Shahnoza Soatova blogi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)
Murojaat uchun: @shahnozchatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Депутатлар қўли ампутация қилинган чақалоқ воқеаси сабаб Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўров юборди.

Тошкент шаҳрида чақалоқнинг гангрена ривожланиши оқибатида қўли кесилгани билан боғлиқ ҳолат жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

“Адолат” СДП депутатлари вазирлик олдига кескин саволлар қўймоқда. Бундай аянчли воқеа сабабчиларини аниқлаш ва уларнинг қонун олдида жавоб беришига эришиш шарт. Бунинг учун депутатларнинг ваколати ва қўлларидаги “инструментлари” етарли. Депутатларимиз фуқароларнинг реал муаммоларини ечиш учун ҳаракат бошлаганлари таҳсинга сазовор.

Бу ҳолатда депутатнинг сўрови тиббиёт соҳасида назорат ва масъулият қай даражада эканини юзага чиқарувчи омил бўлиши мумкин.

Шу ўринда депутатларнинг фуқаролар ҳаётида бўлаётган қийинчиликларга ўз ваколатлари орқали ёндаша бошлагани жуда аҳамиятли. Илгари фуқаролар бундай ҳолатларда соғлиқни сақлаш тизими муаммолари қаршисида якка ўзи қолар эди.

Депутатларимизга вазиятга тезкорлик билан муносабат билдиришгани учун ташаккур. Ишни охиригача етказиб, айбдорлар жазоларишига эришишларини тилайман.

Инсон саломатлиги масаласида жиддий ёндашув ҳар қандай тизимнинг асоси бўлиши шарт аслида. Хатоларни камайтириш учун энг аввало кучли ва аниқ ислоҳотлар зарур бизга.

@shahnozxon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Январь ойи бизнес учун қийин келади.

Бу менинг укам. У жалюзи ва карнизлар ўрнатади. Бўш вақтида шунақа вайнлар ижод қилиб туради, зерикканидан. Январда ижоди айниқса “гуллаб-яшнаяпти” :)

Жалюзи керак бўлса, чиқаверинглар. Менинг промокодим билан чиқсанглар, 10 фоиз чегирма қилиб бераркан.

Промокод: “Яё” (энди тили чиққанида “Шаҳноз” дегани эди бу. Ҳалиям эркаланиб баъзан “Яё” деб туради, шу сўзни айтсанглар эриб кетади).

Каналига ўтиб ишларини кўришингиз мумкин. Тепасидаги изоҳида алоқа маълумотлари бор.

https://t.me/panorama_blinds

Реклама таниш-билиш ҳуқуқи асосида эълон қилинмоқда 😃

@shahnozxon


Каналимнинг ҳурматли кузатувчилари, бир савобли ишда ёрдамингиз керак.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети докторанти ижтимоий тармоқлар ва блоглар ҳақида илмий иш қилаётган экан, илтимос қилган эди.

Илмий иши учун каналим ҳақида бир сўровнома ишлаб чиқибди. Бир неча дақиқа вақтингизни аямасдан, шу сўровга жавоб берсангиз, илмий иш учун фойдангиз тегар эди.

Баҳонада ўзим ҳам сизлар ҳақингизда ва каналимга муносабатингиз ҳақида айрим маълумотларни билиб олар эдим. Бу канални ривожлантириш ва сизлар учун фойдали контентлар тайёрлашда менга қўл келади.

Сўровнома бу ерда:

https://docs.google.com/forms/d/1MpuHdX7k3b7G1IM4h5XDW8BWlqI59gGHiw7UbiSviCM/edit


@shahnozxon


Бугун “Art house Xamsa” театрида Озарбайжон драматурги Исмоил Имоннинг “Ота” пьесаси асосида саҳналаштирилган спектаклни томоша қилдик.

Пьеса халқаро театр доираларида юксак эътироф этилган, мукофотлар олган ва интернетда бир қанча ижобий тақризларга кўзим тушди.

Асар оила, унда отанинг ўрни, хусусан, қиз фарзанд ҳаётида отанинг аҳамияти ҳақида.

