State procurements


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Давлат харидлари/Davlat xaridlari/Государственные закупки
Мурожаатлар қуйидаги ҳавола бўйича қабул қилинади/Обращения принимаются по следующему адресу: @stateprocurements_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


📌лот - https://etender.uzex.uz/lot/413973

🏢Буюртмачи - Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги

📦Танлов предмети - Чорвачиликни ривожлантириш учун туялар сотиб олиш 🐫

Танловнинг бошланғич қиймати - 800 млн сўм

2025 йил 20 февраль куни ўтказилган харид комиссияси баённомасига кўра, танловда икки корхона иштирок этган. Энг яхши таклифга кўра:
Sumayya Parisa МЧЖ ғолиб (796 млн сўмлик таклиф билан), PIRAMIDA NUR МЧЖ эса захира ғолиби деб топилган.

Танлов ҳужжатлари сифатсиз ишланган, қўпол хато ва камчиликлар мавжуд. Ҳужжатларда баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган. Баҳолаш комиссияси томонидан қўйилган баллар ҳеч қайси ҳужжатга асосланмаган. Бу билан "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг 32-моддасига риоя қилинмаган.
32-модда:
Давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари, уларнинг нисбий қиймати, баҳолаш тартиб-таомиллари доирасида баҳолаш мезонларини қўллаш тартиби бўлиши керак.
Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлашда давлат буюртмачиси фақат харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларидан фойдаланади ҳамда бу мезонлар ва тартиб-таомилларни ушбу ҳужжатларда баён этилган тартибда қўллайди.


Танловда рақобатланган икки иштирокчининг ҳам фаолият тури бир хил - "43310- Сувоқ ишлари" 🤔

Ваҳоланки танловнинг қатъий мезонлари бўйича иштирокчилар томонидан чорвачилик билан шуғулланиш учун етарли техник ва моддий базаси тўғрисида маълумотлар (расмлари билан) тақдим этилиши сўралган.

Сувоқ ишлари билан шуғулланадиган танлов ғолиби Sumayya Parisa МЧЖнинг шу вақтга қадар танловларда ғолиб бўлган лотлари кўриб чиқилганда ҳақиқатдан универсал таъминотчи эканлигига гувоҳ бўлдик. Жумладан, ушбу таъминотчи томонидан Пахтачи туманининг Халқ таълими бўлими ташкилотларига ҳамда туман Ирригация бўлимига қуёш панеллари етказиб берганлиги аниқланди.

🛑Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органлардан ушбу шубҳали танловни ўрганиб чиқишларини сўраб қоламиз.


@dxariduzb


ЖИЗЗАХДА 350 млн СЎМДАН ОРТИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

⚡️ Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан давлат харидлари соҳасида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлари олиб борилди. 

Жумладан,
Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси 50 млн сўмлик;
Ғаллаорол туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 295 млн сўмга яқин;
Жиззах вилояти Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси 53 млн сўмдан ортиқ

🌫бўлган танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиш аломатлари билан Буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, қонун бузиш ҳолатларини бартараф этиш  ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

@dxariduzb


@RevizorUz да келтириб ўтилган танловни кўриб чиқишни лозим топдик.

"OMAD BOLA OLAMI" МЧЖ ғолиб бўлган ушбу танловда "MARS SMART SALE" МЧЖ захира ғолиби деб эълон қилинган.

⚠️Захира ғолиби томонидан танловга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш жараёнида, танловнинг техник қисмининг бирорта мезонига талаб этилган маълумотлар тақдим этилмаганлиги аниқланди. Барча мезонларга фақат ва фақат корхона гувоҳномаси бириктирилган.

Баҳолаш комиссияси томонидан қўйилган баллар ҳеч қайси ҳужжатга асосланмаган. Бу билан "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг 32-моддасига риоя қилинмаган.
32-модда:
Давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари, уларнинг нисбий қиймати, баҳолаш тартиб-таомиллари доирасида баҳолаш мезонларини қўллаш тартиби бўлиши керак.
Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлашда давлат буюртмачиси фақат харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларидан фойдаланади ҳамда бу мезонлар ва тартиб-таомилларни ушбу ҳужжатларда баён этилган тартибда қўллайди.


