FTTI.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Farmatsevtika taʼlim va tadqiqot instituti
Фармацевтический институт образования и исследований
Tel: +998971890050
Email: iper@ftti.uz
@FTTIUZ
Yunusobod tumani, 19- mavze, 46- uy. Mo'ljal Uz Mal-oil yoqilgʼi quyish shaxobchasi, Korzinka supermarketi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: GPP | Yaxshi dorixona amaliyoti
🗓2025 йил 1-январдан соҳада нималар ўзгаради?

☑️Қонунчиликка мувофиқ, босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

Белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:

🔍оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);
🔍ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;
🔍шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.

☑️Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади.

Постмаркетинг назорати — муомаладаги фармацевтика маҳсулотларининг фармацевтика фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолашга доир чора-тадбирлар мажмуи.

☑️Сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланиб, улар фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади).

☑️Фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар "Зарур дорихона амалиёти" (GPP) сертификати асосида фаолиятини давом эттириши белгиланган.

☑️Бошқа ўзгаришлар.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy




🇺🇿 Farmatsevtika ta’lim va tadqiqot institutida 💫 yangi yil o‘zgacha zavq va shukuh bilan kutib olindi.

Institutda ta’lim olayotgan xorijlik talabalar uchun 🍬 bayram dasturxoni tuzalib, uning atrofida jam bo‘lgan ustozlar-u talabalar dildan suhbat qurishdi.

🎤 O‘zbek, hind, ingliz tilida qo‘shiqlar yangrab, talabalar maroq bilan raqsga tushishdi.

🚗 Bir so‘z bilan aytganda, bayram bayramdek o‘tdi.

🔔Yana bir bor, kirib kelgan yangi 2025-yil bilan siz azizlarni muborakbod etamiz.

⭐️Qalbimizdagi xursandchilik tuyg‘ulari yil davomida bizga hamroh bo‘lsin!

🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt
| Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!


Барчангизни кириб келган янги — 2025 йил билан чин қалбимдан табриклайман!


Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, “тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда, албатта, ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади”. Бунга эришиш учун ўз билим ва маҳорати, иқтидор ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб, одамларга соғлик, меҳр ҳамда умид улашиб келаётган Сиз, соҳа фидойилари меҳнатини халқимиз алоҳида қадрлайди.

Айни паллаларда ортда қолган уч юз олтмиш олти кунда бажарган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, 2024 йил мамлакатимизда, том маънода, “Тиббиёт соҳасида трансформация йили” бўлди, дейишга, ўйлайманки, барча асосларимиз бор.

Хусусан, бу соҳадаги сифат ўзгаришлари энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи одамларимиз ҳаётида ҳам акс этиши учун малакали тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.

Шу аснода поёнига етган йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги ўнга яқин турдаги скрининг текширувлари йўлга қўйилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши биринчи марта 61 фоизга етди. Бундай ютуқларнинг муносиб эътирофи сифатида 7 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди.

Кириб келган йилда тиббиёт тизимидаги трансформация жараёни бутунлай янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз томонидан 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, бу 2024 йилдагига нисбатан анча кўп кӯрсаткичдир.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади.

“Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади. Яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан туман (шаҳар) намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантирилади.

2025 йил соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш, ўз навбатида, соҳага инвестиция киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Қисқа қилиб айтганда, тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа янада яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш масалалари янги йилда ҳам фаолиятимизнинг устувор мезони бўлиб қолади.

Албатта, ана шу эзгу мақсад ва вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқаришда Сиз, шифокору ҳамширалар, тиббиёт соҳаси жонкуярларининг илму салоҳияти ҳамда азму шижоатига суянамиз.

Азиз юртдошлар! Қадрли ҳамкасблар!

Умримизнинг янги саҳифаси бўлмиш 2025 йил янги марралар, улкан зафарлар, қувонч ва шодликлар йили бўлсин!

Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда омадлар тилайман. Ватанимиз тинч, меҳрибон халқимиз ҳамиша омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ ва барокатли келсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🇺🇿 KUN HIKMATI

Zavq va orzular zinapoyaga o‘xshaydi. Zinalar o‘tirib, dam olishga moslashmagan. Umrni shu zinalarda behuda o‘tkazmaslik uchun g‘ofillikdan tez uyg‘ongan va hayotning mohiyatini to‘g‘ri anglab yetgan odam naqadar baxtli!

Jaloliddin Rumiy


🙂 Yangi kun muborak!

kanalga ulanish👇
ftti.uz


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

—————

Новогоднее
поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍬 YANGI 2025-YIL ULKAN ZAFARLAR OLIB KELSIN.

YANGI Yil MUBORAK  BO'LSIN!


🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt
| Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍬 YANGI 2025-YIL MUBORAK BO'LSIN!

🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt
| Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Assalomu alaykum hurmatli yurtdoshlar!

Sizni va siz orqali yaqinlaringizni kirib kelayotgan yangi 2025 yil bilan chin dildan tabriklaymiz! Kirib kelayotgan yangi yil omad va muvaffaqiyatlar yili boʻlsin. Yangi yilda Olloh taolo ishlaringizga rivoj, sogʻ-salomatlik, uyingizga qut-baraka, dasturxoningizga toʻkinlik, koʻnglingizga xotirjamlik ato etsin.
Nimaiki orzu niyatlaringiz boʻlsa barchasining roʻyobini tilaymiz!