Биронта эркак иштирок этмайдиган, иккита олов аёл (она ва қиз) зиддияти ва туйғулари асосига қурилган сюжет анча эмоционал ва жўшқин. Отасини эрта йўқотган қиз онаси билан тил топиша олмайди, марҳум отасини соғинади ва ҳаетда бахтсиз. Онаси ҳам бахтсиз, аммо буни турли юзни намлантирувчи ниқоблару тутуриқсиз сериаллар ортига яширган. Бу икки жўшқин дарёнинг бош урар қирғоғи, қояси — оиланинг отаси эканини тушунасиз.

Бош қаҳрамон Саидани кўп ўринларда тушундим. Қиз бола учун отаси — ҳаётидаги энг муҳим эркак. У ўзига отасининг кўзи билан баҳо беради, отасининг муҳаббати орқали ўзини яхши кўради. Отаси урган қиз бахтсиз бўлади деган гап ҳам бежиз айтилмаган. Саиданинг бахтсизлиги айнан отасини бевақт йўқотган давридан бошланади.

Отамиз ва онамиз — ўзлигимиз, “мен”имизнинг бир бўлаги. Улар бўлмаса, тўкис бўлмаймиз.

Пьесани ёзган муаллифга ва ундаги жавҳарни пайқаб ўзбек томошабинига тақдим этган режиссёр Сайфиддин Мелиевга ташаккур. Албатта, актрисалар Илмира Раҳимжонова ҳамда Моҳичеҳра Исломоваларга ижро учун 10 дан 10 балл.

75 дақиқалик томоша давомида яхши қиз бўлиб ўтирган яна бир Саида (Азиза Қурбонованинг 2 яшар қизчаси) мен учун бугунги кун қаҳрамони! Қойил, лекин.

Бугун “Заковат” профлига ўйини баҳридан ўтиб шу спектаклга борганимга арзиди лекин.

@shahnozxon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Tasavvur qiling: nufuzli universitetda ta’lim olasiz, eng yaxshi o‘qituvchilardan bilim o‘rganasiz, katta kompaniyada amaliyot o‘taysiz, sayohat qilasiz, qiziqarli insonlar bilan tanishasiz... va bularning barchasi MUTLAQO BEPUL! Orzuga o‘xshaydi a? U.S.-CAEF dasturi bilan esa hammasi haqiqat!

🌎 Markaziy Osiyo Amerika Universitetida (AUCA) o‘qish uchun to‘liq grant sizni kutmoqda! U.S.-CAEF barcha xarajatlarni qoplaydi: o‘qish, yashash, stipendiya, transport va hatto amaliyot xarajatlarini ham. Bu sifatli ta’lim olish va muvaffaqiyatli karyera qurish imkoniyatingizdir. O‘zingizga mos yo‘nalishlardan birini tanlang:

-  Biznes boshqaruvi
-  Iqtisodiyot
-  Dasturiy muhandislik
-  Amaliy matematika va informatika

🙍🏻‍♀️ Minglab qizlar allaqachon bu imkoniyatdan foydalanib, o‘z oldiga qo‘ygan maqsadlari tomon olg‘a bormoqdalar. Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang!

Profil tavsifidagi havola orqali uscaef.org saytiga o‘ting va arizaning birinchi qismini to‘ldiring. Ikkinchi qism va batafsil ko‘rsatmalar sizga elektron pochta orqali yuboriladi.

‼️ Arizalarni qabul qilishning oxirgi muddati - 2025-yil 22-yanvar, Toshkent vaqti bilan soat 16:00.

Reklama


"Гендер-чемпионлар" тақдирланди!

Кеча Олий Мажлис Сенатида “Гендер тенглик фаоли” Республика танловининг 2024 йилги ғолиблари тақдирланди.

Ғолиблар қаторида менга таниш-қадрдон “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази қошидаги медиамарказ ҳам борлиги қувонарли.

Шунингдек, севимли “Заковат” ННТ ва клуб президенти Абдурасул Абдуллаев, Миллий масс медиа фонди ва раҳбари Шерзодхон Қудратхўжа, “Ойина.уз” портали ва Инобат Ахатова, “Ўзкимёсаноат” ва ташкилот раҳбари маслаҳатчси Санобар опаларнинг ғалабаси кўзимни ва қалбимни нурга тўлдирди. Жами 7 та асосий номинация бўйича 1,2,3-ўрин эгалари тақдирланди. Барча ғолибларни самимий қутлайман.

Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” МҲАМнинг Медиамаркази ҳуқуқий мавзудаги медиаматериаллар тайёрлаш билан шуғулланади. Шу пайтгача Марказ томонидан тайёрланган “Алоҳида назоратда”, “Объектив”, “Аёллар кўрсин”, "Қароқчи" “Ҳуқуқшунос аёллар”, “Матонат” каби кўрсатув ва ҳужжати фильмлар тилга тушди, юксак мукофотлар, хусусан, “Олтин хумо”га ҳам сазовор бўлди.

Кеча “Гендер тенглик фаоли” Республика танловида “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур” номинацияси бўйича қўлга киритилган
1-ўрин ҳам ютуқлар қаторида алоҳида қадрли бўлиб, қалбимизни фахрга тўлдирди.

Сўнгги йилларда Медиамарказ жамоасига ёш ва креатив ходимлар келиб қўшилди – бу сезиляпти. Ҳар доим ғоялар ва фикрларни муҳокама қилиб юрувчи, нуқул бир янгилик билан омманинг назарига тушаётган жамоани бу салмоқли ютуқ билан табриклайман. Сизлар билан фахрланамиз!

"Гендер тенглик фаоли" танлов Олий Мажлис Сенати томонидан 4 йилдан бери ўтказиб келинади. Сенат раиси Танзила Норбоева кеча ҳақли таъкидлаганларидек, танлов аёлларни эмас, иш берувчилар, яъни раҳбарларни ўз ташкилотида гендер тенгликни таъминлашга оид ишларини баҳолайди. Гендер тенглик - бу аёллар масаласи эмас, бу ҳамманинг, хусусан, қарор қабул қилувчиларнинг масаласидир.

@shahnozxon


Репост из: Mikrofon ko‘targan ayol
Абу-Даби Глобал Барқарор Ривожланиш Ҳафталиги тадбирларида яна бир муҳим янгиликка гувоҳ бўлдик.

Ҳафталик тадбирларида БМТнинг 6 расмий тили билан бир қаторда, ўзбек тили синхрон таржима қилинган ягона тил бўлди.

Бу албатта ўзбек тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётгани, Ўзбекистонга кўрсатилган ҳурматни тасдиқлайди.

Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” (Abu Dhabi Sustainability Week Summit) саммитида 13 давлат раҳбари, 140 дан ортиқ вазир ва ҳукумат амалдорлари иштирок этмоқда.

Унда рақамли-иқлим алоқаси, келажакни молиялаштириш, энергияни сақлашдаги инновациялар каби мавзулар муҳокама қилинади.


Ватан қаердан туриб ҳимоя қилинади?

Менимча, биринчи ҳимоя юракда бошланади. Ватанни яхши кўриш, унга қалбдан жой бериш ва шу жойнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ҳимоянинг тамалидир. Ватанини қалбидан севгувчи ва унинг учун керак бўлса жонини беришга тайёр ҳар бир ватандошнинг байрами бугун.

Кейинги ҳимоя онгда – ватанни нима учун севиш кераклигини тушуниш, уни фикрда асраш, ёт ўй-ғоялардан ҳимоя қилиш, ватаннни хаёлда бировга бермасликдир бу. Демак, ҳар бир тафаккур қилаётган ва ватанини онгли равишда севадиган фуқароларнинг байрами бугун.

Ватанни сўзда ҳимоя қиладиган – бошига қилич келса ҳам ватан учун рост гапирадиган ёки ватан учун сукут қиладиган ҳурфикрли ва иродали инсонларнинг байрами бугун.

Ватанини амалда ҳимоя қиладиган, пора олмайдиган, ўғирламайдиган, ўз ваколатини халқнинг зараригаю ўзининг фойдасига қўлламайдиган, ҳалол меҳнат қилиб оила ва бола-чақасини боқаётган ҳар бир ваколат ва куч эгаси – ватан ҳимоячисидир. Бугун ҳалол ватандошларнинг байрами.

