"Етти пир" асаридан: Силсиланинг шажарадан фарқи – бор
Кўплар силсила билан шажарани бир-бирига аралаштириб юборади. Чунки иккаласининг ўхшаш жойи бор: силсилада ҳам, шажарада ҳам одамларнинг муборак номлари кетма-кет саналади, яъни шу кетма-кетлик асосида рўйхат шакллантирилади.
“Шажара” – арабчада “дарахтнинг шохлари” деган маънони англатади. Шох, албатта, бевосита бир дарахтнинг ўзидан ўсиб чиқиши – шарт. Шунинг учун шажара муайян шахсдан тарқалган кишилар рўйхатини билдиради. Масалан, саййидлар – Муҳаммад пайғамбар авлодлари. Биламизки, пайғамбаримизнинг фақат Фотима исмли қизларидан авлод тарқалган. Фотима – ҳазрат Алининг завжияси эди. Ҳазрат Али билан Фотиманинг Ҳасан-Ҳусан ўғиллари бўлган. Саййидлар ана шу Ҳасан ёки Ҳусандан тарқалган фарзандлар ҳисобланади.
Тарихимизда Амир Темур шажараси ҳам – машҳур. Бу шажара 1370 йилдан то 1507 йилларгача Марказий Осиёда, кейин эса 1526 йилдан то XIX аср ўрталарида Ҳиндистон инглиз босқинчилари томонидан забт этилган 1858 йилга қадар Афғонистон ва Ҳиндистонда ҳукм сурди.
“Силсила” – араб тилида “занжир” маъносида келади. Занжирнинг ҳалқалари эса-эса бири иккинчисидан ўсиб чиқиши шарт эмас. Шунинг учун тасаввуфдаги силсилада фақат пир-муридлик инобатга олинади. Ҳар қандай силсиланинг бошида, албатта, Муҳаммад пайғамбар (с. а. в.) турадилар. Иккинчи ҳалқа – у кишидан руҳий тарбия олган киши. У, ўз навбатида, яна кимнидир тарбиялайди. Силсила шу тариқа давом этади. Агар ота пир сифатида ўз фарзандига тасаввуфдан тарбия бериб, уни ўзига мурид қилган бўлсагина шу ўғил силсилага кириши мумкин, холос. Яна бир муҳим жиҳати бор. Силсилага ҳар қандай мурид эмас, тариқатга раҳнамолик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган, пир мақомига етган муридгина киради.