YURISTKADR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Адвокатлик фикрномасидан парча.

...

Саккизинчидан.
Ҳурматли судлов ҳайъати аъзолари, бирор бир мансабдор шахсни унинг ўз хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаганлиги учун бошқа бир фуқаро ёки фуқароларнинг ўлимида айблаш ва жазолаш иш берувчининг ваколатидаги нарса эмас.

Жиноят кодексининг 207-моддасига асосан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги мансабга совуққонлик билан қараш ҳисобланади.

Агар бу қилмишлар одам ўлимига олиб келса, мансабдор шахс ЖКнинг 207-моддаси учинчи қисми а-бандига асосан жиддий жиноий жазога тортилади. Ҳимоямдаги фуқаро М.А мансабдор шахс сифатида юқоридаги ҳаракатсизликка йўл қўймаганлиги сабабли ҳам унга нисбатан фуқаро ўлими бўйича бирор-бир жиноят иши қўзғатилмаган ва бу бўйича жиноятда айбланмаган.

М.Анинг фуқаро ўлимига олиб келган қандайдир ҳаракатсизлик ёки интизомсизликда айблаш фақат ва фақат жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига киради. Аксинча, бу бўйича “Б” тумани прокуратурасининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 2023 йил 15 июндаги қарори мавжуд.

Шундай экан, иш берувчининг марҳум С.Мнинг ўлими юзасидан М.А.ни масъулиятсизликка йўл қўйганликда айблаб интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлган.

...

👉@yuristkadr


❗️950 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилинмоқда:

▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
▪️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
▪️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
▪️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
▪️ Рақамли технологиялар вазирлиги
▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
▪️ Сув хўжалиги вазирлиги
▪️ Транспорт вазирлиги
▪️ Энергетика вазирлиги
▪️ Маданият вазирлиги
▪️ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
▪️Спорт вазирлиги
▪️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
▪️ Давлат активларини бошқариш агентлиги
▪️ Ёшлар ишлари агентлиги
▪️ Солиқ қўмитаси
▪️ Маданий мерос агентлиги


❗️Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.

◾️ Барча бўш иш ўринлари


Репост из: «Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


Судья ишини йўқотишдан чўчимаслиги керак.

Гап шундаки, судьяларга таъсир ўтказувчи ва уларнинг фаолиятига аралашувчи шахслар (жумладан, ичкаридагилар)нинг асосий усули қўрқитиш ва турли йўллар билан босим ўтказиш бўлади.

Жазо қўллаш ёки ишдан бўшатиш таҳдидидан қаттиқ чўчийдиган судья, уларнинг чизган чизиғидан чиқмайди, тўғрими-нотўғрими, улар айтган қарорларини чиқариб бераверади. Шу билан ҳаммаёқни абгори чиқади.

Ҳар қадамда қўрқиб-писиб яшайдиган судьянинг ҳаёти ҳаёт эканми? Чақириб ёки телефон қилиб, “ановни қарорини бундай чиқариб бериш керак, мановникини ундай” деганда, “хоп бўлади шеф” деб бир тийинга қиммат қарорлар чиқараверса. Судьялик шуми? Ёш ҳоов бир вақтга борганда, ортга қараб фаҳрланиш мумкинми, шундай маънисиз ўтган умрдан?

Менимча, ўзига тўғри, позициясига қаттиқ, ростмана мустақил, қонундан бошқасини тан олмайдиган ва асосийси, ишини йўқотишдан заррача қўрқмайдиган судьяларгина ўзини бахтлиман дея олади. Чунки уларда ҳотиржамлик ва ҳар кунида ҳаловат бўлади.

Тўғри, судья раҳбарини қаттиқ ҳурмат қилиши керак, лекин алоҳида суд ишларида ҳеч ким унга раҳбар эмас. Майли қолган соҳа вакиллари ўзидан юқори мансабдагиларга қуллуқ қилаверсин, феъл-атворимизда бор бу (иллат). Лекин судьяларга бу мутлақо ёт бўлиши керак. Судья ҳеч кимга қуллуқ қилмаслиги керак.