Албатта, асосий қаҳрамонлар – юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун ҳаётини тикиб, ҳаловати, иссиқ ўрни, ширин оила даврасидан ҳам кечиб, қаҳратону саратонда қатъий ирода билан хизматга шай турган мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг байрами, уларнинг ҳеч бир моддий қиймат билан ифодалаб бўлмайдиган хизматларини эътироф этадиган кун. Агар улар сарҳадларни ҳимоя қилишмаса, тартибларни ҳимоя қилмаса, ҳуқуқларни ҳимоя қилмаса, ватаннинг ожизлашгани, заифлашгани ва бой берилгани шу бўлади. Уларнинг хизмати нақадар беқиёс эканлигини тушунадиган кун бугун.

Барчангизга ташаккур, борингизга шукр, сизлар учун дуодамиз ва миннатдормиз.

Азиз юртдошлар, барчангизни Ватан ҳимячилари куни ҳамда Қуролли кучларимиз ташкил топганининг 33 йиллиги билан чин қалбдан табриклайман!

Байрам муборак, азиз ватандошлар!

@shahnozxon


Бугун ўғлим IELTSдан олган 7.5 баллининг илк фойдасини кўрдик – имтиҳонга тўлаган пулимизни давлат қайтариб берди. Ўтган йили SAT имтиҳонидан 1450 олганида ҳам имтиҳон пули қайтарилган эди. Бу катта рағбат бўлди ўғлимга ҳам, буни кўриб турган синглисига ҳам. Сизларга ҳам рағбат бўлсин деб ёзиб қўйдим.

@shahnozxon


Репост из: Muhrim / Муҳрим
50 та китоб таржимаси тайёр https://t.me/mingkitobuz/154

Бир йилда 50 та янги илмий-оммабоп китобнинг ўзбек тилига таржима қилиниши, менимча, тарихда ҳам бўлмаган.


Шу кунларда ҳамма 14 январ тараддудида, қизлар ҳамкасбларини табриклашга тайёргарлик кўришяпти.

Бир эслатма: ҳарбий либос ва бош кийимларда табрикламоқчи бўлсангиз, ўзимизнинг миллий армияга хосларидан фойдаланинглар. Ўроқ-болға, қизил юлдуз каби рамзлар туширилган кийимлар
14 январнинг мафкурасига ҳам. миллий мустақиллик мафкурамизга ҳам хос эмас.

Ҳарбий кийимларимизнинг ранглари ҳам бошқача, эътибор беринг. Унутманг, 14 январ – Миллий армиямиз ташкил топган кун.

(сурат интернетдан олинди)


@shahnozxon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхши ишлар бўляпти

Бугун поликлиникамизга чиқсам, кўчма маммограф келган экан, риск ёшидаги БАРЧА аёлларни бепул маммографдан ўтказишяпти — кўкрак бези саратонинг олдини олиш учун. Хусусий клиникаларда бу аппаратга тушиш 400-450 минг сўм! Ҳар икки йилда бир марта бепул туширишар экан. Телефон рақамларни олиб қолишяпти, агар муаммо аниқланса телефон қилишар экан, телефон қилишмаса, демак ҳаммаси жойида.

Жуда яхши иш, аёллар ўз оёғи билан докторга борганида текширтириб олишяпти, бепул экан, индамай тезгина тушиб чиқишяпти.

Уйга келсам бу хабар:

Эрта аниқланган онкологик касаллик учун мукофот бериш тизими ўз самарасини берди

Президентимиз ташаббуси билан Қашқадарё тажрибаси сифатида онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига 2 млн сўмдан мукофот бериш жорий қилинган эди.

Натижада 2024 йилнинг ўзида оилавий шифокорлар ўз маҳалласидаги 51 нафар аёл ва болаларда шундай белгиларни аниқлади.

Бунинг учун 102 млн сўм мукофот пули берилиб, кеч босқичда сарфланадиган 8 млрд сўм маблағ тежаб қолинди.

#инсонқадриучун

@shahnozxon

3k 0 21 2 38

“Муза” — миллий маҳсулот. Миллий мазали маҳсулот — тарихга эга, таниқли бренд. Сомса хамирлари зўр. Қатхамирдан қилинган чўзинчоқ печкньеларини айниқса жуда яхши кўраман.

“Муза” янги бино қурибди, ишлаб чиқаришни кенгайтираётган экан. Омад тилаймиз ва кўп йиллик мухлислигимиз давом этишига ишонамиз. “Муза” бизни уялтирмайди.