@dxariduzb


Фаолият юритмаётган корхонат IT таълим соҳасидаги йирик лойиҳани қўлга киритди

2025 йил 17 февраль куни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази томонидан «IT таълим марказларига субсидия бериш (IT Talents) ахборот тизимини такомиллаштириш» доирасида ‘IT-истеъдод’, ‘Uzbekcoders’ ва ‘IT-шаҳарча’ модулларини яратиш бўйича танлов ўтказилди.

Лойиҳанинг бошланғич қиймати 1 млрд 148 млн сўм этиб белгиланган.

Тендерда икки иштирокчи ўз таклифларини тақдим этган. Энг паст нарх — 1 млрд 130 млн сўм таклиф қилган «ASTRA EXIM TECH AND RESEARCH AGENCY» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Бироқ, жорий 17 феврал ҳолатига кўра, ушбу компания юридик шахсларнинг ягона давлат регистри ва Солиқ қўмитаси маълумотида «фаолият кўрсатмаётган»и қайд этилган.

Бошқа манбаларга қаралса, «ASTRA EXIM TECH AND RESEARCH AGENCY» МЧЖ 2024 йил 27 июндан бери фаолият юритмаётган деб тахмин қилиш мумкин.

Шу билан бирга, ушбу компания 2024 йил 27 декабрь санасида IT-Park резидентларининг ягона реестрига киритилган.

Бу ҳолат тендер жараёни ва ғолиб компаниянинг ҳозирда фаолият юритаёгани борасида саволлар туғдиради. Шунингдек, фаолият кўрсатмаётган компания қандай қилиб IT-Park резиденти сифатида рўйхатга олингани ҳам жуда қизиқ.

Манба

@dxariduzb


Элликқалъа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан гилам сотиб олиш учун бошланғич қиймати 95 млн 130 минг сўм бўлган тендер эълон қилинган.

Тендерда икки компания – «ELEKTRON SAWDO» ва «BOSTAN MEGA STROY» МЧЖлар иштирок этган. Қизиқ томони шундаки, ҳар икки иштирокчи ҳам бошланғич қийматдан паст нарх таклиф қилмаган, яъни 95 млн 130 минг сўмлик таклиф билдирган. Натижада, тендер ғолиби сифатида «ELEKTRON SAWDO» МЧЖ танланган.

Шунингдек, икки компания тендер эълон қилинишидан бир ой олдин, 2025 йил 12 январь куни ташкил этилган.

Бундан ташқари, «ELEKTRON SAWDO» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Аминов Умид Фарҳодович билан «BOSTAN MEGA STROY» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Турсунбаева Дилафруз Каримбаевнани «ELMEGA-SAWDO МЧЖ боғлайди. Яъни, иккаласи ҳам ушбу корхонанинг таъсисчилари бўлишган. «ELMEGA-SAWDO МЧЖ 2024 йилнинг август ойидан ташкил топиб, 2025 йил 20 январга қадар фаолият юритган. Ҳозирги ҳолати — тугатилган.

Манба - @revizor_uzb

@dxariduzb


Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси томонидан «Сувни ва оқова сувни қайта ишлаш станцияларига техник хизмат кўрсатиш» бўйича бошланғич қиймати 55,6 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Мазкур танловда 47,0 млн сўм нарх таклифи билдирган «MASTER-SERVICE 2022» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «CONTRAST DESIGN GROUP» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

«MASTER-SERVICE 2022» МЧЖнинг 50 фоиз улушига Мирзаахмедов Бахтиёр Мирзаабдуллаевич эгалик қилади.

«CONTRAST DESIGN GROUP» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Мирзаахмедов Хайрулла Мирзаабдуллаевич ҳисобланади.

