Ислом молияси | Islom moliyasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


#иқтибос

Яқинда рус ёзувчиси Лев Толстой (1828-1910 йилларда яшаб ижод қилган машҳур рус ёзувчиси, жаҳон адабиёти дарғаларидан бири) ёзган "Путь жизни асаридан олинган бир жумлани ўқиб қолдим. Менга жуда ёққани учун уни сизлар билан бўлишишга қарор қилдим (ўзбек тилига ўзим эркин ўгирдим, шунинг учун таржима “расмий” ҳисобланмайди).

«Чисто обутый человек осторожно обходит грязь, но раз оступился, запачкал обувь, он уже меньше остерегается, а когда видит, что обувь вся испачкана, уже смело шлепает по грязи, пачкаясь все больше и больше.
Так и человек смолоду, пока он еще чист от дурных и развратных дел, бережется и сторонится от всего дурного, но стоит раз-другой ошибиться, и он думает: берегись, не берегись, все то же будет, и пускается во все пороки.
Не делай так. Запачкался - вытирайся, и будь еще осторожнее».


«Тоза оёқ кийим кийган одам лой кўчадан эҳтиёт бўлиб, лой кўлмакларни айланиб ўтишга ҳаракат қилади. Аммо бир марта қоқилиб оёқ кийимини булғаб қўйса, у аввалгидек эҳтиёт бўлиб юрмайди. Лой кўчада пойабзали бутунлай кир бўлиб кетгандан кейин эса, лой пойга эътибор қилмай қўяди ва тобора кўпроқ лойга ботади.

Худди шунингдек, инсон ҳам ёшлигида ёмон / бузуқ ишлардан ҳали пок бўлган пайтида улардан эҳтиёт бўлади ва узоқ юради. Лекин бир-икки марта хато қилиб шундай ишларни қилиб қўйса, "эҳтиёт бўламанми, йўқми – барибир бефойда экан", деб ўйлашни бошлайди ва шундан кейин барча ёмон иллатларга берилиб кетади.

Сиз бундай қилманг. Агар кир бўлсангиз – покланинг, ва аввалгидан ҳам эҳтиёткорроқ бўлинг!»


©️Лев Толстой

@IslomMoliyasi канали


Репост из: Zakotim
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Закот — инсоният учун фойдали

Шунинг учун уни тартибга солиш ва мувозанатни сақлаш лозим. Зеро бу амал бутун дунё учун манфаатли.

✅ Видеони яқинларингизга жўнатинг. Сақлаб олинг.

Zakotim – Zakot kalkulyatori!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №8: Муробаҳа (иккинчи қисм)

2. Муробаҳа шартномасини тузишдан олдинги амалиётлар

2/2 Мижознинг Муробаҳа битими тузиш сўровига нисбатан муассасанинг муносабати

2/2/1 Агар сотувчининг мижозга хос тарзда йўллаган таклифи ёки бирор муайян шахсга қаратилмаган умумий савдо таклифи мижоз томонидан қабул қилинса, савдо битими мижоз ва сотувчи ўртасида боғланган ҳисобланади, шунинг учун (бу вазиятда) муассаса ўша маҳсулот учун Муробаҳа битимини тузиши жоиз бўлмайди.


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8252-2/

@IslomMoliyasi канали


Закот беринг, бой бўласиз

Рамазон яқинлашгани сари закот ҳақидаги постларга тез-тез кўзингиз тушади. Хўш, у нима ўзи?

Билмасангиз, яхшилаб ўрнашиб олинг. Бугун шу ҳақида гаплашамиз.

📌 Муқаддас динимизнинг 5 та асосий фарзи бор. Закот шулардан учинчиси бўлиб, мажбурий садақа саналади.

❗️ Закотни фақатгина бойлиги нисобга етган инсонлар унга ҳақдор кишиларга беради. Закот сабабидан:
— кишининг мол-мулки покланади;
— жамиятдаги муҳтожларга ёрдам берилиши натижасида иқтисодий табақаланиш камаяди;
— инсон қалбида сахийлик туйғуси шаклланади;
— ҳар ишда барака кириб келади.