Жуда қўйишмаса ва ҳар бир ишга аралашавериб жондан ўтказиб юборишса, шартта ариза ёзиб беришдан чўчимаслик керак. Яхши юрист ҳеч қачон кўчада қолиб кетмайди. Ўша ойликни адвокатлик ёки юристликдан топиш ҳам мумкин. Қайтанга яшашда ҳаловат бўлади.

👉@yuristkadr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ишга тиклаш судларида кимга қийинроқ: иш берувчининг адвокатигами ёки ходимнинг адвокатига?

👉@yuristkadr


Туҳмат учун ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Агар ходимнинг туҳмат қилиш билан боғлиқ ҳаракати ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати сифатида кўрсатилган бўлса бўшатиш мумкин.

Бундай ҳолатларда меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан, яъни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилганлиги муносабати билан бекор қилинади.

Бироқ, бу ерда қўшимча равишда иккита муҳим шарт бор ва ушбу икки шарт бўлгандагина ходимни туҳмат қилганлиги учун ишдан бўшатиш (ёки бошқа турдаги интизомий жазо қўллаш) мумкин бўлади.

▪️Биринчиси, ходимнинг туҳмат билан боғлиқ ҳаракати унинг меҳнат вазифалари, яъни меҳнат ҳамда касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши керак.

Масалан, ўтган йили биз бир ходимни ишга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда, ўз қўшнисига туҳмат қилганлиги учун ишдан бўшатиб юборишганига гувоҳ бўлганмиз. Ва якунда ўша ходим ўз ишига қайта тикланган. Негаки, жабрланувчи бу ишхонадаги ҳамкасб ёки меҳнат жамоаси ё бўлмасам, ходим хизмат кўрсатган ташкилот мижози бўлмаган. У қўшни бўлган. Ходимнинг ўз қўшниси билан боғлиқ ўзаро муносабатини меҳнат ва касбий фаолиятга дахли йўқ. Оддий қилиб айтганда, бу ерда меҳнат интизоми бузилмаган.

▪️Иккинчиси, туҳмат факти суд томонидан ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тартибида, ёки жиноят процесси тартибида исботланган бўлиши керак. Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш учун шахс аввало, МЖтКнинг 40-моддасида кўрсатилган маъмурий жавобгарликка, алоҳида ҳолларда ёки маъмурий жазодан кейин ҳам туҳмат ҳолати содир этилган бўлса, ЖКнинг 139-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Жўн қилиб тушунтирганда, туҳмат ҳаракати ҳар икки ҳолатда (маъмурий ёки жиноий жавобгарлик ҳолатларида) ҳам суд тартибида аниқланади. Янада жўнроқ айтганда, ходимнинг туҳмат қилганлиги агар бу меҳнат ва касбий фаолияти давомида содир этилганда ҳам, бу ҳаракатда туҳмат борми-йўқми, иш берувчи бунга баҳо бера олмайди. Ёки ходимни туҳмат қилганини тасдиқловчи МЖтКнинг 40-моддасига мувофиқ чиқарилган суд қарори, ёки ЖКнинг 139-моддасига асосан чиқарилган суд ҳукми (ёҳуд ажрими) бўлиши керак.

👉@yuristkadr


Репост из: «Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓Cавол. Бир ходимимиз тўлиқсиз иш вақти режимида ишлайди. У ходим таътилга чиқмоқчи, унга ҳам таътилни тўлиқ берамизми ёки тўлиқсиз ишлагани учун таътил кунларининг ярмидан фойдаланадими?

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева мазкур саволга жавоб беради.👆🏻


Telegram I Instagram I Youtube


Раҳбарларни ишдан кетказишнинг янгидан-янги "усуллари" пайдо бўлмоқда.

Ҳозир жойларда мансабдорларни, айниқса, мактаб директорларини ишдан кетказишнинг янгидан янги “усуллари” пайдо бўлмоқда.