Farmatsevtika ta’lim va tadqiqot instituti jamoasi

🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt
| Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎁 Yangi yil omad, muvaffaqiyatlar yili bo'lsin!

🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt
| Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


🇺🇿 KUN HIKMATI

Inson, hayotida qilgan yaxshiliklari qadar baxtli bo'ladi.

Shahobiddin Ahmad


🙂 Yangi kun muborak!

kanalga ulanish👇
ftti.uz


Репост из: Edu.uz
#dayjest #sarhisob

Oliy ta’lim tashkilotlarining 2024-yil sarhisobi bo‘yicha dayjest

🔹Toshkent kimyo-texnologiya instituti Yangiyer filiali;

🔸Urganch davlat pedagogika instituti;

🔹Qarshi davlat universiteti;

🔸Andijon davlat tibbiyot instituti;

🔹Toshkent davlat texnika universiteti Olmaliq filiali;

🔸Termiz iqtisodiyot va servis universiteti;

🔹Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Samarqand filiali;

🔸O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi;

🔹Namangan davlat pedagogika instituti;

🔸Farmatsevtika ta’lim va tadqiqot instituti;

🔹Geologiya fanlari universiteti;

🔸Urganch davlat universiteti;

🔹University of Business and Science;

🔸Buxoro davlat universiteti;

🔹Andijon mashinasozlik instituti;

🔸“Ipak yo‘li” turizm va madaniy meros xalqaro universiteti;

🔹Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti akademik litseyi;

🔸Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

🔹Toshkent kimyo-texnologiya instituti;

🔸O’zbekiston Milliy universiteti;

🔹Fargʻona jamoat salomatligi tibbiyot instituti;

🔸Toshkent tibbiyot akademiyasi;

🔹Andijon davlat pedagogika instituti;

🔸O’zbekiston davlat jahon tillari universiteti;

🔹Fargʻona politexnika instituti;

🔸Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti;

🔹Termiz davlat universiteti;

🔸Namangan davlat universiteti;

🔹 O‘zbeksiton Milliy universiteti Jizzax filiali;

🔸O‘zbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Farg‘ona filiali;

🔹Samarqand davlat universiteti Kattaqo‘rg‘on filiali;

🔸Fargʻona davlat universiteti;

🔹Namangan toʻqimachilik sanoati instituti.

Bizni kuzating

Facebook | Instagram | YouTube | Telegram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг

🎄Янги йил яқинлашгани сари уй бекаларининг ташвишлари ортади. Улар байрам дастурхонига тортиладиган егулик ва ичимликлар рўйхатини камида бир ой олдин хаёлида шакллантириб олади, кейин эса уларни харид қилишга киришади.


📌 Бироқ байрам дастурхонига тортиладиган ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар ҳар қандай одамнинг иштаҳасини қитиқлаб, тўғри овқатланиш меъёридан чиқариб юбориши мумкин.

🩺 Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Жигар, буйрак ва ошқозон ости бези касалликлари бор кишиларда нотўғри овқатланиш туфайли ушбу хасталиклар кучайиши эҳтимоли юқори. Содда қилиб айтганда, овқатга тўлган меъданинг ҳаракат функцияси сустлашади ва ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашуви қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.

Бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун мутахассислар томонидан, аввало, овқатланиш тартибига қатъий риоя этиш ва кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан оз-оздан ейиш тавсия қилинади. Негаки, табиий маҳсулотлар тез ҳазм бўлади, боз устига, улар меъдамизга оғирлик қилмайди.


⬇️ Мутахассислар қуйидагиларни ҳам тавсия этади:

🎚 бирдагина кўп овқат еб қўймасликка эътибор беринг;

🥗 асосий овқатлардан олдин сабзавотли ва мевали салатларни истеъмол қилиш дуруст;

🥬 овқатни кўкатлар ва хом ҳолдаги сабзавоту мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам ҳазм жараёнини меъёрлаштиради;

🍏 ора-орада олма шарбатини ичинг, бу овқат ҳазмида фойдали;

🔎 таом ҳарорати меъёрда бўлиши кераклигини ҳам эсдан чиқарманг;

🫖 овқатлар оралиғида кўк чой ичсангиз бўлади, аммо муздек ичимликдан тийилган яхши;

🚶🏻‍♂️‍➡️ овқатдан кейин ҳаракатланиш тавсия этилади, пиёда сайр қилсангиз янада яхши;

🥘 хамирли, ёғли, қовурилган овқатларда ҳам меъёрни билиш муҳим. Улардан кейин қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар танаввул қилсангиз, тезда фойдасини кўрасиз;

🍗 ёғсиз гўшт ёки парҳезбоп товуқ гўштидан фойдаланинг;

🍪 мевали торт ва калорияси паст ширинликлардан истеъмол қилинг;

⏰ таомларни шу куннинг ўзида тайёрлаш катта аҳамиятга эга ва бу жараёнда кўпроқ ўсимлик ёғларидан фойдаланинг;

🥫 шўр бодринг, тузлама ва консервалардан тийилсангиз, ўзингизга фойда;

🥓 дудланган гўшт маҳсулотлари, майонезли салат ва пишириқлар ҳамда газланган ичимликлардан ортиқча фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ.

‼️ Умуман, тўғри овқатланиш нафақат байрам кунлари, балки ҳамма вақтда бирдек муҳим. Бунга амалга қилганлар байрамни яхши кутиб олади ва бир умр саломат бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram



Показано 15 последних публикаций.