✅Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бошланди. Тадбир давлат раҳбарининг 2024 йил 18–20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқлари, шунингдек, 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши муносабати билан раҳбарлар олдида турган вазифаларни чуқур ўрганишга йўналтирилди.
https://gov.uz/oz/eco/news/view/29995