Шулардан бири, 3-4 та мактаб ўқувчилари ёки ёш болаларни мактаб ҳудудида бирор-бир меҳнат билан шуғулланаётгани, дейлик, мактаб ҳовлисини тозалаётгани акс этган фоторасмлар олинадида, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилади. Атайлабдан шундай “фон”ларни ташкил қилиб берадиган устакорлар бор ҳозир.

Шундан кейин, назорат органлари ҳам масаланинг тагига етиб ўтирмай, шоша-пиша директорга жарима қўллашга ўтади. Ортидан вилоят бошқармасига чақирилиб, аризаси олинади ва шу билан тамом. Саҳна ортида турганлар ўз мурод-мақсадларига етади.

Аслида чуқур ўргансангиз, бечора директорни ўша болалардан ҳам ёки уларни мактаб ҳудудида қандайдир тозалаш ишлари қилганидан ҳам ҳабари бўлмайди. Бирортасига шу ерни тозалаб қўйинглар деб айтмаган ҳам бўлади. Шунчаки, директор кимгадир ёки кимларгадир ёқмай қолган бўлади. Уни шу йўл билан осонгина йўқотиш мақсад қилинган бўлади.

Ҳозир болалар меҳнати деган муаммо ва бу иш учун жазо нақадар оғир эканини аксарият раҳбарлар тушуниб етди, бир-иккита аҳмоқлари бу ишга қўл урмаса, фаросатлилари бу ишни қилмайди.

Шунчаки айтмоқчи бўлганимиз, назорат органлари шу каби хабарлар келганда, дарров жарима ёки ишдан олиш демасдан, аввал ҳолатнинг ичига охиригача киришлари, ҳақиқий айбдорларни аниқлашлари зарур.

Ишлайдиган ва виждонли кадрлар фисқу-фасод қурбони бўлиб кетиши керак эмас.


👉@yuristkadr


Кадрлар бўлими бошлиғини унинг розилигисиз оддий инспекторликка ўтказишибди.

Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан кадрлар бўлими инспектори лавозимига ноқонуний ўтказилган бир фуқаро мурожаат қилди. Бу ерда гап ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш амалиёти ҳақида кетяпти.

Фақат битта буйруқ расмийлаштирилган ҳолос ва ходимнинг розилиги сифатида, асосий ҳужжатлардан бири – МК 149-моддасида кўрсатилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритилмаган. “Нега ўзгартириш киритилмаган экан” дейсизми? Ҳа, энди ходим рози бўлмаганидан кейин, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш мумкинмаску. Унинг ҳам имзоки керакку.

“Кадровик” бўлганлиги учун алоҳида чегирма борлигини билдириб, тўланадиган суммани айтсам, “шунчами, хизмат арзон бўлса, ишни натижаси қандай бўларкан” деб иккиланса денг. Ҳалиги, бозорда кўзизга яхши кўринган бир кийимни нархини сўрасангиз, 30 минг сўм деса, жуда арзон экан, сифати яхши бўлмаса керакда деб кетворасизку. Шунга ўхшаш ҳолат бўлди.

У бўлди, бу бўлди ишни олдим, шогирдим Файзулло ҳам даъво аризасини бир зумда тайёрлаб ташлади, кўнгилдагидек. Бугун Яккасаройда судим бор, биратўла топшириб келаман.

❗️Сўз ўрнида айтиб ўтишим керак, ҳозирда меҳнат соҳасидаги энг кўп қонунбузарликлардан бири ходимларни ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказиш билан боғлиқ бўляпти. Ва бунда йўл қўйилаётган асосий хатолик бу ишлар ходимлардан ҳеч қандай розилик олмасдан амалга ошириляпти.

Бундай ҳолатларда қонун ходимлар томонида бўлади ва улар албатта ўз ишига тикланади.


👉@yuristkadr


Айни пайтда Олий судда 2022 йил 22 март куни, яъни Президент томонидан эълон қилинган қўшимча дам олиш куни ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклаш ҳақидаги тафтиш шикоятимиз кўрилмоқда.

