ДИЛФАЙЗ психологик канали.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


Сиз ИНСОНСИЗ! Сиз ўз қадрингизни билишингиз керак! Ўзини севган инсонни ҳамма севади. Бунинг учун ДИЛФАЙЗ гуруҳининг @dilfayzim гуруҳини кузатиб боринг.
Психологик хизмат учун психолог @DAbzalovnaга мурожаат қилишингиз мумкин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Жахонгир Сагдуллаев©️Кибермаданиятни биргаликда шакллантирамиз
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Firibgarlar "Texnik yordam" niqobi ostida sirli chat orqali shaxsiy ma’lumotlarni o‘g‘irlashga urinishmoqda

⚡️ Xabarda akkaunt o‘chib ketishi xavf ostida ekanligi aytilgan bo‘lib, ko‘rsatilgan havolaga o‘tish va Telegram kodini kiritish talab qilinadi. Agar bunga amal qilinsa, akkauntingiz firibgarlar qo‘liga o‘tishi mumkin.

‼️ Firibgarlarning aldoviga tushib qolmang.


#илм

​​• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки  ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ  топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам  яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий


#Иқтибос

Табассум билан ҳимоялан, сукут билан ҳужум қил, бефарқлик билан ғалаба қозон.

✍️ Конфуций


ИБРАТЛИ ДУНЁ

Бу расмда қийин имтиҳондан ўтиб, тиббиёт олийгоҳига кирганини эшитган 19 ёшли бразилиялик Габриел Нобренинг ҳолати тасвирланган. Пули йўқлиги сабабли, у қўшимча дарсларга қатнашиш учун ўқитувчи билан ўқув марказида фаррошлик қилишига келишиб олган ва имтиҳонларга қийинчиликда тайёрланган.

1-хулоса: кимнинг хоҳиши бўлса,
ҳар қандай ҳолатда имкон топади;

2-хулоса: меҳнат қилган, албатта, натижага эришади.


"Етти пир" асаридан: Силсиланинг шажарадан фарқи – бор
Кўплар силсила билан шажарани бир-бирига аралаштириб юборади. Чунки иккаласининг ўхшаш жойи бор: силсилада ҳам, шажарада ҳам одамларнинг муборак номлари кетма-кет саналади, яъни шу кетма-кетлик асосида рўйхат шакллантирилади.
“Шажара” – арабчада “дарахтнинг шохлари” деган маънони англатади. Шох, албатта, бевосита бир дарахтнинг ўзидан ўсиб чиқиши – шарт. Шунинг учун шажара муайян шахсдан тарқалган кишилар рўйхатини билдиради. Масалан, саййидлар – Муҳаммад пайғамбар авлодлари. Биламизки, пайғамбаримизнинг фақат Фотима исмли қизларидан авлод тарқалган. Фотима – ҳазрат Алининг завжияси эди. Ҳазрат Али билан Фотиманинг Ҳасан-Ҳусан ўғиллари бўлган. Саййидлар ана шу Ҳасан ёки Ҳусандан тарқалган фарзандлар ҳисобланади.
Тарихимизда Амир Темур шажараси ҳам – машҳур. Бу шажара 1370 йилдан то 1507 йилларгача Марказий Осиёда, кейин эса 1526 йилдан то XIX аср ўрталарида Ҳиндистон инглиз босқинчилари томонидан забт этилган 1858 йилга қадар Афғонистон ва Ҳиндистонда ҳукм сурди.
“Силсила” – араб тилида “занжир”  маъносида келади. Занжирнинг ҳалқалари эса-эса бири иккинчисидан ўсиб чиқиши шарт эмас. Шунинг учун тасаввуфдаги силсилада фақат пир-муридлик инобатга олинади. Ҳар қандай силсиланинг бошида, албатта, Муҳаммад пайғамбар (с. а. в.) турадилар. Иккинчи ҳалқа –  у кишидан руҳий тарбия олган киши. У, ўз навбатида, яна кимнидир тарбиялайди.  Силсила шу тариқа давом этади. Агар ота пир сифатида ўз фарзандига тасаввуфдан тарбия бериб, уни ўзига мурид қилган бўлсагина шу ўғил силсилага кириши мумкин, холос. Яна бир муҳим жиҳати бор. Силсилага ҳар қандай мурид эмас, тариқатга раҳнамолик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган, пир мақомига етган муридгина киради.