Юқори эҳтимол билан ушбу икки шахс яқин қариндошлар (ака-ука) бўлиши мумкин. Агар бу ҳолат тасдиқланса, унда танловда манфаатлар тўқнашуви (conflict of interest)га йўл қўйилгани ўртага чиқади.

Манба - @revizor_uzb

@dxariduzb


Мавсумни очиқ деб эълон қиламиз.

Миллиардлаб бюджет маблағлари эвазига мавсумий гуллар ва кўчатлар сотиб олиш бошланди.

Вақт ажратиб, 2024 йилда қайси ташкилот, қанча маблағ эвазига ушбу йўналишга сарфлаган бюджет маблағлари тўғрисида маълумот қилиб чиқамиз.

@dxariduzb


Репост из: State procurements
Кимдир ҳеч ҳисоблаб кўрдими, бир йилда мавсумий гуллар ва кўчатлар сотиб олишга қанча бюджет пуллари сарфланмоқда?!

Ҳар йили миқдорсиз равишда гул кўчатлари ва декоратив ўсимликларни сотиб олиш амалга оширилмоқда. Бизнинг иссиқ иқлимимиз шароитида бу ўсимликлар тез-тез қайта ўтқазишни талаб қилади.

Иссиқ иқлимда яшовчи мамлакатимизда декоратив ўсимликларни парваришлаш бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Жойларда қайта-қайта кўчатлар экиш ва парваришлаш ишлари олиб борилса-да, уларнинг аксарияти иссиққа чидамли эмаслиги сабабли тезда қовжиради ва қуриб қолади. Бу эса фақатгина қўшимча меҳнат ва маблағ талаб қилади.

Шундай қилиб, давлат бюджети ҳисобидан бундай ўсимликларни сотиб олиш ва парваришлаш ишларига сарфланаётган маблағларни қайта кўриб чиқиш вақти келмадими? Кимдир шу йўналишни назорат қиладими? Ахир, бу маблағлар жамиятнинг бошқа эҳтиёжларига йўналтирилиши мумкин эмасми? Масалан, таълим, соғлиқни сақлаш ёки инфратузилмани яхшилашга.

@dxariduzb


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Ҳуқуқий_саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

- Давлат харидлари жараёнида қандай ҳолатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг бузилишига олиб келади?

🔝МУТАХАССИС ЖАВОБИ:

- Хусусан, давлат харидларини амалга оширишда қуйидаги ҳолатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ тақиқланади:

🟡савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш;

🟡савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

🟡савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш;

🟡савдоларга оид ҳужжатларга ва қоидаларга, шу жумладан эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талабларни киритиш;

🟡савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш;

🟡савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) савдолар иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш;

🟡буюртмачининг ёки сотувчининг савдолар натижаларига кўра шартнома тузишдан асоссиз равишда бўйин товлаши;

🟡савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш ёки уларнинг сонини асоссиз равишда чеклаш;

🟡бошқа иштирокчи ғолибга айланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида савдоларда таклифлар билан иштирок этиш;

🟡савдолар иштирокчиларига асоссиз талаблар қўйиш, шу жумладан уларнинг малакасига нисбатан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талаблар қўйиш;

🟡савдоларда айни бир лотда фақат аффилланган шахсларнинг ёки ўзаро манфаатдор шахсларнинг иштирок этиши;

🟡савдоларнинг операторлари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) комиссия аъзолари билан ўзаро манфаатдор бўлган ёхуд улар билан аффилланган шахсларнинг савдоларда иштирок этиши.