Ходим шунчаки ходим эмас, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ишлаган ва ўша дам олиш куни ишга жалб қилинмаган.

Ишни кўраётган Олий суд судьяларининг ҳам боши қотган. Бир маслаҳатда қолади, бир маслаҳатни бузиб, яна ишни давом эттиради. Ҳуллас, жуда қизиқ суд бўляпти.

👉@yuristkadr


Қулайлигига қараб судни танлаш ҳам мумкин.

Ходим Чирчиқдаги корхонада ишлайди, лекин Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшайди.

Уни ноқонуний тарзда ишдан бўшатиб юборишди. Энди у судга мурожаат қилмоқчи.

ФПКнинг 33-моддасига асосан ташкилотларга нисбатан аризалар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга берилиши кўрсатилган. Агар бу қоидага қараладиган бўлса, ходим Чирчиқ туманлараро судига даъво киритиши керак. Лекин, Чирчиқ унга узоқ ва судга қатнаш учун жуда ноқулай.

ФПКнинг 34-моддасида фуқаронинг меҳнат ҳуқуқини тиклаш борасидаги даъволар унинг яшаш жойида жойлашган судга тақдим этилиши ҳам мумкинлиги белгиланган. Демак, собиқ ходим агар истаса, ўзи яшайдиган жойдаги фуқаролик судига, яъни Чилонзор ва Учтепа туманлари бириктирилган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво киритса ҳам бўлади.

Ўзиз ўйлаб кўринг, ФИБ Учтепа туманлараро суди ходим яшайдиган жойдан бор-йўғи 3 км. узоқликда жойлашган ва хатто пиёда 15-20 дақиқалик йўл. Унга албатта шу суд қулайда, Чирчиққа қатнаб юрадими, овора бўлиб, тўғрими?

👉@yuristkadr


Бугун АТ Халқ банки Бош офисининг янги биносида меҳнат қонунчилиги бўйича бўлиб ўтган 2 кунлик семинаримиз ўз якунига етди.

"Yurist va kadr" NTM директори Раъно Исамитдинова билан бирга банкнинг ҳудудий филиалларидан ташриф буюрган кадрлар хизмати ходимларига бугун сертификатлар топширдик.

Ушбу учрашувимизнинг 10 фоизи маърузалардан иборат бўлган бўлса, қолган 90 фоизи фақат савол-жавоблар билан ўтди.

👉@yuristkadr


Бугунги “кадровик”ларга осон эмас.

Бизнинг лойиҳамиз биласиз, “юристкадр” деб номланган. Аслида юристлар ва “кадровик”ларга кўмак беришни мақсад қилганмиз. Юристлар ўз ҳуқуқини етарли даражада ҳимоя қила олади. Лекин, “кадровик”лар ҳақида тўлиқ ундай деёлмаймиз.

Уларнинг кўпчилиги ожиза аёллар ва қизлар, шундан бўлса керак, айрим ноинсоф раҳбарлар уларга турли даражада босим ўтказиб, ноқонуний ишларини қилдириб келади.

Айрим ҳолатларда “кадровик”лар ноинсоф раҳбарнинг қонунга хилоф топшириғини бажармаса, ёки ишдан ҳайдалиши ёки жорий имтиёзлардан маҳрум қилиниши (яъни 1,5–2 млн. сўмлик окладда қолдириш) билан қўрқитилади.

Мен кўп “кадровик”лар билан гаплашаман ва баъзан уларга “ахир ўзиз ҳам билиб турибсизку, ноқонуний буйруқ чиқаётганини” десам, улар чуқур хўрсиниб, “нима қилай, раҳбар қўймаяпти мениям” деб жавоб қайтаради.

“Кадровик”ларимизга бугун ёрдам ва қўллов аввалгидан кўра кўпроқ зарур.

Ўзимиз ҳам ҳуқуқи бузилган “кадровик”лар ҳимоясига алоҳида эътибор қаратганмиз.

👉@yuristkadr


Ходим таътил жадвалида белгиланганидан олдинроқ таътилга чиқмоқчи, иш берувчи бунга қаршилик қилиши мумкинми?