Фарҳодни танимаган пайтларим ҳам “Муза” маҳсулотларини севиб истеъмол қилардим. Лекин пост таниш-билишчилик ҳуқуқи асосида чоп этилмоқда :)

@shahnozxon


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ш.Соатова: 2024 йилнинг энг фаол партия лидери — Робахон Маҳмудова

Жамоатчилик фаоли, Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова "Йил танлови—2024" номинациялари бўйича ўз талқинидаги номзодларини айтиб ўтди.

2024 йилнинг энг намунали вазирлиги

— Бу йил жамоатчилиги Халқ таълими вазирлиги (вазир Ҳилола Умарова)яхши ишлади, деб ўйлайман.

2024 йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги

— Мен вилоят ҳокимлигини билмадиму, лекин ҳоким сифатида Эркинжон Турдимовни яна бир марта эътироф этишни хоҳлардим.

2024 йилнинг энг фаол партия лидери


— Ҳамма партия етакчиларимизни бир хилда кўраман, лекин аёл киши бўлгани учун бўлса керак "Адолат" социал-демократик партияси раиси Робахон Маҳмудовани эътироф этган бўлардим.

2024 йилнинг “Йил одами”


— BBC нинг 100 аёл рўйхатига кирган деновлик Дилором Йўлдошевани айта оламан.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X




Аёллларнинг ишламаслигига гендер стереотиплар эмас, иқтисодиёт айбдор деган фикр илгари сурилибди ушбу мақолада.

Аввало, бу илмий мақола эмас, шунчаки бир журналистнинг шахсий талқини, ўзига хос муносабати дейиш мумкин. Гарчи ушбу муносабатни у ўзининг тилидан айтмаса ҳам

Назаримда, муаллиф аввалдан жамиятдаги гендер стереотипларни оқлаш ёки аҳамиятсиз қилиб кўрсатишга интилгандек. Бунда ўзи ҳам ушбу стереотипларнинг жиддий таъсирида эканини сезмайди.

Масалан, муаллиф Жаҳон банкининг таҳлилларидан қуйидаги иқтибосни келтиради.

Агар хотин-қизлар иқтисодий фаолиятда эркаклар билан бирдек иштирок этса, Ўзбекистонда миллий даромад 29 фоизга ошар экан.


Муаллиф талқинича, иқтисодий ривожланмаган давлатларда аёлларнинг ишлаши уй ишлари ва фарзандлар парвариши учун одам ёллашни тақозо қилади. Бу эса харажатларнинг кўпайишига ва аёлнинг ишлаши оилага қимматга тушишига олиб келади дейди. Яъни уй ишларини ҳар қанақа ҳолатда ҳам фақат аёл қилиши керак, у қилмаса, одам ёлланади деган стереотип кўринади.

Аслида ҳаётда жуда кўп моделлар бор. Уй ишларини қилишда ишлайдиган аёлга аввало эри, қолаверса яқинлари (онаси, қайнонаси) ёрдам бераётган ҳолатлар кўп. Яъни ўзбек оила моделини жуда соддалаштириб, мақоланинг бош мақсадига бўйсундириш кузатиляпти.

Булар шахсий фикрларим. Мақолани ўзингиз ҳам бир ўқиб чиқинг.

Ушбу мавзу муҳокама қилиниши керак. Чунки аёлларнинг жамиятда фаол бўлиши бугун Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Қачон иқтисодий ривожлансак, кейин аёллар ишлаши мумкин экан деган нотўғри хулоса бизни ривожлантирмайди. Бундай нарративларга нисбатан фикрга қарши фикр тарзида курашиш тарафдориман.

@shahnozxon


Янги йил билан, азизлар!

Ҳамма ўтган йилни сарҳисоб қиляпти, ҳисобот беряпти. Мен эса нималар бўлганини эслай олмаяпман ҳам. Шунақа, эришган натижаларига бир шукр қилиб унутворадиган, қўйган мақсадларига етмагунча унутолмайдиган одатим бор.

Шунинг учун фақат янги йилда олдимга қўйган мақсадларим ҳақида ёзаман.