МАНБА: Ўзбекистон Республикасининг, 03.07.2023 йилдаги “Рақобат тўғрисида”ги ЎРҚ-850-сонли Қонуни.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Дўстлик тумани ободонлаштириш бошқармаси (201536877) томонидан 2025 йил 30 январь куни "Янги йил байрами қатнашчиларига барам совғаларини тайёрлатиш" бўйича икки лот билан танловлар эълон қилинган.

https://etender.uzex.uz/lot/411814
https://etender.uzex.uz/lot/411800

📊 2025 йил 7 февраль куни ўтказилган харид комиссияси баённомасига кўра икки танловда ҳам ЯТТ "Эгамов Сардор" ғолиб деб топилган ва умумий 300 млн сўмлик шартномалар тузиш имкониятини қўлга киритган. Танлов ҳужжатларида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилмаган, иштирокчиларга қўйилган баллар бирорта ҳужжат билан асосланмаган.

⚠️ Ўта сифатсиз, хато ва камчиликлар билан ишлаб чиқилган Техник топшириқ ва танлов ҳужжатларининг шартларига кўра, танлов ғолиби янги йил байрами қатнашчиларига совғаларни тайёрлаш ва тақдим этишни амалга ошириш лозим 🤷🏻‍♂️.

Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси масъул ходимларига қуйидаги саволни берамиз:

Байрам тадбири энди нишонланадими ёки 2025 йил байрамига тайёргарлик бошландими?

@dxariduzb

903 0 6 13 10

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тармоқларда битта устунда ўнлаб камера осилган видео тарқалаяпти. Бу энди кузатув тизими эмас, балки ҳақиқий цирк! Камералар хавфсизлик учун эмас, балки ҳисобот учун ўрнатилаётгандек туюлади – қанча кўп бўлса, шунча яхши.

Нимага бизда пулни шундай беҳуда сарфлашади? Бир яхши камера ўрнатиш ўрнига, нимага ўнтасини осиш керак? Бундай қарорни ким қабул қиляпти? Ўша жойни раҳбарлари кўрмадими бу ҳолатни?

Фикрингизни изоҳда қолдиринг.

@dxariduzb


"Қўшработ туман йўллардан фойдаланиш корхонаси" (ИНН - 200749937) томонидан "Техника хизмати" бўйича танлов эълон қилинган.

📊 2025 йил 31-январь куни ўтказилган харид комиссиясининг баённомасига кўра, танловда икки иштирокчи таклиф берган. Энг яхши таклифни аниқлаш орқали "SHAG'ALSOY BIZNES" МЧЖ ғолиб, "ASR-DIAMOND" МЧЖ эса захира ғолиби деб топилган.

⚠️ Бироқ, захира ғолиби "ASR-DIAMOND" МЧЖ томонидан танловнинг техник қисмида сўралган мезонлар бўйича деярли ҳужжат тақдим этилмаган. Қатор мезонлар бўйича иштирокчини танловдан четлатиш учун асослар мавжуд эди. Ҳаттоки иштирокчи томонидан тақдим этилган солиқ маълумотномасида давлат бюджетидан қарздорлиги мавжудлиги эътиборсиз қолдирилган. Иштирокчи танловдан четлатилиши ва танлов бекор қилиниши керак эди.

✅ Танловни нотўғри баҳолаш натижасида "SHAG'ALSOY BIZNES" МЧЖнинг 1,47 млрд сўмлик нарх билан танловда ғолиб бўлиши таъминланган.

@dxariduzb




Репост из: GENERALISSIMUS
«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раисининг шахсий брендини оммалаштириш хизмати ва банк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини юритиш учун 2,5 млрд сўм сарфламоқда.

Банк хизматларини оммалаштириш учун банк пулини ишлатишни тушунса бўлади. Бошқа харажатларини ҳам. Аммо давлат банки нима учун банк пулидан бошқарув раисини пиар қилиши керак? Шу энди савол остига олиниши лозим.

@generalissimo_marshal


ADKHAM MIX GROUP MCHJ нинг etender.uzex.uz платформасида қатнашган ва ғолиб бўлган оҳирги лотларини бир кўринглар. Шундай "универсал" корхоналар ҳам бўладими? Бу ҳам хали бошқа платформалар ҳамда электрон дўкон орқали ғолибликни қўлга киритган харидлари кўрилмади. Илгари ҳам ёзган эдик, тизимда бу каби корхоналар кўпайди, фақат бузғунчилик қилиб ўтиришади. Ваколатли органлар ўрганиб чиқишса яхши бўлар эди.