Таътил жадвалида белгиланган муддат дейиляптими, демак, ходим иккинчи ва ундан кейинги иш йилларида ишламоқда. Меҳнат кодексининг 228-моддасида иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш ҳар икки томон учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланиши кўрсатилганда. Яъни, таътил жадвали иш берувчи учун ҳам, ходим учун ҳам мажбурийдир.

МК 228-модданинг охирги қисмида “жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин” дейилган. Бу қоиданинг мазмуни ходим таътил жадвалида кўрсатилган муддатдан бошқа муддатда меҳнат таътилига чиқмоқчи бўлса, бунинг учун иш берувчининг келишуви, яъни раҳбарнинг розилиги керак бўлади.

Шундай экан, умумий ҳолатларда иш берувчи ходимни таътил жадвалидан бошқа муддатда меҳнат таътилига чиқиш ҳақидаги мурожаатига рад жавоби бериши ҳам мумкин.

❗️Бироқ, МК 228-моддасида айрим истисновий ҳолатлар бор, бунга кўра қуйидаги ходимлар ўзларига қулай вақтда меҳнат таътили олишга ҳақли (яъни иш берувчи рад этолмайди):
➖аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
➖болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу таътилдан олдин ёки кейин;
➖14 ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ нафар болани (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
➖1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
➖18 ёшдан кичик бўлган шахсларга;
➖ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
➖«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга;
➖жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатларда белгиланган ҳолларда бошқа ходимларга;
➖шунингдек, ишлайдиган эркакларга агар мурожаат қилса, хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.


👉@yuristkadr


Xalq banki bosh ofisiga etib keldim.

Seminar ishtirokchilariga sertifikatlar topshrishimiz kerak.

👉@yuristkadr


Шайҳонтоҳурдаги судимга бир амаллаб улгурдим.

Амал-тақал қилиб пойтахтдаги ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судидаги судимизга етиб келдим, лекин вақтида улгурдим. Бу ишда бир корхона ҳимоямдаги фуқародан, яъни ходимдан гўёки хат-ҳужжатларни ва айрим нарсаларни қабул қилиш ва топшириш далолатномасига асосан топширмаганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво киритган эди.

Лекин даъво талабида аниқ бир асос йўқ эди, суд жараёнида ҳам бирорта далил тақдим этилмади. Қолаверса, ўша ҳужжатларни ходим “еб кетмаган”, қандай бўлса, шундайлигича қодириб кетган. Қабул қиладиган аниқ бир расмий одам бўлмаса, нима қилиш керак, тўғрими?

Мен бу вазиятда иш берувчи томонини вазиятни тўғри англаб етганидан мамнунман. Бугун мен етиб келгунимча, иш берувчи вакили даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза киритибди. Натижада суд тамомланди ва иш бизнинг фойдамизга ёпилди.

👉@yuristkadr


Бугун Оҳангаронда бўлдим.

Бугун кунинг биринчи ярмигача Оҳангарон шаҳрида бўлдим. ФИБ Охангарон туманлараро судида ишим бор эди. Ишга тиклаш билан боғлиқ иш, бироқ бу сафар иш берувчи томонидаман. Қисқартириш амалиётидан ўтган йирик бир компанияни ҳимоя қиляпман.

Фуқаролик ишлари бўйича Охангарон туманлараро суди менга анча сокин кўринди. Ҳар хил уруш-жанжал, судга келганларнинг асабийлашиб суд ходимлари ёки бир-бирига бақир-чақир қилиши кўзга ташланмади. Пойтахтдаги судларга қиёслаяпманда. ФИБ Зангиота туманлараро судида шундай кўнгилсизликлар кўп бўлади. Бу ердаги суд ходимларининг сабрига қойил. Менимча, бунга фуқароларнинг узоқ масофлардан келиб, ортиқча кутиб ўтириши ва шу каби оворагарчиликлар сабаб бўлса керак. Бу энди бутун бир тизимнинг муаммоси. Қачонки, туманларда ёки аҳоли гавжум туманларда ФИБ судлари ташкил қилинса, вазият изга тушади. Унгача шу тахлитда юраверамиз.

