БОҚИМАНДАЛИК
Бир бой киши ҳар ойда бир тиланчига 1000 $ берар эди бу ҳолат узоқ вақт давом этди. Бир куни у тиланчига 750 $ берди. Тиланчи бунга ҳайрон бўлди, лекин ўз-ўзига: "750 $ ҳам йўқдан кўра яхшироқ", деб мулоҳаза қилди ва ҳеч нарса демади.
Бир оз вақт ўтгач, бой киши тиланчига 500 $ берди. Тиланчи ҳайрон бўлиб, бой кишига: "Сиз менга илгари 1000 $ берар эдингиз, кейин 750 $ бўлди. Энди 500 $ бера бошладингиз, сабабини билсам бўладими?" деб сўради.
Бой деди: "Илгари барча фарзандларим ёш эди, шунинг учун сенга 1000 $ берардим. Кейин қизим катта бўлиб университетга кирди. Университет ҳаражатлари юқори; шунинг учун сенга 750 $ бера бошладим. Энди иккинчи ўғлим ҳам университетга кирди ва ҳаражатлар яна ошди, шунинг учун сенга 500 $ бераяпман".
Тиланчи: "Нечта фарзандингиз бор?" деб сўради. Бой: "4 та" деб жавоб берди. Тиланчи: "Энди сиз уларни барчасини менинг ҳисобимдан ўқитасизми?!" деб юборди ҳайратини яшира олмай.
Хулоса: Кўмак, боқимандаликка олиб келмаслиги керак!