Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!
Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, “тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда, албатта, ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади”. Бунга эришиш учун ўз билим ва маҳорати, иқтидор ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб, одамларга соғлик, меҳр ҳамда умид улашиб келаётган Сиз, соҳа фидойилари меҳнатини халқимиз алоҳида қадрлайди.
Айни паллаларда ортда қолган уч юз олтмиш олти кунда бажарган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, 2024 йил мамлакатимизда, том маънода, “Тиббиёт соҳасида трансформация йили” бўлди, дейишга, ўйлайманки, барча асосларимиз бор.
Шу аснода поёнига етган йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги ўнга яқин турдаги скрининг текширувлари йўлга қўйилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши биринчи марта 61 фоизга етди. Бундай ютуқларнинг муносиб эътирофи сифатида 7 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади.
“Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади. Яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан туман (шаҳар) намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантирилади.
2025 йил соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш, ўз навбатида, соҳага инвестиция киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Қисқа қилиб айтганда, тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа янада яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш масалалари янги йилда ҳам фаолиятимизнинг устувор мезони бўлиб қолади.
Азиз юртдошлар! Қадрли ҳамкасблар!
Умримизнинг янги саҳифаси бўлмиш 2025 йил янги марралар, улкан зафарлар, қувонч ва шодликлар йили бўлсин!
Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда омадлар тилайман. Ватанимиз тинч, меҳрибон халқимиз ҳамиша омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ ва барокатли келсин!
Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Азиз ҳамкасблар!
Барчангизни кириб келган янги — 2025 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, “тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда, албатта, ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади”. Бунга эришиш учун ўз билим ва маҳорати, иқтидор ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб, одамларга соғлик, меҳр ҳамда умид улашиб келаётган Сиз, соҳа фидойилари меҳнатини халқимиз алоҳида қадрлайди.
Айни паллаларда ортда қолган уч юз олтмиш олти кунда бажарган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, 2024 йил мамлакатимизда, том маънода, “Тиббиёт соҳасида трансформация йили” бўлди, дейишга, ўйлайманки, барча асосларимиз бор.
Хусусан, бу соҳадаги сифат ўзгаришлари энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи одамларимиз ҳаётида ҳам акс этиши учун малакали тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.
Шу аснода поёнига етган йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги ўнга яқин турдаги скрининг текширувлари йўлга қўйилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши биринчи марта 61 фоизга етди. Бундай ютуқларнинг муносиб эътирофи сифатида 7 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди.
Кириб келган йилда тиббиёт тизимидаги трансформация жараёни бутунлай янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз томонидан 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, бу 2024 йилдагига нисбатан анча кўп кӯрсаткичдир.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади.
“Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади. Яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан туман (шаҳар) намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантирилади.
2025 йил соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш, ўз навбатида, соҳага инвестиция киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Қисқа қилиб айтганда, тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа янада яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш масалалари янги йилда ҳам фаолиятимизнинг устувор мезони бўлиб қолади.
Албатта, ана шу эзгу мақсад ва вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқаришда Сиз, шифокору ҳамширалар, тиббиёт соҳаси жонкуярларининг илму салоҳияти ҳамда азму шижоатига суянамиз.