Шундай экан, сиз ҳам молингизни ҳисоб-китоб қилинг. Рамазон яқин, агар лозим бўлса, закот беришни унутманг.

😊 Сизга яхшилик соғинамиз.

Zakotim – Закот калкулятори!

Facebook | Instagram | YouTube


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Қаерда Мени эсласа, у билан биргадирман. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, сизлардан бирингиз саҳрода туясини йўқотиб, кейин топиб олганидаги хурсандчилигидан ҳам кўпроқ шод бўлади. Ким Менга бир қарич яқин бўлса, Мен унга бир зироъ яқин бўламан. Ким Менга бир зироъ яқин бўлса, Мен унга бир қулоч яқин бўламан. Ким Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман», деди»
Муттафақун алайҳ.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

* зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.

* ушбу ҳадисни шарҳ қилган олимлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

Изоҳ: Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради.

🌐 Манба: www.islom.uz

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

"Ислом молияси"дан қўшимча: бизни вазифамиз тўғри/ҳалол мақсадлар қўйиш, мақсадга етиш учун вазифаларни белгилаб олиш ҳамда ушбу олдимизга қўйилган вазифаларини яхши ният, дуо ва Аллоҳга таваккал қилган ҳолда астойдил бажариш ва шу билан қўйган мақсадимизга қараб юриш. Юрганда ҳам қўрқмасдан, шижоат билан Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлган ҳолда юриш.

@IslomMoliyasi канали


Ислом Тараққиёт Банки Ўзбекистонга таълим тизимини яхшилаш ва йўл инфратузилмасини янгилаш учун деярли 300 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

Бу ташаббус иккита асосий лойиҳани ўз ичига олади.

Биринчи лойиҳа, 160,25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш бўлиб, у таълим сифатини оширишга йўналтирилади. Мазкур лойиҳа бўйича, 58 та инклюзив мактаблар ташкил этиш, 2431 та ўқув хоналари қуриш, салоҳиятни оширишга йўналтирилган ўқув дастурларини янгилаш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва ўқувчиларни баҳолаш услубиятини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Иккинчи лойиҳа, 138,80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш бўлиб, у А373 йўлини модернизация қилишга йўналтирилади. Лойиҳа йўлни кенгайтиришни ўз ичига олган бўлиб, унинг амалга оширилиши натижасида вақтни тежаш ва йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга эришилади, шунингдек, минтақанинг транспортга бўлган эҳтиёжини яхшилашга хизмат қилади.

2k 0 20 10 24

#AAOIFI #стандартлар

AAOIFI меъёрлари №8: Муробаҳа (биринчи қисм)

Муқаддима

Ушбу меъёрнинг мақсади Муробаҳанинг шаръий асослари ва ҳукмларини, Муробаҳадаги ваъда босқичидан бошлаб маҳсулотга эгалик ҳуқуқи мижозга ўтказилиши билан якунланадиган барча босқичларни, ҳамда ислом молия муассасалари (муассаса/муассасалар) амал қилиши керак бўлган шариат кўрсатмаларини баён этишдан иборат.


давоми веб-саҳифамизда 👉
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/8243-2/

@IslomMoliyasi канали


#Закот_молиявий_ибодат

​​КУМУШДАН ЗАКОТ БЕРИШ

CАВОЛ: Тилла ёки нақд пулим йўқ. Аммо 600 грамм кумушим бор. Шу кумушдан закот бераманми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кумушнинг нисоби икки юз дирҳам, яъни 595 граммга тенг. Кимда шу ва шундан кўп миқдордаги кумуши бўлиб, бир йил ўтган бўлса, қирқдан бирини закот сифатида беради. Тилла ва кумушда қиймат эмас, вазн ҳисобга олинади. Шу сабабли кумушнинг нархи закот нисобига етмаслиги мумкин, аммо вазн жиҳатдан етгани учун закот берилади. Закот беришда, кумушнинг ўзидан ёки қийматидан берса ҳам бўлади (“Бадоъиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


Закот турли мамлакат ва маданиятларда қандай амалга оширилади?

