Қадим замонларда араблар тўйларда меҳмонларни ясси нонга ўралган гўшт билан сийлашар экан. Агар тўйга меҳмонлар кўпроқ келиб гўшт етмай қоладиган бўлса, улар қариндошлари ва ўзларига яқин инсонларга ичига гўшт солинмаган нонлардан беришар экан. Улар ҳам ўз навбатида нонни ичи бўш эканлигини бошқаларга билдирмасдан ер эканлар.
Бир куни қўлига шундай гўштсиз нон теккан меҳмонлардан бири, ҳаммани олдида: “Ие..., менга гўштсиз, қуруқ нон бериб юборибсизлар”, деб бақирибди. Тўй эгаси унинг олдига келиб: "Узр, мен сизни ўзимизники деб ўйлаган эканман", деган экан.
Ҳозирги пайтда биз ишонган, дўст деб билган, "бу ўзимизни одам" деб юрганларимиз қанча...аммо уларнинг қай бири "гўштсиз нон" синовидан ўта олади ёлғиз Аллоҳга аён..
Хуллас, "гўшти йўқ нонни" кимга бераётганингизга яхшилаб қаранг...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
✅@IslomMoliyasi канали