Айтмоқчи, иш берувчиларни ҳам ҳимоя қиласизми дейдиганларга, ҳа, агар бўшатиш амалиёти қонуний бўлган ва бу жараёнда иш берувчи инсофли ҳаракат қилган бўлса, буюртмани қабул қиламан.

👉@yuristkadr


Ишхонада мастлик натижасида жароҳат олган ходимга касаллик нафақаси тўланмайди.

Вазият: ходим ишхонага спиртли ичимлик истеъмол қилиб қаттиқ маст ҳолда келди ва шу вақт давомида йиқилиб қўлидан жароҳатланди ва натижада қарийб 20 кун давомида ишда бўлмади. Ходим ишхонага мана шу 20 кун учун касаллик варақаси олиб келди. Ҳўш, ходимга касаллик нафақаси, яъни “больничый” тўланадими?

Қонунчилик нима дейди?

Адлия вазирлиги томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида:

➖гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда) ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмаслиги кўрсатилган.

Ҳулоса:
Агар юқоридаги вазиятда ходимнинг ўша йиқилган ва жароҳат олган вақтда маст ҳолатда бўлганлигини тасдиқловчи фактлар (ҳужжатлар, гувоҳлар, видеоёзув ва ҳоказолар) бўлса, демак бу ходимга касаллик нафақаси тўланмаслиги керак.

👉@yuristkadr


Репост из: Rasul Kusherbayev
"Яшил макон"даги босим ва кўзбўямачиликлар ҳақида

"Яшил макон" доирасидаги кўчат экиш ишлари жойларда кўзбўямачилик ва босим ўтказишга ҳам ўтиб кетмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳам бундай ишларнинг кузатилаётгани ачинарли. Режа бўйича баҳор мавсумида пойтахтда 600,0 минг дона кўчатлар экилиши белгиланган.

Тартибга кўра, экилган кўчатлар туман ҳокимликларидаги штаблар томонидан “Яшил макон” платформасига киритилади. Сўнгра бу маълумот туман экология бўлими ходимлари томонидан жойига бориб текширилгач, тасдиқланади.

Ўтган вақтда пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган.

Хусусан, Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи К.Бектурганов 29 март куни тунги соат 03:00да ички ишлар ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаш талаб қилинган. К.Бектурганов чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган.

Бундан ташқари 30 март куни кундузги соат 10:00да Шайхонтоҳур тумани экология бўлими бошлиғи Х.Мирахмедов чамаси 3 соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган.

Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 03.04.2024 йилда Учтепа тумани экология бўлими ходимлари ўз ишхонасига яъни туман экология бўлими хонасига киритилмай босим ўтказилган.

Бу биргина Тошкент шаҳрида бўлаётган ҳолат. Бундай ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда ва барчаси жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ўрганиб борилмоқда.

☝️Биз Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳасининг бу каби босим ва кўзбўямачиликларга айлантирилишига қаршимиз ҳамда экология ходимларига нисбатан бу каби босимлар тўхтатилишини талаб қиламиз.

Ишонамизки, Ўзбекистон халқи ва давлатимиз раҳбари "Яшил макон" лойиҳасининг ҳаққоний ва холис амалга оширилиши тарафдори.

Р. Кушербаев,
Экология вазирининг маслаҳатчиси.


👉 @r_kusherbayev


#yashil_olam

Кеча ФИБ ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида эдим.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди ҳам, Зангиота туманлараро иқтисодий суди ҳам шу бинода жойлашган. Тошкент вилояти бўйича аҳоли энг кўп келадиган суд бўлса керак бу ер, тағинам билмадим.

Лекин бу суд биноси шу кунларда яшилликка бурканган. Ҳақиқий экоатмосфера.

Вақтингиз ва имконингиз бўлса дарахт экинг дўстлар, қаерда бўлмасин дуода қоласиз.

👉@yuristkadr

Показано 20 последних публикаций.