Келаётган йил тўнғичим университетга кириши керак, дунёнинг ТОП университетларини кўзлаган. Худо хоҳласа, кириб олса, мен учун катта бахт шу бўлади. Элу юртига фойдаси тегадиган инсон бўлсин!

Қизим ҳам саккизинчини битиради, IELTS топширишга тайерланяпти, биринчи галдаёқ 7 олиб, акасини мот қилмоқчи :) Омин денглар, ниятига етсин.

Ўзим эса жонажон жамоам билан халқ хизматида давом этишни истайман. Жамоатчилик ишларида янада фаол бўлгим келади — имкон қадар. Фойдам тегса, жуда хурсанд бўламан.

Ва ниҳоят илмий ишни бошлаб юборай, дуо қилинглар🤲

Янги йилдан сиз нима кутяпсиз, шарҳда ёзиб қолдиринг, бирга шодланайлик, яхшиликлар тилайлик.

Кириб келаётган Янги 2025 йил муборак бўлсин!

@shahnozxon


Маъсума Қориева - расман Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (амалда халқ артисти), қариндошимиз бўлади.

Раҳматлик ёрқин истеъдод эди. Ўтган аср бошларида Усмон мусҳафини Ўзбекистонга қайтаришда бош-қош бўлган уламолардан, “Шўрои ислом”, кейинчалик “Шўрои уламо” жамиятларини бошқарган, Марказий Осиёда таниқли дин пешвоси Абдувоҳид қорининг келини бўлади. Айни пайтда Маъсума Қориева паранжини биринчилардан бўлиб ташлаган ва ўзбек саҳнасида биринчилардан бўлиб кўринган аёл эди — бу кўпчиликни ҳайрон қолдирса ҳам, тарихий факт.

Қадимчи қайнотаси, жадид эри ва қайнукаси халқ душмани деб қатағон қилинган, икки фарзандини эса урушда йўқотган, саҳнадан адолатсизларча тушириб юборилган матонатли аёл ҳаёти катта асарларга сюжет бўла олади.

Ёзувчи Исажон Султон у ҳақида “Маъсума” романини ёзди. Ҳозир шу роман мотивлари асосида Ўзбек Миллий академик театрида спектакл қўйилмоқда (ҳали кўришга улгурмадим лекин) Роман ўқишга ё спектаклни бориб кўришга вақтингиз ё имконингиз бўлмаса, ҳеч бўлмаса шу мақолани ўқинг.

https://oyina.uz/uz/article/3347

Жадиду қадимни бирдек гўрга тиққан тузум эди😥

@shahnozxon


Репост из: Hilola Umarova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#repost #ulashing

11 yoshli yurtdoshimiz Jahongirning koʻzlari ojiz, lekin u ishonch va qat’iyat bilan orzulariga erishish yoʻlidan bormoqda.

U bilan istalgan mavzuda suhbat qura olasiz, ham tarixga, ham siyosatga, ham sportga, ham san’atga befarq boʻlmagan Jahongir xalqaro tanlovlar gʻolibi boʻlishga ham ulgurgan.

U hozirda Samarqand shahridagi 59-sonli “Nurli maskan” maktab-internatining faxrli oʻquvchisi va hamma yutuqlariga birinchi navbatda oʻz onasini sababchi deb biladi.

Madinaxon farzandi va uning kelajagi uchun oʻz umrini bahshida qilayotgan qahramon ona. Shu sababdan, biz ularga haqli ravishda “Xalq ta’limi a’lochisi” koʻkrak nishonini topshirdik.

Yurtimizda qahramon onalar koʻpligiga ishonamiz. Biz bunday e’tiroflarni an’anaga aylantirmoqchimiz.

Qahramonlarimiz haqida kichik film tayyorladik, umid qilamizki, film Jahongirning tengdoshlari va koʻplab onalar uchun manfaatli boʻladi.

@hilola_umarova


Озарбайжон учоғининг ҳалокатдан олдинги траекторияси.

Бечоралар, нақадар қийин вазиятда бўлишган. Йўловчилар шу дақиқаларда не аҳволга тушишганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Учувчилар эса ҳақиқий қаҳрамонлар!

Қайғуингга шерикман, қардош озар халқи. Марҳумларни Оллоҳ раҳмат қилсин.

@shahnozxon

Показано 20 последних публикаций.