Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿Abu-Dabi valiahd shahzodasi Shayx Xolid ibn Muhammad OI Nahayon O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev bilan uchrashuvda “Manchester Siti”ga
o‘tgan Abduqodir Husanov haqida to‘xtalib, futbolchini voyaga yetkazgani uchun o‘zbek xalqiga rahmat aytdi.

@generalissimo_marshal

5.1k 0 132 4 127

Суд ҳокимиятига оид фикри ожизимдан масъулларнинг кўнгиллари қаттиқ ранжимасинлар, зеро мақсадимиз битта, одил ва мустақил СУД тизимини яратиш.

Постлардаги фикрлар эса бир тажрибасиз ёш юристнинг қарашлари, кўнгилга яқин олмайсиз, деган умиддаман.

Зеро, танқид келажак меваси. О, ҳаммаси зўр деб ўтирсак, ўзгариш бўлмайди.

Айтганча, мен ҳам прокуратурада ишлаган пайтим тизимни кимдир танқид қилса, э, ким бу, тизимни танқид қиладиган тирранча, мазасини қочириш керак буни деб фикрлардим, кетгандан кейин кўп нарсани тушиндим.

Сизлар ҳам қозиликдан кетгандан кейин ёки нариги дунё кўзингизга кўрина бошлаганда тушунасизлар. Ҳозирча, фикрингиз ўзгариши қийин, ҳар қандай танқидни оғир қабул қиласизлар.

Шундай бўлсада, барчангиздан узр сўрайман.

@generalissimo_marshal


Маъмурий судлар томонидан қарорлари ноқонуний деб топилган ҳокимликлар жойлашган ҳудудлар топ 5 талиги:

1-ўрин: Тошкент вилояти

2-ўрин: Самарқанд вилояти

3-ўрин: Жиззах вилояти

4-ўрин: Андижон вилояти

5-ўрин: Сурхондарё вилояти

Бу шуни англатадики, шу ҳудудлардаги ҳокимлар кўпроқ ноқонуний қарорлар қабул қилган ёки бошқа вилоятлардаги маъмурий судлар ноқонуний деб топишга камроқ жазм қилган.

@generalissimo_marshal


🤩Қуйи судларнинг 1 фоиз ҳам қарорлари юқори инстанция судларида бекор қилинмаган - қарорлар шунчалик адолатлими⁉️

2024 йилда биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг юқори инстанцияларда атиги 0,8 фоизи бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинган, 0,7 фоизи эса ўзгартирилган.

Қарға қарғанинг кўзини чўқимаяптими? Ёки бошқа сабаб борми? Балки, қози бува (момо)ни рейтинги тушиб кетар? А лаббай?

Бинобарин, апелляция инстанциясида айблов ҳукми тўлиқ бекор қилиниб оқлов ҳукми чиқарилиши 8 балл, ҳал қилув қарори тўлиқ бекор қилиниб янги ҳал қилув қарори чиқарилганда 6 балл, ишни тугатиш ажрими тўлиқ бекор қилинганда 2 балл айрилиши кўрсатилган.

Балки, канал аъзолари билар, изоҳларда фикрингизни билдиришингиз мумкин.

@generalissimo_marshal

9.7k 2 25 19 45

✅96,5 фоиз қарорлар устидан шикоят берилмагани - бу қарорлардан тарафлар тўлиқ рози деганимас

2024 йилда биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларининг 3,5 фоизи бўйича келтирилган шикоят ва протестлар асосида вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўрилган. Шу билан бирга 96,5 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган. Яъни, бу ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорлари билан ишда иштирок этган тарафлар тўлиқ рози бўлишган, деб Олий суд қувониб баёнот бермоқда.

Ваҳоланки, шикоят берилмагани сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин.

Биринчидан, содда халқимиз биринчи инстанция суди қарори чиққанидан кейин судимиз аҳволи шу эканда, шу охирги қарор эканда деб кўниб кетадиганлар тоифасидан.

Иккинчидан, биринчи инстанция қарори адолатсиз бўлсада, қарға қарғани кўзини чўқимайди, деб юқори инстанцияларга шикоят қилишга ботинмайди.

Учинчидан, шикоят қилиш учун адвокат хизмат ҳақи ёки давлат божига пул тополмаслиги мумкин.

Тўртинчидан, судлар тўлиқ мустақиллигига ишонишмайди.

Бешинчидан, юқори инстанцияларга шикоят қилиши ортидан турли босимларга учраши мумкинлигидан ҳайиқади ва ҳоказо.

Так что, бу мақтанадиган ҳолатмас. Кўряпмиз қарорлардаги адолатнию қонунийликни.

