Репост из: YURISTKADR
"Қичимаган жойни қашлама".
Ҳозирги вақтда иш берувчилар ходимларни МК 157-моддаси билан, яъни тарафларнинг келишувига асосан бўшатар экан, бир қарашда арзимасдек туюлсада, судда муаммо туғдириши мумкин бўлган жиддий бир хатога йўл қўймоқда.
Улар буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қўшимча келишувни ҳам, ходимдан олинган ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ҳам асос сифатида кўрсатмоқда.
Ваҳоланки, МК 157-моддасида бу модда билан ишдан бўшатиш учун қўшимча келишув тузилган бўлиши белгиланган. Бироқ, бу моддада ходимдан ариза олиниши кераклиги, ёки буйруқда ходимнинг аризаси асос сифатида кўрсатилиши назарда тутилмаган. Аслида, тарафлар ўртасида икки тарафлама имзоланган қўшимча келишув бўлса ва буйруқда ҳам шу келишув кўрсатилган бўлса бўлди.
Гап шундаки, агар буйруқнинг асос қисмида кўрсатилган ариза аслида ходимга босим ва тазйиқ ўтказиш натижасида олинган бўлиб чиқса ва судда бу тасдиқланса, ўртадаги қўшимча келишув ҳам ғайриқонуний деб топилиши мумкин. Яъни, аризадаги хатолик ундан ўтиб, қўшимча келишувга ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Ва натижада, суд ходимни ишга тиклаб қўйиши мумкин.
Айтмоқчи бўлганим, қонунчиликда белгиланмаганми, демак меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш ҳақидаги буйруқда ходимнинг аризасини кўрсатишнинг кераги йўқ.
Ҳалиги, “қичимаган жойни қашлама” дейишадику, тўғрими?
👉@yuristkadr