ХАРБИЙ АСИРЛАР ИСЁНИ.
Покистон ҳудудида Пешовар шаҳридан 10 км.узоқликда Бадабер қишлоғида афғон қочоқлари лагери жойлашган эди.
Лагер майдони 500 гектардан зиёд бўлиб,унда ҳар жойлардан "совет босқинчилари" дан қочиб келган аҳоли, шу жумладан аёллар ва болалар қўним топишган эди.
Лагер ҳудудида афғон мужоҳидларининг " Халид ибн Валид" номли жангарилар тайёрлаш мактаби бўлиб,унда америкалик,покистонлик ва мисрлик харбий мутахассислар афғонларга қурол-аслаҳалардан фойдаланишни ўргатиб, қўллаш усулларидан машқ ўтишар эдилар.
" Афғонистон Ислом жамияти" нинг раҳнамоси Бурхониддин Раббоний жангчилар тайёрлашни ўз назоратига олган эди.
1983 йилда лагерда турма ташкил этилиб,уни зиндонларида афғон хукумат аскарларидан 40 нафар ва совет аскарларидан 14 нафар махбуслар сақланарди.
Хамма турмаларда бўлганидек бу ерда ҳам махбусларга нисбатан қаттиқ режим қўлланилган.
Айниқса совет махбусларини ислом динини қабул қилишга зўрлашар эдилар, агар исломни қабул қилса қийноқлардан қутилиб озод бўлишини айтишардилар.
Жонидан тўйган махбуслар қийналиб ўлгандан,қочишга уриниб қўриқчилар билан жангда ўлишни афзал билдилар.
Исённи украиналик Виктор Духовченко(1954 йил туғилган) ва Николай Шевченко (29 ёш) бошладилар.
1985 йил 26 апрел куни кечқурун соат 21:00 да хамма номоз ўқишга киришган пайт махбуслар икки қўриқчини гумдон қилиб қурол- яроғ омборини эгаллаб олишдилар.
Омборда махбуслар пулемёт,гранатамёт ва ўқ- дориларга эга бўлдилар.
Таслим бўлиш таклифини рад этиб, гранатамёт билан мужоҳидлар масканини вайрон қилдилар.
Шахсан Бурхониддин Раббоний томонидан 23:00 да исённи бостириш амалиёти бошланди.Штурм билан омборни эгаллай олмаган душманлар,Покистон мунтазам армиясидан зирхли техникалар, артиллерия бўлинмалари ва чегара қўшинларини мададга чақиришди(Кейинчалик аниқ бўлишича Покистон Республикасининг 11- армия корпусининг артиллерия ва бронетанк бўлинмалари,Харбий Хаво кучлари вертолётлар звеноси иштирок этган).
Совет харбий асирлари эрталабгача мардонавор химояда бўлиб жангарилардан Совет ва Афғон элчихонаси вакиллари билан учрашув ташкил қилишларини талаб қилишдилар.
Аммо Раббоний Покистон ҳудудида харбий асирлар концлагери дунёга ошкор бўлишидан қўрқиб талабни бажармадилар.
27 апрел эрталаб 8:00 да оғир артеллерия қуролларидан омбордаги исёнчиларга қарши ўт очиш буюрилди.
Снаряд портлашига қўшилиб омбордаги ўқ-дорилар ҳам портлаб омборни кули кўкка соврилди.
"Бадабер" харбий базаси тўлиқ вайрон бўлди, мужоҳидлар омборда сақлаган 40 та артиллерия аслаҳаси ва минометлар,2000 тадан ортиқ снарядлар ва 3 та "Град" қурилмасидан жудо бўлдилар.
Совет томонининг маълумотларига кўра асирлардан ташқари 120 нафар афғон мужоҳидлари,6 нафар америка инструктори,28 нафар покистонлик зобити ва 13 нафар Покистон маъмурияти вакиллари халок бўлдилар.
" Бадабер" даги совет харбий асирларини ўлимида Покистон харбийларини айби борлиги хақидаги нотани 1985 йил 11 майда Покистондаги Совет Иттифоқи элчиси Покистон Президенти Зиё ул-Хақга топширди.
Аммо Покистон хукумати бу воқеаларни 1991 йилгача тамомила рад этиб келди.
1985 йилнинг 27 май куни " Новости"ахборот агентлиги бўлиб ўтган воқеани кенг жамоатчиликка ошкор қилди.
Бурхониддин Раббоний 1992 йил Афғонистон Президенти бўлди ва 9 йил ишлади.
2011 йил 20 сентябр ўз уйида террорчи томонидан портлатиб ўлдирилди, 26 йил бурун харбий асирларни портлатиб ўлдиргани вақт ўтиб ўзини бошига ҳам тушди.
" Бадабер" лагеридаги асирлар исёни совет аскарларининг матонати сифатида ҳамон тилга олиниб келади.