@generalissimo_marshal


СУД ҳокимиятига ЭНГ юқори даражада эътибор керак‼️

2024 йилда судлар томонидан биринчи инстанцияда 3 015 189 та (фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, иқтисодий, маъмурий) иш мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 43 фоизга, шу жумладан, фуқаролик ишлари 59 фоизга, иқтисодий ишлар 61 фоизга ошган.

Бу нимани англатади биласизларми? Судга кўпроқ штат бериш керак, одил судлов сифати учун, халқ сарсон бўлмаслиги учун, давлатдан рози бўлиши учун...

Қаердаги қаланғи-қасанғи ташкилотларга штат бергандан кўра, давлат устуни ва адолат тарозиси бўлган СУД ҳокимиятини қудратли қилиш керак.

Мана АҚШга қаранг, судни ҳурмати, обрўйи қандай? Биздачи?

MAKE THE SUPREME COURT GREAT AGAIN!

@generalissimo_marshal

15.7k 0 59 45 124

Ҳурматли юристлар, 2 дақиқа вақтингизни аяманг!

Жиноят ишларини биринчи инстанция судларида дастлабки эшитув тарзида кўриб чиқилиши юзасидан 8 тагина саволдан иборат сўровномада иштирок этинг ва фикрингизни билдиринг: https://docs.google.com/forms/d/1mjK6x21L8FIOovQN6vYTtbllb-K1pnSNFqRVQ4gsI8g/edit

Олдиндан раҳмат!

@generalissimo_marshal


FVV Boshlang‘ich tayyorgarlik va malaka oshirish markaziga yangi boshliq tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining tegishli buyrug‘i bilan polkovnik Tishabayev Alisher Yuldashevich FVV Boshlang‘ich tayyorgarlik va malaka oshirish markazi boshligʻi lavozimiga tayinlandi.

Tayinlovga qadar polkovnik Tishabayev Alisher Yuldashevich FVV Akademiyasi kafedra boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan.

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Раҳбарият билан тортишган кўкармайди...


Вафо Мўмин Расул Кушербаевнинг "Хўп" подкасти меҳмони бўпти. Подкастда айни пайтда давлат иши жозибадорлигига тўсқинлик қилаётган омиллар, фикр ва ижод эркинлиги ҳамда меҳнат қонунчилиги ҳақида суҳбатлашдик.

Кўриб чиқиб, ўз фикрларингизни билдирарсиз деган умиддамиз. Лайк босиб қўйиш эсдан чиқмасин)

Ҳавола: https://youtu.be/lO7b3FrYMVE?si=qGP7r5BiKonf9JeD

@generalissimo_marshal


Hech qaysi demokratik davlatda mijozini himoya qilgani uchun advokat jinoiy javobgarlikka tortilmaydi.

Bu Oʻzbekiston qonunchiligida ham nazarda tutilgan.

Har zamonda bir oʻylab qolaman: Rossiya oʻrnak olmaslik yoki nimani qilmaslik kerakligini koʻrsatish uchun saqlab turilganmikan ?

@generalissimo_marshal


Навалнийнинг адвокатлари озодликдан маҳрум қилинди

Владимир областининг Петушинский суди ҳозирда вафот этган мухолифатчи Алексей Навалнийнинг уч собиқ адвокати — Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунинни «экстремистик ҳамжамиятда» иштирок этиш иши бўйича уч ярим йилдан беш ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Вадим Кобзев 5,5 йил, Алексей Липцер беш йил, Игор Сергунин эса уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ëпиқ суд мажлисидаги эшитувлар 24 декабрь куни якунланди. 10 январь куни адвокатлар сўнгги сўзларни айтишди.

Адвокатларга ҳукм 10 январь куни чиқиши керак эди, кейин 17 январга қолдирилди.

«Навалнийнинг адвокатлари устидан ҳукм 17 январь куни соат 10:00 да эълон қилинди. Навалний Россияга қайтиб келган ва қамоққа олинган кун. Менга айтингчи, бу тасодифми?» — деди ФБК директори Иван Жданов бу борада.

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bu yuridik xatolarni qilmang!

Yurist podcast xalqqa foydali ma'lumotlar berish maqsadida boshlandi va birinchi sonini o'zidayoq bizneslardagi muammolarni yoritishga harakat qildik!

Suhbat davomida:
- O'z o'zini band qilgan shaxs kimligi;
- YaTT va MCHJni qachon ochish kerak?;
- Oilaviy korxona yoki Xususiy korxona? Qaysi birini qachon tanlash kerak?
- Umuman olganda biznes ochish jarayonidagi eng birinchi qadamlar
haqida gaplashdik.

