«YURIST VA KADR» NTM


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси
Курсларга ёзилиш учун тел:
+99890-010-86-15
+99833-993-18-80

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


ДИҚҚАТ!!!

Офлайн малака ошириш курсимизга
старт берилади.

➖ ўқув курси давомийлиги – 36 соат давом этади (тингловчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар куни 9-00 дан 13-00 гача 9 кун давом этади, дарсдан сўнг ташкилот ишини давом эттириш учун);

➖ мавзуларимиз кадрлар иши ва меҳнат соҳасига оид йўналишда ўргатилади;

➖ўқув курслари меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади;

➖ўқув курсимизга кадрлар хизмати ходимлари, корхона юристлари, бухгалтерлар, касаба уюшмалари вакилларини ва албатта адвокат сифатида иш бошлаганларни ҳам таклиф қиламиз;

➖якунда услубий материаллар (иш ҳужжатлари шаблонлари) ва малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

Курсга ёзилиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Диққат ва эътиборлилик, адолат ва ҳалоллик, қатъият ва фидойилик, мустақиллик ва холислик, билим ва тажриба...

Юристлар учун бу каби сифатлар рўйхатини кўплаб давом эттириш мумкин. Лекин энг муҳими, қандай жараёнда бўлишидан қатъи назар, иш ҳужжатларини пухта ўрганиб, инсонлар тақдири йўлида адолатни тиклаш учун виждонан шахсий қатъий позицияда бўлишлари шарт!

“Yurist va kadr” ўқув маркази устози ҳамда Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси, адвокат Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич

Курсларимизга ёзилинг: 👩‍💻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube


Ходим таътил вақтида "ёғли иш топиб" таътил ўртасида МШ бекор қилишни сўраб келди, МШ бекор қилса бўладими?
Опрос
  •   ха, 160 моддага кўра, исталган пайтда бекор қилса бўлади
  •   ха, 157 -1 моддага кўра, ёзма келишув асосида бемалол бекор қилса бўлади
  •   йўқ, таътил тугаши керак, таътил ўртасида бекори қилдиш ноқонуний
79 голосов


Ходим бола парваришлаш таътили тугамасдан келди ва иш берувчидан МШ бекор қилишларини сўради, қандай бекор қилсак бўлади?
Опрос
  •   Бекор қилиш имкони йўқ, чунки бола парваришлаш таътили тугамасдан бекор қилса ноқонуний бўлиб қолади
  •   МК 157 -1 қисми билан бекор қилса бўлади
  •   МК 160 моддага асосан 1 ой олдин огохлантириб бекор қилса бўлади
56 голосов


⚠️ЙИЛЛИК БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБОТЛАРНИ ТОПШИРИБ БЕРАМИЗ‼️

🌐 Баланiс, молиявий натижа, статистика хисоботлари, ойлик, йиллик хисоботларни топшириб ва бухгалтерия хисобини юритиб берамиз.

⚠️ ‼️Масофавий бухгалтерия хизматини таклиф киламиз.

💰Туловларни иш хажмига караб келишамиз.

📲+998934444871
💬@Khudoyberdijon01


Репост из: Mehnat huquqi
#test Xodim bilan 28-iyulda MK 157-moddasi bilan mehnat shartnomasini 28-avgustda bekor qilish bo'yicha qo'shimcha kelishuv tuzilgan edi. Shartnoma bekor qilindi. Lekin xodim "bolnichniy"da edi va 28-oktabrda "bolnichniy" qog'oz olib keldi. Bunda...
Опрос
  •   shartnoma g'ayriqonuniy bekor qilingan chunki xodim "bolnichniy"da edi.
  •   "bolnichniy" puli shartnoma bekor qilingan sana 28-avgustgacha to'lab beriladi.
  •   "bolnichniy" puli kasallikning butun davriga ya'ni 28-oktabrgacha to'lab beriladi.
  •   "bolnichniy" puli 28-sentabrgacha to'lab beriladi.
1676 голосов


Репост из: Mehnat huquqi
М.Каримжонов 157.docx
25.8Кб
#maqola Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasida mehnat shartnomasini taraflarning kelishuvi (MK 157-moddasi)ga ko‘ra bekor qilishning o'ziga xos jihatlari tahlil qilingan.

