Daryo — LIVE

@daryo_live خوش می آید 14
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

"Daryo"нинг маҳаллий хабарлари тўлиқ матн кўринишида бериб бориладиган Телеграм-канали.
Расмий канал – @daryo
Расмий кирилл – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Спорт – @daryo_sport24
Биз билан алоқа: info@simple.uz, @daryo_livebot
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
23.07.2017 07:07
ads
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
85 619
مشترکین
~25.6k
پوشش 1 انتشار
~791.8k
پوشش روزانه
~35
پست / روز
29.9%
ERR %
880.15
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
28063 اشاره کانال
7758 اشاره نشریات
7796 اعلامیه ها
کانال هایی که توسط "@daryo_live" نقل قول می شوند
Huquqiy axborot
YHXBB_UZ
YHXBB_UZ
YHXBB_UZ
IMPERIA
Times.uz
davletovuz
Muxbir Daliyev
Huquqiy axborot
YHXBB_UZ
TashkentLand
xorazm-iib.uz
Huquqiy axborot
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
Daryo — LIVE 27 Sep, 15:22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

@daryo_live
Daryo — LIVE 27 Sep, 14:47
​​Венгрия Ўзбекистонинг 3 та йирик шаҳрига авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Венгрия Ўзбекистонинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро каби йирик шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашувда маълум бўлди.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда сайёҳлар алмашинувини қайта тиклаш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш бўйича аниқ чора -тадбирларни қабул қилиш асосий масалаларидан бири бўлди. Шу муносабат билан томонлар Wizz Air авиакомпанияси томонидан Будапешт—Самарқанд тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Венгрия ташқи ишлар вазири Будапештдан Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро каби йирик шаҳарларига тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширилишига катта қизиқиш билдирган. Шу билан бирга, Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатиш шартларини таъминлашда ва авиақатновларга оид битим имзоланишида кўмакка умид билдирди.

Ўзбекистон томони яқин вақт ичида Венгрия авиаташувчисига ушбу рейсни ишга тушириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.

AirlineRatings маълумотларига кўра, Wizz Air лоукостери 2021 йил учун 10 та энг хавфсиз ва арзон авиакомпаниялар рўйхатидан ўрин олган.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 13:55
Daryo — LIVE 27 Sep, 13:55
Daryo — LIVE 27 Sep, 13:55
Шавкат Мирзиёев Наманганга бориб, ойна ишлаб чиқарилувчи корхона фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни Наманган вилоятига келиб, Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги «Юксалиш» саноат шаҳарчасидаги Glass expo МЧЖ фаолияти билан танишди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бу ерда ойнага миллий нақшлар ва замонавий дизайнлар асосида ишлов берилади. Корхона 2019 йилда ишга туширилган ва изчил ривожлантириб борилмоқда. Бу вилоятда ойна маҳсулотларини маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини тўлдиришда муҳим омил бўлмоқда. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йилига 1 миллион 200 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконига эга бўлади.

Батафсил

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 13:34
Тошкент метроси поездида беш кун ичида иккинчи бор носозлик кузатилди. Йўловчилар «Халқлар дўстлиги» бекатида тушириб қолдирилган

Тошкент метрополитенининг поездларидан бирида кузатилган носозлик сабаб йўловчилар бекатда тушириб қолдирилди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 27 сентябрь куни соат 10:20 атрофида «Халқлар дўстлиги» бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 3-йўналишдаги ҳаракат таркибида техник носозлик аниқланган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатда туширилган. Ҳаракат таркиби техник кўрик пунктига жўнатилган.

«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида жойлашган «Халқлар дўстлиги» бекатида поезд вагонларидан бирининг эшигида носозлик кузатилган эди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 13:29
یک اعلامیه از Daryo | Rasmiy kanal
Kuzgi chegirmlar” aksiyasi davom etmoqda!

First Development Group
kompaniyasi aksiyani 30 sentabrga qadar uzaytirmoqda, xonadonni amal qilayotgan aksiyalarga qo’shimcha 3% gacha qo’shimcha chegirma bilan xarid qilishga ulguring.

Sizni savdo ofislarida kutamiz!!!

Qo‘shimcha ma'lumotni telefonlar orqali olishingiz mumkin:
+99878-777-01-01
+99878-150-55-11

Reklama
Daryo — LIVE 27 Sep, 12:08
Тошкент вилоятидаги ўрмон хўжалигига қарашли 1 гектар ерни 200 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Ташкентда фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида С.У. ва Б.А. исмли шахслар фуқаро Д.га 200 минг доллар эвазига Тошкент вилояти ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Ушбу шахслар олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб, 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 10:46
یک اعلامیه از Ipak Yo’li Banki for Business
"Ipak Yo‘li" bankidan "Express auto"!

Xizmat yakka tartibdagi tadbirkorlarga va yuridik shaxslarga ko‘rsatiladi.

Yurtimizda yoki xorijda ishlab chiqarilgan orzuingizdagi avtomashinani kredit asosida xarid qilib oling!

Istalgan bozorda hech qanday boshlang‘ich to‘lovlarsiz!*

3 milliard so‘mgacha
4 yilgacha

Imtiyozli davr - 6 oy

Call markazi 1296

*Boshlang’ich to’lovi o’rniga likvidli garov talab qilinadi.