Савол-жавоблар.

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.


Ҳаётни шундай қонуни борки, олдингизми беришингиз шарт, акс ҳолда, ҳаёт қонуниятига зид иш қилган бўламиз.


Фарзандингизга ёшлигидан фикрини эркин айтишга рухсат беринг. “Жим ўтир, гапирма!”, “Овозинг­ни ўчир, ким қўйибди сенга гапиришни?!” каби гаплар билан чеклаб қўйманг.

Чунки шу чекловчи гаплар сабаб фарзандингизда гапириш истаги сўнади, дилидаги фикрларини катта бўлганида ҳам ташқарига чиқара олмай қолади.

Тарбияни шундай олиб борингки, фарзандингиз салбий сўзларни гапиришга одатланмасин, муомила одобига амал қилсин, керакли сўзни, кўнглидаги гапларни очиқ ифодалай олсин.

Зеро, инсон камолотида нутқ равонлиги жуда муҳим. Гапга нўноқлик эса кўп ҳолларда панд бериб қўяди.


#ФAКТ

ХАСТАЛИКЛАР ХАКИДА ПСИХОЛОГ ФИКРИ!

“ТИЛАБ ОЛИНАДИГАН “ ХАСТАЛИКЛАР

💔 Шодликнинг шифобахш қудратини билмайдиганлар ЮРАК оғриғига дучор бўлар эканлар.

👁 Яқинларининг  нуқсонларидан изтиробга тушадиган кишиларнинг КЎЗ нури заифлашади.

👃 ТУМОВ - тўкилмай қолиб кетган кўз ёшларнинг ёрдам сўраб ҳайқиришидир.

😷 ТОМОҚ ОҒРИҒИ - айниқса, сурункали томоқ оғриғи - айтилмай қолган дил сўзлар, эътирозлар, эҳтиёжлардан дарак беради. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ташланг, ана шунда қалбингиз таскин топади.

👠 СОНЛАРДА ортиқча ёғ тўпланиши - болаликда ота - онадан хафа бўлиш, ғазаб ва қайсарлик аломатидир.

⚪️ ҚОРИН ички ва сиртида ёғ тўпланиши - ҳис-ҳаяжонли ташвишлар, қахр-ғазаб ёхуд тушкунлик оқибатида бўлади.

😡 ҚАХР- ҒАЗАБ, нафрат, жаҳолат вижудни ич- ичидан емиради. У сизнинг ғазабларингизни бировга сочиб,кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, хатто ичингизда шу жаҳолат бор йўқлигини ўзингиз билмасангиз ҳам , барибир , у ақлдан озишга ақл заифлашишига эт ( пай) чўзилишига, узилишига , буйракларда тош йиғилишига жигар хасталикларига олиб келади.

😪РАНЖ- АЛАМ ( дилсиёҳлик) танани кемиради, оилада турмуш ўртоғидан норози бўлишга ва зардобли шишнинг ўсишига олиб келаркан.

🙊Ўзини айбдор ҳис қилиш ТУРФА оғриқларни келтириб чиқараркан.

😏 ИНЖИҚЛИК, тирноқ остидан кир излаш, заҳархандалик, киноя, хамма нарсага шубҳа билан қараш бўғимларнинг яллиғланиши ва бод хасталикларини пайдо қилади

😔 УМИДСИЗЛИК- мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шол ва кўричак хасталигига олиб келади.
 
Ҳуллас, хасталикни ўзимиз “тилаб” олар эканмиз. Шундай экан, РУҲИЯТИМИЗдаги  камчиликларни ислоҳ қилсак, кўнгилсизликлардан батамом ҳоли бўламиз.


#IQTIBOS

⚜️Ta'limning urug'i achchiq, ammo mevasi shirin bo'ladi.

              ✍Arestotel


​Энг ёмон соя - қўрқув..!
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик..!
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи..!
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад..!
Энг катта бойлик - оқиллик..!
Энг катта мерос - тарбия..!
Энг катта куч - сабр..!
Энг катта хазина - илм..!
Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ..!
Энг оғир меҳнат - ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ..!
Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ..!
Энг гўзал кўриниш - табассум..!
Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир..!
Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир.

