Raqobat qo‘mitasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 10-15 февраль кунлари)

🗓 10 февраль

“15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан танлов эълон қилинди.

"Hayot birja" АЖга товар-хом ашё биржасига фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди;

Болаларни лицензиясиз даволаган шифохонага чора кўрилди;

Ноқонуний ташқи рекламалар бартараф этилмоқда;
_______

🗓 11 февраль

Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди;

“NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ томонидан асоссиз олинган 4,5 млрд сўмлик даромад истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди;

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида реклама қонунбузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди;

Ҳуқуқий саводхонлик: - Давлат харидлари жараёнида қандай ҳолатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг бузилишига олиб келади?

Устун музокара кучида миллий ва халқаро тажриба;
_______

🗓 12 февраль

Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонунга зид ҳолатлар бартараф этилмоқда;

“GURLAN GLOBAL TEKS” МЧЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланилди;

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасида Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қўмитасининг 2024 йилги ишлари юзасидан ҳисобот тадбири ўтказилди;

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди;
_______

🗓 13 февраль

Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонунга зид ҳолатлар бартараф этилмоқда;

Истеъмолчиларга ҳисобланган 200 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди;

Сифат назорати: Чой маҳсулотларининг сифати назоратдан ўтказилди;
_______

🗓 14 февраль

Наманган вилоятидаги АЁҚШлар истеъмолчилардан 103 млн сўмга яқин асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди;

Республиканинг ҳудудлар кесимида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда;

2024 йил давомида жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш соҳасида эришилган натижалар эълон қилинди;
🗓 15 февраль

Ташкeнт маркeтинг форум 2025 учинчи халқаро маркeтинг бизнeс-форуми бошланди;

Ташкeнт маркeтинг форум 2025 (видеолавҳа).

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАШКEНТ МАРКEТИНГ ФОРУМ 2025

🖥 Форумнинг асосий воқеаларидан бири Ташкент Маркетинг Аwардс тақдирлаш маросими бўлиб, унда ўтган йилнинг энг муваффақиятли брендлари ва агентликлари LiveDune сервиси талқинига кўра эътироф этилади. Шунингдек, 2024-йилнинг энг яхши маркетологлари ўз соҳасидаги ютуқлари учун мукофотланади.

📌 Бундан ташқари, форум доирасида "Йил маркетинги" кўргазмаси ташкил этилиб, унда инновацион ечимлар ва соҳанинг энг яхши иш тажрибалари намойиш этилади.

➖➖➖

ТАШКЕНТСКИЙ МАРКЕТИНГОВЫЙ ФОРУМ 2025

🖥 Одно из главных событий форума - вручение ежегодной премии Tashkent Marketing Awards, где будут отмечены самые успешные бренды и агентства по итогам прошедшего года по версии сервиса LiveDune. Кроме того, награды получат лучшие маркетологи 2024 года, продемонстрировавшие выдающиеся достижения в своей сфере.

📌 Также в рамках форума организована выставка "Маркетинг года", где представлены инновационные решения и лучшие кейсы индустрии.

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ТАШКEНТ МАРКEТИНГ ФОРУМ 2025 УЧИНЧИ ХАЛҚАРО МАРКEТИНГ БИЗНEС-ФОРУМИ БОШЛАНДИ

🔵 Тошкентда Рақобат қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган Учинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми — Ташкент Маркетинг Форум 2025 бошланди. Тадбир Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти томонидан очиб берилди.

🌐 Халқаро маркетинг конференцияси доирасида иштирокчилар бизнесни маркетинг ёрдамида ривожлантиришнинг асосий трендлари ва долзарб масалаларини муҳокама қилишади. Тадбирда 70 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий маркетинг соҳаси экспертлари иштирок этмоқда. Форум дастурида беш паралел сессия бўлиб, уларда экспертлар илғор стратегиялар ва муваффақиятли иш тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

➖➖➖➖➖➖

ТАШКЕНТСКИЙ МАРКЕТИНГОВЫЙ ФОРУМ 2025: НАЧАЛСЯ ТРЕТИЙ МЕЖДУНАРОДНЫЙ МАРКЕТИНГОВЫЙ БИЗНЕС-ФОРУМ

🔵 В Ташкенте стартовал Третий международный маркетинговый бизнес-форум – Tashkent Marketing Forum 2025, организованный при сотрудничестве Комитета по конкуренции и Маркетинговой Ассоциации Узбекистана. Мероприятие открыло руководство руководство Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей.

