чиқаришни одат қилганлар. Риёдан сақланганлар. Бирор марта берган эҳсонларини, қилган яхшиликларини гапирмаганлар. Бошкалардан ҳам шуни талаб этганлар. Бу нарса суннатга мувофиқлигини бот-бот такидлаб турганлар.

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
— 1 апрель 2025
— 3 шаввол 1446


🤲Аллоҳим, ҳамма ойларнинг Робби танҳо Ўзингдирсан. Рамазоннинг ҳам, шавволнинг ҳам, бошқа ойларнинг ҳам Роббисидирсан. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъи назар то Ўзинг вафот топтириб, биздан рози бўлгунингга қадар ибодат қилиб, динингда мустаҳкам қолишимиздир. Мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tahlilnoma | O‘zbekiston Prezidenti ishtirok etgan iftorlik, muborak hayit namozi
#30mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


#Кун_ҳикмати

Остида шер ўтирган дарахтга маймунлар осила олмагани сингари ҳақиқий эрларнинг уйларига бегоналар назар сола олмайди.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Зое бўлишимиз табиий. Биз оёқ кийимини танлашда кўп вақтимизни сарфлаб қўйдик. Аммо юрадиган йўлни танлашни унутдик! Инсон ҳамёнини йўқотганини, қўл телефонини йўқотганини, соатини йўқотганини... Қўйингки, ҳар қандай майда-чуйдани йўқотганини жуда тез англайди. Аммо ўзлигини йўқотганини бир умр фарқламай ўтиши мумкин...

«Жаннатга таклифнома» китобидан.
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


МУСЪАБ ИБН УМАЙР

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳаж мавсумида етмиш киши ҳамроҳлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришиш учун йўлга тушди. Улар иккинчи Ақаба байъатда бўлганлар эди. Маккага етиб келган заҳоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, ўзи билан Мадина халқининг аҳволини айтиб берди.
Маккага етиб келганини эшитган онаси энг аввал ўзининг олдига келмаганидан ранжиди. Ўғлини тезда ҳузурига чорлатди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларидан бўшаганидан кейингина онасини кўришга борди. Нима учун бундай қилганини сўради.
– Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал ҳеч ким билан учрашмайман! – жавоб берди Мусъаб.
– Нима, сен динингдан воз кечдингми? – сўради онаси.
– Йўқ! Аксинча, мен Аллоҳнинг ва Расулининг динидаман!
– Ҳали Ҳабашистонга, ҳали Ясрибга ҳижрат қилиб ўлар ҳолатга етмадингми?!
– Мен асло қийналмадим. Фақат динимни сақлаш учун сизларнинг озор ва жафоларингиздан қочдим.
Онасининг жаҳли чиқиб, аввалги одатига кўра ўғлини қамаб қўймоқчи бўлди. Ўғли ҳам қатъий жавоб айтди:
– Ким менга яқинлашса, албатта ўлдирурман!
Онаси бу ҳолатни кўриб йиғлашга тушди. Шунда Мусъаб ибн Умайр онасини юпата бошлади:
– Эй онажон! Менинг диним шундай динки, бизда ота-онага яхшилик қилишга буюрилади. Улар билан дунёда яхши муомалада бўлишга чорланади. Лекин куфр ишларида итоат қилинмайди. Эй онажон! Мен сизга жуда ҳам меҳрибонман. Аввалги одатларни ташланг! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беринг! Шу йўл энг очиқ ҳақиқат йўлидир. Дунё ишлари ва охират салоҳияти ҳам, Аллоҳнинг розилиги ҳам шундадир!
Лекин, афсуски, онаси жаҳолатда эди. Ўғлининг сўзларини қабул қилмади. Ҳатто мусулмонларга қарши Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ


БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📢 ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.


📿 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

📅 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади.

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)" (Анъом” сураси, 160-оят).

🌘 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).

🌙 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

📖 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

✏️Даврон НУРМУҲАММАД

#roza #shavvol #muborak
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📢 ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.


📿 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

📅 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади.

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)" (Анъом” сураси, 160-оят).

🌘 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).

🌙 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

📖 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

✏️Даврон НУРМУҲАММАД

#roza #shavvol #muborak
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#билармидингиз

Муттасил санадли ҳадислар


Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ айтадилар:

«Бизга Абу Абдуллоҳ «ал-Ҳиба» китобини ўқиб бердилар-да: «Вақиънинг бу китобларида икки-учта муттасил санадли ҳадис бор. Абдуллоҳ ибн Муборакнинг китобларида бешта шундай ҳадис мавжуд. Менинг бу китобимда эса беш юздан зиёдроқ бундай турдаги ҳадислар бор», дедилар».

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан


АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ СОЛИҲ АМАЛЛАР ИЧИГА ЯШИРИБ ҚЎЙИЛГАН.

Шақиқ ал-Балхий айтадилар: «Беш нарса талаб қилдик ва уни беш нарсада топдик:

1. Қабрда нурни талаб қилдик. Уни кечани қоим қилишда топдик.
2. Мункар ва Накирга жавобни талаб қилдик. Уни Қуръон ўқишда топдик.
3. Сирот кўпригидан ўтиб кетишни талаб қилдик. Уни садақада топдик.
4. Қиёмат куни чанқоқни босишликни талаб қилдик. Уни кундузги рўзада топдик.
5. Ризқимизда барака бўлишини талаб қилдик. Уни зуҳо намозида топдик».

"Фазоилул аъмол" китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Рамазон ҳайити муборак бўлсин💐 якшанба
— 31 март 2025
— 2 шаввол 1446

🤲Аллоҳим, диёримизга, бутун олам мўмин-мусулмонларига Рамазон ҳайитини муборак қилгин. Ушбу ойдан улуғ-улуғ ажру савобларга эга ҳолда, хатою нуқсонлардан покланиб, ҳузурингда даражаларимиз юксалиб чиқмоқни насиб эт, муяссар эт!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

Показано 20 последних публикаций.