🔗 Shuningdek, maqolada mehnat shartnomasini taraflarning kelishuvi bilan
bekor qilish toʼgʼrisidagi qo'shimcha kelishuv va buyruqdan namunalar keltirilgan.
Ko'pchilikning taklif va istaklaridan kelib chiqib, maqola kirill yozuvida tayyorlangan.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi


МК 157 моддага асосан тарафлар келишувига кўра бекор қилинганда ушбу келишув қандай расмийлаштирилади?
Опрос
  •   тарафлар ўртасида оғзаки келишув билан баённома расмийлаштирилади
  •   тарафлар ўртасида ёзма келишув билан расмийлаштирилади
  •   касаба уюшмаси қарори билан расмийлаштирилади
106 голосов


Репост из: Mehnat huquqi
#test Taraflar kelishuviga ko'ra ya'ni MK 157-moddasiga ko'ra mehnat shartnomasi 2024-yil 8-oktabrda xodim kasalligi davrida bekor qilindi. Lekin xodim 1 oy o'tib 8-noyabr bilan "bolnichniy"ni yopib keldi. Bu holatda...
Опрос
  •   bolnichniy puli shartnoma bekor qilingan kun 8-oktabr kunigacha to'lab beriladi.
  •   kasallikning butun davriga ya'ni 8-noyabrgacha to'lab beriladi.
  •   shartnoma g'ayriqonuniy bekor qilingan, chunki xodim "bolnichniy"da edi.
1353 голосов


Репост из: YURISTKADR
"Қичимаган жойни қашлама".

Ҳозирги вақтда иш берувчилар ходимларни МК 157-моддаси билан, яъни тарафларнинг келишувига асосан бўшатар экан, бир қарашда арзимасдек туюлсада, судда муаммо туғдириши мумкин бўлган жиддий бир хатога йўл қўймоқда.

Улар буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қўшимча келишувни ҳам, ходимдан олинган ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ҳам асос сифатида кўрсатмоқда.

Ваҳоланки, МК 157-моддасида бу модда билан ишдан бўшатиш учун қўшимча келишув тузилган бўлиши белгиланган. Бироқ, бу моддада ходимдан ариза олиниши кераклиги, ёки буйруқда ходимнинг аризаси асос сифатида кўрсатилиши назарда тутилмаган. Аслида, тарафлар ўртасида икки тарафлама имзоланган қўшимча келишув бўлса ва буйруқда ҳам шу келишув кўрсатилган бўлса бўлди.

Гап шундаки, агар буйруқнинг асос қисмида кўрсатилган ариза аслида ходимга босим ва тазйиқ ўтказиш натижасида олинган бўлиб чиқса ва судда бу тасдиқланса, ўртадаги қўшимча келишув ҳам ғайриқонуний деб топилиши мумкин. Яъни, аризадаги хатолик ундан ўтиб, қўшимча келишувга ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Ва натижада, суд ходимни ишга тиклаб қўйиши мумкин.

Айтмоқчи бўлганим, қонунчиликда белгиланмаганми, демак меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш ҳақидаги буйруқда ходимнинг аризасини кўрсатишнинг кераги йўқ.

Ҳалиги, “қичимаган жойни қашлама” дейишадику, тўғрими?

👉@yuristkadr


Репост из: Mehnat huquqi
#test Sudlar taraflarning kelishuviga ko‘ra (MKning 157-moddasi) mehnat shartnomalarining barcha turlarini va ularni har qanday vaqtda bekor qilinishi mumkinligini e’tiborga olishlari kerak, bundan mustasno...
Опрос
  •   xodimning vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik davri.
  •   xodim xizmat safarida bo‘lgan davr.
  •   xodim ta'tilldarda bo‘lgan davr.
  •   yuqoridagi barcha javoblar to'g'ri.
  •   har qanday vaqtda bekor qilish mumkin, istisnolar mavjud emas.
1277 голосов


Меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекориқилиниши мумкин. МК қайси моддасига асосан?
Опрос
  •   160 моддага асосан
  •   157 моддага асосан
  •   146 моддага асосан
90 голосов


Ассалому алайкум!!!

