Фарзандингизга ёшлигидан фикрини эркин айтишга рухсат беринг. “Жим ўтир, гапирма!”, “Овозингни ўчир, ким қўйибди сенга гапиришни?!” каби гаплар билан чеклаб қўйманг.
Чунки шу чекловчи гаплар сабаб фарзандингизда гапириш истаги сўнади, дилидаги фикрларини катта бўлганида ҳам ташқарига чиқара олмай қолади.
Тарбияни шундай олиб борингки, фарзандингиз салбий сўзларни гапиришга одатланмасин, муомила одобига амал қилсин, керакли сўзни, кўнглидаги гапларни очиқ ифодалай олсин.
Зеро, инсон камолотида нутқ равонлиги жуда муҳим. Гапга нўноқлик эса кўп ҳолларда панд бериб қўяди.