🌐 В рамках международной маркетинговой конференции участники обсудят ключевые тренды и вызовы развития бизнеса с помощью маркетинга. На мероприятии участвуют более 70 местных и иностранных экспертов области. Программа форума включает пять параллельных сессий, на которых эксперты делятся передовыми стратегиями и кейсами.

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ В течение 2024 года Комитет по конкуренции активно укреплял сотрудничество со средствами массовой информации и общественностью. Через официальный веб-сайт и социальные сети было опубликовано более 8 тысяч материалов, а также налажено взаимодействие с около 100 СМИ.

🎖 Комитет занял 1-е место по уровню открытости среди государственных комитетов и инспекций, набрав 86,2 балла. Кроме того, в рамках IV Антикоррупционного форума Комитет был отмечен за усилия по обеспечению прозрачности и открытости деятельности.

🎤 В ходе проведенных в регионах открытых диалогов, а также через официальный веб-сайт и социальные сети было принято и рассмотрено более 800 обращений, по которым были приняты соответствующие меры.

➡️ Подробности в видеоинфографике.

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ 2024 йил давомида Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни фаол кучайтирди. Расмий веб сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали жами 8 мингдан ортиқ чиқишлар амалга оширилиб, 100 га яқин ОАВ билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

🎖 Қўмита ва инспекциялар ичида очиқлик таъминлаш бўйича 86.2 балл билан баҳоланиб, 1 ўринда эътироф этилди, шунингдек IV Аксилкоррупция форуми доирасида "Фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдаги саъй ҳаракатлари учун" алоҳида тақдирланди.

🎤 Ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида ва бевосита веб сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали 800 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

➡️ Батафсил видеоинфографикада

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


РЕСПУБЛИКАНИНГ ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

🇺🇿 Рақобат қўмитаси республикамизнинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида доимий равишда кенг кўламли ва тизимли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан,
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага, Хоразм вилояти Хива туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Атаниязовнинг телевидение орқали реклама қилинган IMAAN shifo саломатлик марказининг БАД маҳсулотини харид қилганлиги аммо маҳсулот истеъмолида фуқарога ножўя таъсир қилганлиги сабабли маҳсулот пулларини қайтариб берилишини сўраб тадбиркорга бир неча бор мурожаат қилганлигига қарамасдан, тадбиркор томонидан амалий ёрдам берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида, фуқаро 1-гуруҳ ногирони эканлиги аммо маҳсулот истеъмолида фуқарога ҳеч қандай фойда бермаётганлиги тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан IMAAN shifo саломатлик маркази томонидан фуқарога 1 700 000 сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланиб, истеъмолчининг қонун билан белгилаб берилган ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.

Тошкент вилояти мисолида
Тошкент туманида яшовчи фуқаро “IT Innovatsion technology scholl” OКдан ошхона мебели учун буюртма қилиб, буюртма учун олдиндан тўловни амалга оширганлиги аммо, корхона томонидан бошқа русумдаги, сифатсиз ва яроқсиз ошхона мебели етказиб берилган. Ҳолат юзасидан корхонанинг ходимига норозилик билдирганида, 4 кун муддатда тўғрилаб олиб келиб берамиз деб мебелларни олиб кетгандан сўнг, унга ўзгартишлар киритиш учун қўшимча 500 АҚШ доллар талаб қилаётганлигидан норозилик билдириб, маҳсулотни қайтариб, тўланган пулларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб Ҳудудий бошқарма мурожаат қилган.

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлари натижасида, “IT Innovatsion technology scholl” OК томонидан мурожаатда келтирилган камчиликлар барчаси бартараф этилиб, фуқаронинг ошхона мебели учун тўлаган 8 700 000 сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.

Жиззах вилояти мисолида
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Ф. Жиззах шахридаги “Зебо” савдо марказидан сотиб олган кир ювиш мошинаси бузилиб қолгани учун сервис марказига мурожаат қилиб, лекин сервис маркази ходимлари томонидан носозлик бартараф этилмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилган.


🌫 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ АЁҚШлар ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДАН 103 млн СЎМГА ЯҚИН АСОССИЗ ДАРОМАД ОЛГАНЛИК ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

🏬 Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган 2024 йил давомида Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган бензин маҳсулотлари сифати юзасидан ўрганишлар ўтказилган.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида 7 та хўжалик юритувчи субъектлар:
🔘“KO‘HINUR” МЧЖ
🔘“IMRON REVER GROUP" МЧЖ
🔘“BRAND YANGI MAKON” МЧЖ
🔘“G‘ULOM BOTIR OIL SERVIS” XK
🔘“OQTOSH YАGONA SANOAT” МЧЖ
🔘“FAYZ SAХOVAD GAZ OIL” МЧЖ
🔘“SOF OIL” МЧЖлар томонидан истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулот сотганлиги натижасида 103 млн сўмга яқин асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланган.


✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи АЁҚШларга нисбатан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ишлар қўзғатилиб, асоссиз олинган даромадни истеъмолчиларга қайтариш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонун бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Анонс #Сифат_назорати

ЧОЙ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги қадоқланган кўк чой маҳсулотлари сифатини назоратдан ўтказди:

🟣"AHMAD TEA"
🟣"Тоза”
🟣"IMPRA”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҲИСОБЛАНГАН 200 млн СЎМДАН ОРТИҚ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

🌫 Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси жорий йилнинг январь ойида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллари натижасида вилоятда фаолият юритувчи табиий монополия субъекти ҳисобланган “ELKIMYO-SUVTA`MINOT” МЧЖ томонидан ичимлик суви етказиб бериш ва канализация хизматлари учун истеъмолчилардан 200 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари олганлик ҳолатлари аниқланди.

💠 Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, Нархларни тартибга солувчи органнинг нархни (тарифни) декларaция қилиш (тасдиқлаш) тўғрисидаги қарори табиий монополия субъекти томонидан улар кучга киришидан ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

🌫 Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиш аломатлари билан “ELKIMYO-SUVTA`MINOT” МЧЖга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

➡️ Шунингдек, истеъмолчиларга ортиқча ҳисобланган 200 млн сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНГА ЗИД ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Навоий вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 1 147 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Хусусан, 10 та корхонанинг – “NAVBAHOR CHICKEN FOOD”, “CHASHMI-NUR NAVOIY”, “NAVOIY PROFESSIONAL PLYUS”, “BIZNES FUNDAMENT”, “NAVOIY COMFORT YELITE SERVICE”, “NAVOIY KOMFORT QURILISH SERVIS”, “NAVOIY-FERUZ-FAYZ”, “AZAMAT OIL PLUS” ва “DINOR OIL” МЧЖлар ҳамда “NAVOIY GOLD CHICKEN” ОК томонидан рекламага берилган талаблар бузилган.

Бошқарма махсус комиссияси мазкур субъектларга нисбатан иш қўзғатиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Тошкент вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 1 014 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари ўрганиб чиқилди. Мазкур ўрганишларда 905 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари қонун талабларига мослаштирилди.

Шунингдек, вилоятдаги 4 та хўжалик юритувчи субъектларга «ORANGE MEDIA», «X FITNES», «NORTROM TRADE», «IZZA CITY PLAZA» МЧЖларнинг реклама қонунчилиги талабларини бузганлиги маълум бўлди ва белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Фарғона вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган “G POWER” МЧЖга тегишли бўлган “GARANT” кредит дўкони, «DRINK FER»МЧЖга тегишли бўлган «THE KITCHEN» ресторани, Марғилон шаҳрида жойлашган «MARG‘ILON ISHONCH» ОКга қарашли бўлган «Ishonch» гилам ювиш корхонаси ҳамда Қўқон шаҳрида жойлашган «OBRU-777 SALTS» МЧЖлар томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилганлиги аниқланди.

Шунга кўра, “G POWER” МЧЖ, «OBRU—777 SALTS» МЧЖ, «MARG‘ILON ISHONCH» ОКга нисбатан қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан «DRINK FER» МЧЖга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

👥 Жорий йилнинг 11-12 феврал кунлари Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан “Микро молия ташкилот ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.

🔝 Ўқув курсларида: Республикадаги 30 дан ортиқ микро молия ташкилот ходимлари иштирок этди.


✈️ Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”, "Реклама тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳиятлари, шунингдек устун мавқе, монополия, инсофсиз рақобат холатини аниқлаш, реклама ва табиий монополияга қўйиладиган асосий талаблар хамда рақамли платформаларга нисбатан монополияга қарши талаблар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

✈️ Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Каналга уланиш
🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#XORAZM24

Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тадбири ташкил этилди

🔝 Батафсил "XORAZM MTRK" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


“GURLAN GLOBAL TEKS” МЧЖга НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

❄️ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.

🔵 Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида, “GURLAN GLOBAL TEKS” МЧЖ томонидан 2023 йилдан 2024 йилнинг 1 августгача бўлган фаолияти давомида 54 ҳолатда 3 778,0 тоннадан зиёд 55,9 млрд сўмга яқин пахта толаси, линт (пахта момиғи), пахта ёғи ва шелуха маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги аниқланди.