Мавзуларни давом эттирамиз.
Бугунги мавзу МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ.
Бу мавзу юзасидан 157 моддани ўрганамиз.
ҚАНИ КЕТДИК🏃‍➡️🏃‍♀️‍➡️


Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиз учун навбатдаги онлайн гуруҳларга старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни ошириш учун хизмат қиладилар.

Ҳар бир курс якунида тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80

Манзил:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube


Ходим янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш холатида МШ ...
Опрос
  •   МК нинг 160 моддасига кўра бекор қилинади
  •   МК 157 моддасига кўра бекор қилинади
  •   МК 169 моддасига кўра бекор қилинади
60 голосов


Ташкилот ўзгарганлиги, қайта ташкил этилганлиги, қўшиб олинганлиги ёки ажратиб чиқарилганлиги ушбу ташкилот ходимлари билан МШ бекор қилиш учун ...
Опрос
  •   асос бўлади
  •   асос бўлмайди
  •   бу ҳақда аниқ бир норма белгиланмаган
65 голосов


Репост из: YURISTKADR
#dolzarb_mavzu

600 та коллеж ва техникумларнинг раҳбарлари бўшатиладими?

Хабарингиз бор, Президентнинг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига асосан “Негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари” рўйҳати тасдиқланди.

Бунга кўра, 600 та ўрта-махсус таълим муассасалари (уларнинг ичида коллежлар, техникумлар ва касб-хунар мактаблари мавжуд), техникумлар сифатида қайта ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Фармоннинг 11-иловаси билан тасдиқланган Чора-тадбирларнинг 1-позициясига кўра ушбу коллеж ва техникумларнинг барчаси бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказиш белгиланган.

Ушбу 600 та ўрта-махсус таълим муассасалари фаолиятида шубхасиз, қайта ташкил этиш ва бошқа идора бўйсинувига ўтказиш жараёни кетмоқда. Бу дегани, айни пайтда ушбу ўқув муассасаларидаги ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан МК 156-моддасига мувофиқ давом этаверади. Мазкур гаплар ушбу коллеж, техникум ва касб-хунар мактабларининг амалда ишлаб турган директор ва директор ўринбосарларига ҳам тегишли.

Яъни, ушбу 600 та таълим муассасасининг амалда ишлаб турган директор ва директор ўринбосарларини ишдан бўшатишга ҳам асос мавжуд эмас. Улар ҳам қайта ташкил этилган ва бўйсинуви ўзгарган янги техникумларда ўз лавозимларида ишлайверишади. Агар ўзлари қарши бўлмаса албатта.

Кўпчиликни чалкаштираётгани, Фармоннинг 10-банди г-кичик бандида “2025 йил 1 январдан бошлаб техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинсин” дейилган. Шуни айримлар ишлаб турган директорлар ва директор ўринбосарлари 1 январдан ишдан бўшатилади ва улар ҳам қайтадан танловда қатнашади деб ўйлаяпти.

Йўқ, ундай эмас. Фармоннинг 10-банди г-кичик бандидаги бу талаблар амалда ишлаб турган раҳбарлар эмас, балки вакант ҳолатида бўлган директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгор бўлган (ташқаридаги) шахсларга тегишли.

Демак, Фармоннинг 1-иловасида кўрсатилган 600 та ўрта-махсус таълим муассасалари (коллежлар, техникумлар ва касб-хунар мактаблари)нинг амалда ишлаб турган директор ва директор ўринбосарлари ортиқча муаммога ва узилишларга йўл қўймасдан, ўз ишларини давом эттиришлари керак.