Закот амали Ислом динининг асосий 5 фарзидан бири ҳисобланади. Баъзи жойларда у ҳукумат томонидан бошқарилади, баъзи мамлакатларда эса шахсий ёки хусусий ташкилотлар орқали амалга оширилади.

Қуйида турли мамлакатларда закот амали қандай бажарилишини кўриб чиқамиз.

1. Давлат томонидан расмий равишда бошқариладиган закот тизими

Баъзи мусулмон мамлакатлари закотни давлат даражасида тартибга солади. Улар махсус закот фондлари ёки давлат ташкилотлари орқали жамғарилади ва тақсимланади.

Масалан: Саудия Арабистони, Покистон, Малайзия давлатларида.

2. Хусусий ва нодавлат ташкилотлари орқали бошқариладиган закот тизими

Айрим мамлакатларда закот ҳукумат томонидан тартибга солинмайди, балки хусусий ташкилотлар ёки жамоавий ташаббуслар орқали амалга оширилади.

Хусусан, Индонезия, Туркия, Мисрда тартиб шундай.

3. Закотни эркин равишда тўлаш тизими

Ғарб давлатларида мусулмонлар закотни хусусий ёки мустақил равишда тўлайди, чунки давлат томонидан бу назорат қилинмайди.
Бундай тизим АҚШ, Европа мамлакатлари, Россия ва Марказий Осиё давлатларида ҳам амал қилади.

Қайси мамлакатда бўлмасин, закотнинг асосий мақсади бир хил – муҳтожларга ёрдам бериш, жамиятдаги тенгсизликни камайтириш ва бойликни адолатли тақсимлаш.

Манба: https://t.me/zakotim


Уламолар закот қайси йил ва қайси ойда фарз бўлган деб айтишган?
Опрос
  •   Биринчи хижрий йил, Муҳаррам ойининг 10 куни
  •   Биринчи хижрий йил, Ражаб ойининг 3 куни
  •   Иккинчи хижрий йил, Шаъбон ойининг 15 куни
  •   Иккинчи хижрий йил, Рамазон ойининг 28-куни
64 голосов


Қарз берган одам қарздорни олдига бориб "бу сизга закот", деб унга пул берди. Қарздор пулни қўлига олгандан кейин эса, "энди сизни пулингиз бор, олган қарзингизни қайтаринг", деди. Қарздор қарзини қайтарди. Шу усулда зиммадаги закотни адо этиш мумкинми?
Опрос
  •   Йўқ, чунки бунда қарздор ноқулай ҳолатга тушгани учун қарзини қайтарди
  •   Ҳа, чунки закот берувчи буни қарздор билан келишмасдан қилди, демак муаммо йўқ
70 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

3.3k 2 149 3 54

Агар бир инсоннинг 85 гр. ўзи фойдаланадиган тилла тақинчоқлари бўлса-ю, уларни қимматбаҳо тошлардан кўзлари ҳам бўлса, ўша қимматбаҳо тошларни оғирлигини чиқариб ташлаб олтин оғирлигидан закот ҳисоблайдими ёки уларни умумий вазнидан закот чиқарадими?
Опрос
  •   Умумий оғирлигидан, чунки тошлар ҳам қимматбаҳо
  •   Умумий оғирлигидан, чунки тиллани алоҳида оғирлигини чиқариб/аниқлаб олиш қийин
  •   Тошларни оғирлигини чиқариб ташлаб, олтинни оғирлигидан закот ҳисоблайди
  •   Сотиш учун олмаган бўлса (яъни ўзи фойдаланадиган тилла тақинчоқлардан) закот тўламайди