☑️ Шунингдек, ушбу маҳсулотларни 2023-2024 йиллар давомида биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда 7 та ҳолатда маҳсулот нархларини юқори қўллаш натижасида жами 173 млн сўмга яқин миқдорда тафовут (фарқ) ҳолатлари аниқланди.

🌀 Бундан ташқари, кластер корхона томонидан 2023 йилдан 2024 йилнинг 1 августгача бўлган вақт давомида 45 ҳолатда 3 407,0 тоннадан зиёд 53,5 млрд сўмга яқин пахта толаси ва линт (пахта момиғи) маҳсулотлари биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда маҳсулот нархларини биржа котировка нархларига нисбатан арзон нарх қўллаш натижасида жами 5,5 млрд сўмга нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги маълум бўлди.

🔍 Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “GURLAN GLOBAL TEKS” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

Шу билан биргаликда, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНГА ЗИД ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3587 та ташқи реклама воситалари ўрганиб чиқилганда, улардан 1899 таси нотўғри жойлаштирилган, давлат тилида берилмаган ҳамда имловий хатолар билан ёзилгани маълум бўлди ва рекламалардаги камчиликлар жойида бартараф этилди.

Жумладан, 5 та ташкилотга нисбатан яъни “HVARA”, “URGANCH MAFTUN AVIA TREVEL” Х/К “XORAZM ЕLITE TOUR”, “MUSTAFA LYUKS TRAVEL” ва “FLY KHIVA TRAVEL GROUP” МЧЖларга реклама қонунчилиги талабларини бузганлик ҳолатлари бўйича ишлар қўзғатилиб, тадбиркорлик субъектларига уларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Қашқадарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 4 028 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситалари ўрганиб чиқилди.Ўрганишларда 13 та корхоnа ("HAMKORLIK - YeLEGANT","TERMINAL LOGISTIC", "GLOBAL INNOVATION TRADE", "OQS’HOM PLAZA HOTEL", "KOSON AGRO TRADING" ва "MITTI FARM MED SERVIS" МЧЖлар, "HUMO SAVDO SERVIS" ХК, ЯTT AVLOQULOV SARVAR SULTONOVICH, "ERKIN S’HAYQULOV" ОК, YATT BULAKOV MARUF SIDDIKOVICH, ЯТТ XAITOV RAVS’HAN MUMINOVICH, "ADA-YeLECTRONICS" ХК ҳамда "LAZZAT" ХК) томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилгани маълум бўлди.

Бошқарма махсус комиссияси мазкур ташкилотларга иш қўзғатиб, 9 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлариnи бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берган.

Тошкент шаҳар мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3450 та ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситалари ўрганилди. Натижада 1489 та камчиликлар аниқланиб, 295 та расмий огоҳлантириш хатлари берилган ва қолган 520 та қонунбузилиш ҳолатлар профилактик ҳуқуқий тушунтириш ҳамда тавсиялар орқали бартараф этилган.

Жумладан, қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 15 та хўжалик юритувчи субъект “RAHMAT TRAVEL GROUP” МЧЖ, “COMFORT TRAVEL AND ZIYARAH” МЧЖ, “CAMEL TRAVEL”, “PAKSTAMPA”, “VERY NICE RETAIL”, “RITS UNIQUE INC”, “BUYUK YECO SAVDO”, “LEGION CO”, “ENERGOMAX”, “INTER FOOD PLUS”, “HAMKOR REKLAMA SERVIS” ва “AGATA ТУР” МЧЖлар ҳамда ЯТТ “ALLAXVERDIYEV MAMADRIZA YAKUBOVICH”, “FARRUX-ABUBAKR BIZNES” XK ва “KAMILOV AZIZBEK IXTIYOR o‘g‘li"га нисбатан иш қўзғатилиб, бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан “Умра” тадбирига оид туризм хизматларини реклама қилиниши қонунийлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилди. Натижада 11 та хўжалик юритувчи субъектлар «IHLOS TRAVEL 1», «SALAAM», «SAPFIR BUSTONI»,»ELDE ELEKTRONIK», «Bog’ishamol Gavhari», «Andijon tibbiy diagnostika»,»Real intelect Effect», «Zamon silver»,»ZAYTUN TRAVEL», «SULTON TRAVEL» ва «AR RIZO» МЧЖлар қонун талабларига зид бўлган ҳолатда реклама берганлиги аниқланган. Бошқарма махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 3 та хўжалик юритувчи субъектларни туманлараро иқтисодий судига даъво аризалари киритилган, бугунги кунда суд ишлари давом этмоқда.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


УСТУН МУЗОКАРА КУЧИДА МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда “Миллий ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда устун музокара кучини аниқлаш ва уни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар" мавзусида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

👥 Ўқув семинарда: 50 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.