Ҳар бир кунингиз учун миннатдор бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ШУКР ҚИЛИНГ...

Шукроналик - покланиш учун қўйилган бир қадамдир...

Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, хатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради.
..


«ҲУЛОСА ҚИЛИНГ...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 2 млн 700 минг.
— Атиги 2 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

➖➖➖

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

➖➖➖

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.

➖➖➖

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини ёки обод ёки барбод қиламиз...

➖➖➖

❕Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлиб қолманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...


Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.



САВОЛ – ЖАВОБЛАР


– Энг гўзал нарса нима?
✅– Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир.

– Энг тез нарса нима?
✅– Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.

– Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
✅– Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.

– Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
✅– Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.

– Энг кучли нарса нима?
✅– Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади.

– Энг қийин нарса нима?
✅– Ўзни англаш.

– Энг осон нарса-чи?
✅– Ўзгаларга маслаҳат бериш.

– Кимни бахтли санаш мумкин?
✅– Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.

– Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
✅– Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Майли алда,
Майли кул
Қайтар дунё тайёр тур..


РУҲИЙ  ХОТИРЖАМЛИККА
ЭРИШИШ  СИРЛАРИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг.

5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас.

8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг.

9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

11. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

12. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

13. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизга айтсам,
Одам боласи яралибди-ки, эртанги кун ишончи, орзу-умидлари билан нафас олади. Ана шу орзу-умидлар боис қалбида Ишқ олови ловиллайди.
Сиз бирон марта орзу-умидсиз кишини,унинг кўзларини кўрганмсиз?!
Унинг кўзлари сўниқ, унинг кўзларида ғам-алам.
Сизнинг кўзларингиз ҳеч қачон унга ўхшамасин доимо порлаб турсин!
❄️
Сизга айтсам,
Одам боласига сув ва хаво қанчалик зарур бўлса, ширин сўз ҳам шунчалик зарурдир. Биргина ширин сўз билан инсон қалби тоғлар каби юксалишини биласизми?! Сизнинг ҳам айтар сўзларингиз доимо самимий бўлсин!
❄️
Ишқнинг имтиҳони афсундир, афсун,
Телбалик ғуборин таратар Мажнун.
Кулда ўт яллиғи сезилмас, аммо,
Сув урсанг ундан ҳам чиқадир тутун.

Мирзо Бедил.
❄️
Интизорлик - қалбинг югуриб кетганда, сенинг тўхтаб туришинг.               
-Қалб нима?
-Кўзинг кўра олмаган борлиқ.

Меҳрингизни ичингизда яширманг, уни изҳор этинг. Қанчалар бир-бирингизга ширин сўз билан гапирсангиз, орангиздаги ришталар шунчалар мустаҳкам бўлади.
❄️
Хайрли оқшом қадрлигим.


БОҚИМАНДАЛИК

Бир бой киши ҳар ойда бир тиланчига 1000 $ берар эди бу ҳолат узоқ вақт давом этди. Бир куни у тиланчига 750 $ берди. Тиланчи бунга ҳайрон бўлди, лекин ўз-ўзига: "750 $ ҳам йўқдан кўра яхшироқ", деб мулоҳаза қилди ва ҳеч нарса демади.

Бир оз вақт ўтгач, бой киши тиланчига 500 $ берди. Тиланчи ҳайрон бўлиб, бой кишига: "Сиз менга илгари 1000 $ берар эдингиз, кейин 750 $ бўлди. Энди 500 $ бера бошладингиз, сабабини билсам бўладими?" деб сўради.

Бой деди: "Илгари барча фарзандларим ёш эди, шунинг учун сенга 1000 $ берардим. Кейин қизим катта бўлиб университетга кирди. Университет ҳаражатлари юқори; шунинг учун сенга 750 $ бера бошладим. Энди иккинчи ўғлим ҳам университетга кирди ва ҳаражатлар яна ошди, шунинг учун сенга 500 $ бераяпман".

Тиланчи: "Нечта фарзандингиз бор?" деб сўради. Бой: "4 та" деб жавоб берди. Тиланчи: "Энди сиз уларни барчасини менинг ҳисобимдан ўқитасизми?!" деб юборди ҳайратини яшира олмай.

Хулоса: Кўмак, боқимандаликка олиб келмаслиги керак!

Показано 20 последних публикаций.