3.1k 0 16 18 12

Бой бўлганига, яъни закот бериши лозим бўлган даражада бойликка эришганига 5 йил бўлган мусулмон инсон закот бериш кераклигини бу йил билиб қолди. Энди у аввалги йиллар учун закот бериши керакми?
Опрос
  •   Ҳа, бериши керак
  •   Ҳа, бериши керак, фақат Рамазон ойида, аввалги йиллар закотини жорий закоти билан қўшиб бериши керак
  •   Йўқ, чунки у аввалги йилларда закот тўлаши кераклигини билмаган
  •   Йўқ, чунки закот тўлашда аниқлик муҳим, бу одам эса аввалги йиллар учун аниқ ҳисоб китоб қилолмайди
  •   Йўқ, энди у ҳисоблаб оддий садақа беради, чунки аввалги йиллар учун закот тўлаш муддати ўтиб кетган
132 голосов


Буюк Британияда Ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган нафақа (пенсия) жамғармалари фаолияти

2024 йилда Буюк Британияда шариатга мувофиқ пенсия жамғармаларига сармоялар сезиларли даражада ошган. Nest, People’s Partnership ва Aviva каби йирик провайдерлар бу соҳада катта ўсиш қайд этди. Nest'нинг шариатга мувофиқ жамғармаси 180 миллион фунт стерлингдан ортиқ сармоя жалб қилди ва бу унинг бошқарувидаги активлар ҳажмини учдан бир қисмга оширди. People’s Partnership'нинг шариат жамғармаси эса деярли икки баравар ўсиб, 30% даромад келтирди.
Охирги ўн йилликда шариатга мувофиқ жамғармаларнинг юқори даромадлилиги асосан АҚШ технологик компанияларининг ўсиши билан боғлиқ. Шариат жамғармалари ислом дини талабларига зид бўлган соҳаларга сармоя киритишдан қочади, жумладан, қимор ва маст қилувчи ичимликлар ишлаб чиқариш каби тармоқларга сармоя киритилмайди. Бундай жамғармалар фаолияти мунтазам равишда ислом уламолари томонидан шариат талабларига мувофиқлиги юзасидан текшириб борилади.
Шариат жамғармаларининг муваффақиятига қарамай, улар ўзига хос хатарларга ҳам эга, чунки уларнинг сармоялари асосан АҚШ технологик акцияларига йўналтирилган. Албатта, буни ўзига яраша хатари бор, яъни бозорда кескин ўзгаришлар юз берганда нархлар жуда кучли тебранади.

Буюк Британияда мусулмон аҳолисининг катталашган сари пенсия жамғармаларида йиғилган маблағларни турли эҳтиёжларга мослаштириш бўйича ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари шариатга мувофиқ сармояларнинг ўсишига ёрдам берди. “Аҳлоқий сармоялар” (“Ethical investing”)га бўлган эътибор кучайиши ушбу жамғармаларга бўлган қизиқишни оширди. Бироқ айрим мутахассислар шариатга мувофиқ сармояларни турли соҳаларга киритиш имкониятлари чекланганлиги, яъни жамғармаларни диверсификация қилиш имкониятлари торлиги сабабли эҳтиёткорликка чақиришмоқда.

Манба: FT.COM (FINANCIAL TIMES)


Кеча қўйилган бошқотирмадаги савол-масалага, аксарият жавоб берганлар йиллик 40 фоиз устама қўшилган, деб жавоб беришди.
Агар оддий арифметик жиҳатдан ҳисоблаганда бу жавоб тўғри, яъни насияга сотилгандаги нарх нақдга сотилгандаги нархнинг 140% ини ташкил қилади. Бу тўғри чизиқли ҳисоблаш усулини қўллаганда чиқадиган натижа.

Масалан, биз қўйган мисолдаги ҳолатни олиб қараймиз:
2.541.000 (маҳсулотнинг насияга сотиладиган нархи) / 1.815.000 (маҳсулотнинг нақд пулга сотиладиган нархи) = 1,4, яъни бу ҳолатда маҳсулотни харидор насияга 1,4 баравар қимматга сотиб олади. Демак, бу ҳолатда сотувчининг устамаси 40% ни ташкил этади.