@dxariduzb




«Менинг боғим» лойиҳаси бегона қўлларга ўтмади

Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги «Навоий вилояти ҳудудий яшил ҳудуд» ДУК томонидан «Менинг боғим» лойиҳаси асосида лойиҳа яратиш бўйича бошланғич қиймати 226,2 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда икки талабгор ўз таклифлари билан иштирок этиб, энг паст нарх — 197,7 млн сўм таклиф қилган «SUCCESSFUL-PERSON» оилавий корхонаси ғолиб деб топилди.

Мазкур давлат харидига доир манфаатлар тўқнашуви ҳолати мавжуд бўлиши мумкин.

Хусусан, «SUCCESSFUL-PERSON» оилавий корхонасининг 63 фоиз улушига эгалик қилувчи Муҳаммадиев Қутбиддин Бозорбоевич айни пайтда «Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази» давлат муассасаси раҳбари ҳисобланади.

Манба - @revizor_uzb

@dxariduzb


RASMIY MUNOSABAT

Joriy yilning 15 yanvar kuni ijtimoiy tarmoqlarda Jalaquduq tumani yoʼllardan foydalanish davlat muassasasi tomonidan barcha obʼyektlarda maxsus transport xizmati koʼrsatish boʼyicha boshlangʼich qiymati 101,0 mln soʼmlik tanlov oʼtkazilganligi va "Will Print" MCHJ va "DAVR TAʼMIRLASH" MCHJ rahbari zahira gʼolibi deb topilganligi borasida e'lon qilingan murojaat yuzasidan Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi MATBUOT XIZMATI quyidagilarni ma’lum qiladi:

❗️Mazkur murojaat Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi ishchi guruhi tomonidan tegishli tartibda o'rganildi.

O'rganish natijalariga ko'ra, Jalaquduq tumani yo'llardan foydalanish davlat muassasasi  tomonidan budjet tashkilotlari va budjet mablag'lari oluvchilar hamda korporativ buyurtmachilar tomonidan xarid.uzex.uz elektron axborot portaliga joriy yilning 7 yanvar kuni LOT raqami №25110012408954 bo'yicha 101,0 mln. so'mlik frontal yuklagich (погруссчик) savdoga qoʼyilgan.

Ushbu tanlovda "Will Print"  MCHJ 100 559 999.99 soʼmlik va "DAVR TAʼMIRLASH" MCHJ 100 999 999.99 soʼmlik taklifi bilan qatnashgan.2025 yilning 15 yanvar kuni umumiy 100 balni qoʼlga kiritgan "Will Print" MCHJ tanlov yakuniga koʼra ishtirokchilar orasida g'olib deb topilgan.

Tanlov bayonnomasi shakllangandan soʼng bir vaqtning oʼzida "Will Print" MCHJ va "DAVR TAʼMIRLASH" MCHJlarning rahbari hamda yagona taʼsischiligi bir shaxsga tegishli ekanligi aniqlanib, 2025 yilning 17 yanvar kuni xarid.uzex.uz elektron axborot portali orqali tanlov bekor qilinganini maʼlum qilamiz.

Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi MATBUOT XIZMATI

Telegram | Instagram | Facebook




«Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси томонидан барча объектларда махсус транспорт хизмати кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 101,0 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, энг паст нарх — 100,5 млн сўм таклиф қилган «Will Print» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «DAVR TAMIRLASH» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди.

Мазкур танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, Ғозиев Файзулло Эркинжонович бир вақтнинг ўзида «Will Print» ва «DAVR TAMIRLASH» МЧЖларнинг раҳбари ҳамда ягона таъсисчиси ҳисобланади.

Манба - @revizor_uzb

@dxariduzb

Показано 20 последних публикаций.