Podcastimizdan olgan bilimlarni, insaytlarni izohlarga yozib qoldirsangiz va savollaringiz bo'lsa yozib qoldiring, biz albatta javob beramiz 😇

Tomosha qiling:
➡️ https://youtu.be/vebpW_qyEzQ

@generalissimo_marshal


Прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасида турган ҳокимлар тақдирланди

Бош прокурорнинг буйруғи билан Сурхондарё вилоят ҳокими У.Қосимов ва Сариосиё тумани ҳокими А.Донаевлар 1 ва 3-даражали “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
 
@generalissimo_marshal

27.5k 0 143 2 157

Қозоғистонда коррупцияга қарши курашиш мақсадида коррупцияга алоқадор шахсларнинг рўйхати тузиларкан. Бизда эса олдин 3 марта судланган шахсни ҳоким ёрдамчиси қилиб ишга олишган экан, пора олаётганида қўлга тушибди. Адашмасам, яқинда Андижондаям битта ўтириб чиққан мансабдорни яна қаергадир бошлиқ қилиб тайинлашди.

@generalissimo_marshal


“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ va “Navoiyuran” DK obyektlarida yong‘in xavfsizligini ta’minlashni tashkil etish markaziga yangi boshliq tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining tegishli buyrug‘i bilan polkovnik Sharipov Ismoil Maxamadzkirovich “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ va “Navoiyuran” DK obyektlarida yong‘in xavfsizligini ta’minlashni tashkil etish markazi boshligʻi lavozimiga tayinlandi.

Tayinlovga qadar polkovnik Sharipov Ismoil Maxamadzkirovich
O‘zbekiston Respublikasi FVV Maxsus vazifalar bo‘yicha Respublika qutqaruv markazi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan.

@generalissimo_marshal


⚡️Abituriyentlar uchun muhim eslatma!

🏛Qonunchilikka ko‘ra (PF-81, 24.05.2024-y.) 2025/2026-o‘quv yili qabulidan boshlab fanlar majmuasida chet tili birinchi fan sifatida belgilangan ta’lim yo‘nalishlariga qabul xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy yoki xalqaro sertifikat asosida amalga oshiriladi.

❗️Bunda fanlar majmuasida chet tili birinchi fan sifatida belgilangan ta’lim yo‘nalishlariga qabul qilishda ushbu fandan test sinovi o‘tkazilmaydi. Abituriyentlar belgilangan darajadagi sertifikatni taqdim etishlari lozim.

2025/2026-oʻquv yili uchun respublika oliy taʼlim muassasalarining taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati va ularga mos test sinovi (kasbiy (ijodiy) imtihon) topshiriladigan fanlar majmuasiga koʻra chet tili birinchi fan sifatida belgilangan taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati ilovada (rasm👆).

E’tibor bering! 1-fan sifatida aniq ko‘rsatilgan ingliz, nemis va fransuz tillaridan ayni shu fan bo‘yicha, 1-fan “Chet tili” ko‘rsatilgan ta’lim yo‘nalishlariga esa, bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari uchun tasdiqlangan xorijiy tillarni bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro sertifikatlardan birini taqdim etish talab etiladi.

Tasdiqlangan sertifikatlar ro‘yxati bu yerda👈

@generalissimo_marshal

29k 1 189 2 14

Bugun mehnat huquqi sohasining yetuk darg’asi, Mehnat kodeksini ishlab chiqish bo‘yicha ishchi guruh rahbari, ustozimiz Gasanov Mixail Yusupovichning 70 yillik yubileylari. Kanal jamoasi ustozni tavallud ayyomlari bilan tabriklab, mustahkam sog‘lik, uzoq umr tilaydi.

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абдуқодир Ҳусанов туфайли Манчестер Ситининг Инстаграм саҳифасида ўзбекларнинг кучли фаоллиги кузатилмоқда.

@generalissimo_marshal


Eron Oliy sudi oldida ikki sudya o‘ldirildi

Tehronda Eron Oliy sudi binosi yonida otishma yuz bergan. Ikki sudya halok bo‘lgan va ularning bir qo‘riqchisi yaralangan.

Eron Oliy sudi matbuot xizmatiga ko‘ra, otishmada halok bo‘lgan sudyalar terrorizm va josuslikda gumon qilingan shaxslarning ishlari uchun mas’ul bo‘lgan.

@generalissimo_marshal


❗️Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди


“Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.)

🔖Низомга кўра, дори воситаларининг клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

✅ Дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш Ҳукумат қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

📝 Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан:

🏷 "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – ГМП" талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари;

🏷 маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги клиник олди тадқиқотларида исботланган женерик дори воситалари ва гален препаратлари;

🏷 бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари.

@generalissimo_marshal

Показано 20 последних публикаций.