Бироқ, биз ушбу саволни қўйганда масаланинг бошқа томонини, яъни молия муассаларининг ўз устамаларини турли усуллар билан аниқлашларини ва бу харидорлар учун қандай молиявий оқибатларга олиб келишини ҳам кўрсатишни ният қилган эдик.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, тўғри чизиқли ҳисоблаш усули бор ва яна кўпчилик билмайдиган аннуитет ҳисоблаш усули ҳам бор. Бугунги кунда банклар ва бошқа насия савдо билан шуғулланувчи аксарият молия муассасалари ўз устамаларини айнан аннуитет усулида ҳисоблашади. Бу усулда харидор ҳар ой бир хил миқдорда тўловларни (яъни маҳсулот таннархи ва сотувчи устамаси йиғиндисидан иборат тўловларни) амалга ошириб боради. Бундай ҳисоблаш усули қўлланганда дастлабки ойларда устама бўйича кўпроқ, тани бўйича эса камроқ тўлов ҳисобланади, лекин умумий тўлов ўзгармас равишда бир хил бўлади. Бу усулда харидор бир йил муддатга маҳсулотни ҳар ойда 211,750.0 сўмдан тўлаб бориш шарти билан (савол-бошқотирмага асос бўлган расмга қаранг) насияга сотиб олса, устама ҳисоблашнинг анниутет усулида ҳисобланганда 12 ой учун устама 67%ни ташкил этади.❗️

Бошқача қилиб айтганда, агар харидор шу маҳсулотни анъанавий истеъмол кредити ҳисобига сотиб олганда кредит фоизи аннуитет усули бўйича ҳисобланарди, бу эса харидор ушбу маҳсулотни сотиб олиш учун фоиз ставкаси 67% бўлган истеъмол кредити олди, дегани бўлар эди.
Кўриб турганимиздек, тўғри чизиқли ҳисоблаш усулидан кўра аннуитет усули сотувчи учун моддий жиҳатдан манфаатлироқ чиқади.

Таъкидлаш лозим, бир нечта обуначимиз 12 ой учун устама 67%ни ташкил этишини тўғри кўрсатиб беришди. Биз уларга ўз эътирофимизни изҳор қиламиз.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, насия асосидаги савдо шаклида харидорлар ўзлари сотиб олаётган маҳсулот уларга (нақдга сотиб олган ҳолат билан солиштирганда) қанчага тушаётганлигини тушунишлари ва шунга қараб иш кўришлари керак.

@IslomMoliyasi канали


#савол

Телеграм саҳифамиз аъзолари учун ажойиб бош котирма:
Ўйламизки, бундай бошқотирмалар молиявий саводхонликни оширишга ёрдам беради.

Ушбу расмга кўра, маъсулот учун нақд тўлов қилиш орқали харид қилинганда маълум бир нархга, ҳар ойда муаян сумма тўлов қилиш орқали насияга харид қилинганда эса бошқа бир нархга сотилишини кўришимиз мумкин.

Савол: Агар ушбу маҳсулот насияга сотилса, насия тўлов учун қўйилган устама 12 ой учун (йиллик) канча фоизни ташкил этади?

@IslomMoliyasi канали

3.5k 0 43 22 16

Доллар аллақачон қулаши керак эди, аммо...

Нима учун бу ҳали содир бўлмади?

2020 йилдан бери АҚШ триллионлаб доллар чоп этиб келмоқда. Фақат сўнгги бир йил ичида АҚШ Федерал Резерви муомалага мавжуд барча долларларнинг 40% дан ортиғини киритди! Тарихда бундай хатти-ҳаракатлар доимо ҳалокатга олиб келган. Мамлакатлар ҳеч қандай реал таъминотсиз пул чоп этганда, уларнинг валюталари жуда тез қадрсизланган. Биринчи жаҳон урушидан кейинги Германияни эслаб кўринг. Тарихдаги энг дахшат гиперинфляция! Нарҳлар ҳар бир неча кунда икки баробар ошиб кетаверган. Ноннинг нархи бир неча миллион маркага чиққан! Ўша пайтлар одамлар пулларни ёқишган, чунки улар ўтиндан ҳам арзон бўлган.