Batafsil ma'lumot

Telegram | Facebook | Instagram

@IYB_kredit

Reklama
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 10:05
​​Тошкентда бир гуруҳ ЙПХ ходимлари ҳайдовчини куч билан Spark’дан туширишга уринаётгани акс этган видео бўйича расмий маълумот берилди

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкентда беш нафар ЙПХ ходими Spark ҳайдовчисига куч ишлатиб, уни машинадан туширишга урингани тасвирланган видео бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари Spark ҳайдовчисига куч ишлатиб, уни машинадан туширишга урингани тасвирланган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, 19 сентябрь куни соат 19:40 ларда Чилонзор туманининг Фурқат ва Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, Magic City истироҳат боғи олдида тўхтаб турган Spark ҳайдовчисига ЙПХ ходими мазкур жойда тўхтаб туриш мумкин эмаслигини, тирбандлик юзага келаётгани тушунтирган. Ҳайдовчи А.Э. эса такси фаолияти билан шуғулланишини айтиб ходимга эътирозлар билдирган. ЙПХ ходими ҳайдовчидан қоидаларга риоя қилишини сўраган вақтда у автомобилини қўзғатмаслигини маълум қилган ва ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармагани сабаб жараёнга бошқа ЙПХ ходимлари ҳам аралашган. Фуқаро А.Э. туман ИИО ФМБга олиб борилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

22 сентябрь куни тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан ўрганилиб, фуқаро А.Э. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183- ҳамда 194-моддаларида (майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари (810 минг сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланган.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 09:50
​​Ўзбекистонда талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Низомга кўра, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди. Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Мазкур тартиб давлат ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқиб, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларига нисбатан татбиқ этилади. Бунда ариза берувчи тегишли маълумот ёки ҳужжатларни ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлими декан ўринбосари ёки ОТМнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади.

Масъуллар 1 ҳафта давомида ариза берувчи маълумотларининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ўрганади. Сўнг маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида талабгорларни танлаб олиш комиссиясига тақдим этади.

Батафсил

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 09:33
​​«Ўзгидромет» 28 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Республика Гидрометеорология маркази 28 сентябрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 08:51
​​Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича уч ой ичидаги энг паст кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни 403 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 172 493 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

29 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
10 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
15 нафари Наманган вилоятида,
36 нафари Самарқанд вилоятида,
9 нафари Сирдарё вилоятида,
15 нафари Сурхондарё вилоятида,
29 нафари Фарғона вилоятида,
7 нафари Хоразм вилоятида,
90 нафари Тошкент вилоятида,
141 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда кунлик касалланиш бўйича энг паст кўрсаткич сўнгги бор 21 июнь куни қайд этилганди — ўшанда 395 кишида COVID-19 тасдиқланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистонда 29 нафар, Андижонда 12 нафар, Бухорода 6 нафар, Жиззахда 13 нафар, Қашқадарёда 4 нафар, Навоийда 3 нафар, Наманганда 12 нафар, Самарқандда 38 нафар, Сурхондарёда 16 нафар, Сирдарёда 17 нафар, Фарғонада 29 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 167 199 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1225 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, 26 сентябрь куни 68 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26 980 нафарга етди. Сўнгги суткада уларнинг 32 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25 269 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 225 нафарга етди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 08:11
​​Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишида иштирок этади

Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ўзбекистон делегациясининг Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштироки тўғрисида маълумот берди.

«27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йил 3 октябрда Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида тузилган бўлиб, дастлаб унга Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо эди. Шавкат Мирзиёев 2018 йил 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган саммитда фахрий меҳмон сифатида иштирок этган. 2019 йилнинг октябрида эса Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этганди.

@daryo_live
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 07:05
یک اعلامیه از Daryo | Rasmiy kanal
To'qimachilik va tikuvchilik-trikotaj sanoati uchun uskunalar va texnologiyalarning asosiy ko'rgazmasi – CAITME 2021'ga 6-dan 8- oktyabrgacha tashrif buyuring!

Diqqat! Ko'rgazma yangi maydonda - Anhor Lokomotiv bog'ida.

CAITME'ga tashrif buyurib, siz atigi 3 kun ichida yetakchi xorijiy va mahalliy ishlab chiqaruvchilar bilan muhim jonli uchrashuvlar o'tkazish imkoniyatini qo'lga kiritasiz.

Onlayn ro'yxatdan o'ting: bit.ly/UZ_CAITME

Reklama
Read more
Daryo — LIVE 27 Sep, 06:58
Daryo — LIVE 27 Sep, 06:58
Daryo — LIVE 27 Sep, 06:58
Daryo — LIVE 27 Sep, 06:58
Daryo — LIVE 27 Sep, 06:58
Фарғонада Тожикистон ҳукумати ҳисобидан қурилган 200 ўринли боғча фойдаланишга топширилди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида Тожикистон ҳукумати ҳисобидан қурилган 200 ўринли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Қайд этилишича, «Капалак» номли янги мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топшириш маросимида мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмонзода Абдужаббор Азиз, Тожикистон таълим ва фан вазири Имомзода Муҳаммадюсуф иштирок этган.

Риштондаги «Учариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган 200 ўринли ушбу боғчада қурилиш ишлари Тожикистоннинг «Созанда» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган. Икки қаватли бинода мусиқа, бадиий гимнастика, спорт заллари, замонавий ўйин майдончалари, кенг ва ёруғ хоналар, ётоқхона ва ошхона мавжуд.

@daryo_live
Read more