📄 Мазкур ўқув семинарда "Устун музокара кучи" миллий қонунчилигимизда янги ҳисобланиши ва унинг мазмун-моҳиятини тушунишда ҳамда амалиётда қўлланилишида назарий билимларнинг ўрни муҳимлиги таъкидланди ва устун музокара кучига қўйиладиган асосий талаблар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

👥 Ўқув семинар сўнгида ходимлар томонидан амалиётда юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонида атрофлича жавоблар берилди.

Каналга уланиш
🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


#Ҳуқуқий_саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

- Давлат харидлари жараёнида қандай ҳолатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг бузилишига олиб келади?

🔝МУТАХАССИС ЖАВОБИ:

- Хусусан, давлат харидларини амалга оширишда қуйидаги ҳолатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ тақиқланади:

🟡савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш;

🟡савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

🟡савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш;

🟡савдоларга оид ҳужжатларга ва қоидаларга, шу жумладан эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талабларни киритиш;

🟡савдоларнинг ўтказилиш жараёнига ва натижаларига таъсир кўрсатиш;

🟡савдоларнинг операторлари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) савдолар иштирокчилари томонидан рақобатга қарши келишувларни ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш;

🟡буюртмачининг ёки сотувчининг савдолар натижаларига кўра шартнома тузишдан асоссиз равишда бўйин товлаши;

🟡савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш ёки уларнинг сонини асоссиз равишда чеклаш;

🟡бошқа иштирокчи ғолибга айланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида савдоларда таклифлар билан иштирок этиш;

🟡савдолар иштирокчиларига асоссиз талаблар қўйиш, шу жумладан уларнинг малакасига нисбатан рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган талаблар қўйиш;

🟡савдоларда айни бир лотда фақат аффилланган шахсларнинг ёки ўзаро манфаатдор шахсларнинг иштирок этиши;

🟡савдоларнинг операторлари ва (ёки) буюртмачилари ва (ёки) ташкилотчилари ва (ёки) комиссия аъзолари билан ўзаро манфаатдор бўлган ёхуд улар билан аффилланган шахсларнинг савдоларда иштирок этиши.


МАНБА: Ўзбекистон Республикасининг, 03.07.2023 йилдаги “Рақобат тўғрисида”ги ЎРҚ-850-сонли Қонуни.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#TTV|#YANGILIKLARI

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги рекламаларни ўрганиш ишлари ташкил этилиб қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


“NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ ТОМОНИДАН АСОССИЗ ОЛИНГАН 4,5 млрд СЎМЛИК ДАРОМАД ИСТЕЪМОЛЧИ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ҚИЛИНДИ

🔝 Навоий вилоятида фаолият олиб борувчи “Иссиқлик манбаи” ДУКга нисбатан “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ томонидан иссиқлик энергиясини белгиланган нархидан ошириб сотиши натижасида 4,5 млрд сўм ортиқча маблағ олинганлиги ҳолати аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатиларига мувофиқ, Навоий вилояти ҳудудий бошқармаcининг Махсус комиссияси томонидан “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖга нисбатан қонун бузилиш даврида амалда бўлган тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан иш қўзғатилиб, ортиқча олинган 4,5 млрд сўм маблағни қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
✈️ Шунингдек, “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилиги талабларини бузилганлиги бўйича молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

✈️ Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан Махсус комиссия қарор ва кўрсатма ижроси ўз вақтида таъминламаганлиги юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан иқтисодий судга даъво аризаси кирититилиб, судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилди.

Натижада асоссиз олинган 4,5 млрд сўмлик пул маблағлари “Иссиқлик манбаи” ДУКга қайтарилиши таъминланди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН 18 млрд СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

🍔 Рақобат қўмитаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

🖥 Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУКларнинг 2024 йилнинг I-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

⏳ Олиб борилган ўрганишларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан вилоятнинг 10 та ҳудудида жойлашган МФЙдаги 1,1 млндан ортиқ истеъмолчиларга 18 млрд сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланганлиги ҳолатлари аниқланди.

✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (“NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУК) нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, ортиқча ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
НОҚОНУНИЙ ТАШҚИ РЕКЛАМАЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, Андижон вилоят Прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Реклама тўғрисида" ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 428-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

🔝 Батафсил "O‘ZBEKISTON 24" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Показано 20 последних публикаций.