Тўғри, ПФ-158-сонли Фармоннинг 11-иловаси билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурига кўра, техникумларнинг рахбар ходимлари шу йил июнигача Олий таълим ва инновациялар вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилиши белгиланган. Табиийки, лавозимига нолойиқ деб топилганлари ўз лавозимларидан озод этилади.

Лекин бу кейинги ярим йилликда юз берадиган жараён.

👉@yuristkadr


МШ бекор қилинганда фақатгина МК нинг 155 моддасида кўрсатилган асослар билан бекори қилинади. Фикр тўғрими?
Опрос
  •   ха тўғри
  •   йўқ, бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра хам бекори қилиниши мумкин
82 голосов


Репост из: YURISTKADR
Учта ташкилот қўшилганда, ходимларнинг таътили “ноль”дан бошланадими?

“А”, “Б” ва “В” ташкилот ўзаро қўшилиб, улар ўрнида “Г” ташкилот қайта ташкил этилди.

Бу Меҳнат кодексининг 156-моддаси биринчи қисмидаги қавс ичида кўрсатилган “қўшиб юбориш” орқали қайта ташкил этиш ҳисобланади.

Ташкилот ёки ташкилотлар қайта ташкил этилганда, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари улар ўрнида қайта ташкил этилган ташкилотга ворислик тартибида ўтади.

Бу борада Фуқаролик кодексининг 50-моддаси биринчи қисмида “юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади” дейилган.


МК 156-моддаси биринчи қисмида эса ташкилотлар қайта ташкил этилганда, ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этавериши кўрсатилган.

Яъни, бизнинг вазиятда бир-бирига қўшиб юборилган “А”, “Б” ва “В” ташкилотларнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қайта ташкил этиш орқали янгитдан вужудга келган “Г” ташкилотга ўтади. Ва уч ташкилот ходимларининг меҳнат муносабатлари розиликлари билан “Г” ташкилотда давом этаверади.

Бунда эътибор беринг, “А”, “Б” ва “В” ташкилотларда фаолият юритиб келган ходимларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам “Г” ташкилотга ворислик тартибида ўтади. Ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари “Г” ташкилотга ўтаётганда ўртада ҳеч қандай узилиш-пузилиш бўлмайди.

Ходимларнинг ташкилот олдида зиммасига олган мажбуриятлари, вазифалари ва функциялари, берилган топшириқлар, интизомга риоя қилиш кабилар мажбуриятлар бўлса, иш ҳақи олиш, дам олиш ва меҳнат таътилидан фойдаланиш кабилар уларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ходимларнинг барча ҳуқуқлари, жумладан, меҳнат таътилларидан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам ворислик тартибида “Г” ташкилотга қандай келган бўлса, худди шундай тартибда ўтади.

Масалан, “Б” ташкилот ходими Санжар ўша “Б” ташкилотда 2023 йил 30 декабрда тасдиқланган таътил жадвали бўйича 2023 йил 10 октябрдан 2024 йил 9 октябргача даври учун 2024 йил июль ойида таътилга чиқиши кўрсатилган. “Б” ташкилот 2024 йил май ойида “А” ва “В” билан бирга қўшилиб, улар ўрнида “Г” ташкилот пайдо бўлган ва Санжар шу “Г” ташкилотга ўз лавозими бўйича ўтган. Демак, “Г” ташкилот Санжарга 2024 йил июль ойида навбатдаги меҳнат таътилини бериши керак.

Ҳулоса шуки, учта ташкилот қўшилиб, улар ўрнида янги ташкилот қайта ташкил этилганида, олдинги учта ташкилот ходимларининг меҳнат таътиллари “ноль”дан бошланмайди. Аксинча, қандай келган бўлса, худди шундай давомийлик асосида янги ташкилотга ўтади.

👉@yuristkadr


МК нинг 156 моддасига асосан ташкилот мулкдори алмашганда, қайта ташкил этилганда, қўшиб олинганда ёки ажралиб чиққанда якка тартибдаги муносабатлар ходимнинг розилиги билан ...
Опрос
  •   тугатилади
  •   тўхтатилади
  •   давом эттирилади
92 голосов

Показано 20 последних публикаций.