Аммо нима учун доллар билан бундай бўлмаяпти ва у ҳали ҳам кучли?

АҚШ долларини ушлаб турган 3 та "қудратли таянч нуқтаси"

1. Глобал савдо доллар фойдасига ишлайди!
Жаҳон савдосининг тахминан 60 фоизи ва нефть олди-сотди битимлари долларда амалга оширилади. Бу жуда жуда катта кўрсаткич.

2. Ҳамма АҚШ давлат қарзи, яъни облигацияларини сотиб олишга интилади!
Деярли барча давлатлар АҚШнинг "хавфсиз" облигацияларини сотиб олишади, бу эса долларга бўлган талабни юқори даражада ушлаб туради.

3. “Бошпана” валютаси
Иқтисодий инқирозлар пайтида сармоядорлар барқарорликни таъминлаш учун долларга, бошпанага интилгандек интилашади.

Яширин хатарлар: доллар яна қанча муддат мустаҳкам туради?

Бизнинг назаримизда иқтисодий инқироз аломатлари анча аниқ кўриниб турибди:
• АҚШ давлат қарзи жадал ўсмоқда ($34+ трлн ва у яна ўсишда давом этмоқда!)
• БРИКС давлатлари (Хитой, Россия, Ҳиндистон ва бошқалар) фаол равишда муқобил вариантлар изламоқда.
• Олтин ва турли криптовалюталар тобора оммалашмоқда.

Долларни ўрнини нима эгаллаши мумкин?
Ҳозирча доллар етакчи валюта бўлиб қолмоқда. Аммо яна қанча вақт шундай бўлиб қолади?
• Хитой юани – Хитой ўз миллий валютасини фаол равишда илгари сурмоқда, аммо унга бўлган ишонч ҳали анча паст. Бундан ташқари, Хитойнинг ўзига ҳам кучли юан керак эмас (чунки Хитой дунёдаги энг катта экспорт қилувчи давлат).
• Янги БРИКС валютаси – ғоя бор, лекин уни амалга оширишга ҳали анча бор.
• Биткоин/олтин – мумкин, аммо ҳукуматлар назоратни йўқотишдан қўрқишади.

Сиз нима деб ўйлайсиз, доллар яна қанча вақт ўз ҳукмронлигини сақлаб туради?

Манба: @chiroylimoliya

5.9k 2 53 23 39

Вакиллик бўйича келишув қилинди ва вакил унга юклатилган ишларни амалга оширди. Бироқ вакилга ҳақ тўлаш масаласини томонлар ҳал қилишмаган эди. Бу ҳолатда тўлов масаласи қандай ҳал қилинади?
Опрос
  •   Вакилга ҳақ тўланмайди, чунки буни томонлар келишув пайтида келишишмаган
  •   Вакил қилувчи ўзи истаган ҳақни беради
  •   Бу масала вакилнинг ихтиёрига ташланади, яъни у сўраган ҳақ берилади
  •   Шу каби ишларда вакилга қанча ўртача ҳақ тўланса, шунча ҳақ тўланади
60 голосов


Олди-сотди шартномаси доирасида вакилга ҳақ тўлаш масаласида савол: Вакилга тўланадиган ҳақ ...
Опрос
  •   Сотилаётган молнинг якуний баҳосидан муайян улуш кўринишида бўлиши мумкин
  •   Аниқ вакиллик ҳақи ҳамда сотилаётган молнинг қийматидан муайян фоиз кўринишида бўлиши мумкин
  •   Сотувга қўйилган молнинг энг қуйи нархидан юқори бўлган қўшимча кўринишида бўлиши мумкин
  •   Томонлар келишувига кўра муайян аниқ бир пул миқдори бўлиши мумкин
  •   Барча жавоблар тўғри

Показано 20 последних публикаций.