АЛВИДО, ФАРҲОД!
1988 йил июль ойида Афғон урушидан қайтиб келдим.
Орадан 2-3 кун ўтгандан кейин қишлоқдошим, Аҳмад аканинг ўғли Фарҳод Афғондан ҳалок бўлиб келганига салкам бир йил бўлганлигини эшитиб, музлаб қолдим.
Аҳмад ака билан кўришганимда зўрға танидим. Аксинча у ҳаммага яхши таниш эди. Чунки ҳаммани ўзига яқин олиб сенлаб гаплашар эди. Биз томонларда ўзидан кичикни ҳам ҳа, деганда сенлаш ё, беҳурматлик ё, ўта яқин олиш ҳисобланади.
Негадир бу сафар Фарҳоднинг отаси сизлаб гапира бошлади.
Ҳарбий тайёргарлиги Чоржўда бўлди, сўнг Афғон, Қобул, 18 ёш, кўксидан иккита ўқ, ўлимидан сўнгги орден-медаллар.
Қолганини ўзингиз биласиз, олти фарзандимни тўнғичи, ука-сингилларини еталар эди.
Бир йилдирки ҳаммамиз карахтмиз деб, чўнтагидан олган дастрўмолни юзига босди!
Юрагимдаги емираётган дард, уникидан кам эмас эди. Устига устак сизлагани Афғондаги БУР винтовкасини (Англияда ишлаб чиқарилган қарама-қарши томоннинг қуролларидан бири) 7,62 ўлчамли ўқидан ҳам оғир ботди.
Қишлоғимизда 10 йил мабойнида йигирмадан ортиқ йигитлар дарё ортидаги жангларнинг тирик гувоҳи.
Аммо, Фарҳод 1987 йил 27 сентябрда Қобул атрофидаги жангавор юришларнинг бирида жон таслим қилган.
Мен эса 1986-88 йиллари Ҳиротда бўлганман.
Аҳмад аканинг ўкинчли нигоҳларидан, бир-бирингга қарамадингми (онам томонидан узоқроқ қариндошчилигимиз ҳам бор) бир жойдан бўла туриб, нега бундай бўлди, нега...! деган сўзсиз, жавобсиз саволларини шу тобда ахмоқ ҳам уқа олдиган холат эди.
Минг афсуски, Ҳирот билан Қобул ораси сал кам минг чақирим эканлигини айтишим ҳам, айтмаслигим ҳам бу аянчли тақдирга заррача аҳамиятсиз эди!
Фарҳод, дўстим, бугун хотира ва қадрлаш куни юзасидан эмас, мен сени ҳар кун хотирлайман!
Афғон урушидан тирик қайтган бўлсада бир умр соғлиги, эс-хуши, қўл-оёқларидан айрилиб келган 65 минг 400 дан зиёд юртдошларимиз ҳаққи эслайман!
Ҳалок бўлган 1600 нафарлар қаторида унутмайман!
Асирда қолган 417 та аскарларни соғингандек соғинаман!
Болалигимизда 12-ўрта мактаб стадионида ўйнаган футболларимиз ҳаққи ёддан чиқармайман!
Отанг менга сенлаб гапириши учун ҳам қалбимдасан!
Жойларинг жаннатдан бўлсин, сен ва биз кўрганларни келажак авлод кўрмасин!
Алвидо, мангу 18 ёшли қадрдоним --Фарҳод!
Қалбдан чуқур хотирлаб, айбсиз айбдор дўстинг, Мирзо КАРИМ!
Бир кўча бор тошлари оғир,
Оёғимдан тортаверади.
Ўқ тегмаган юрагим оғрир,
Дардим пинҳон ортаверади!
Тушунтирмоқ мушкул бу дамни,
Бошим яна сиқиб қолмасин.
Тезлатаман бирдан қадамни,
Фарҳод, отанг чиқиб қолмасин!
Сочларим оқ, кўзларим хира,
Нари кетгум Фарҳодсиз уйдан.
Жангоҳлардан қонли хотира,
Қутилмоққа йўл борми ўйдан?!
Бири ўрда, қай бири тоғда,
Ким унутди, кимдир гоҳ ёдлар.
Ширинларни қолдириб доғда,
Афғонда жон берди Фарҳодлар!
Ёдингдами ховли сангида,
Шеър ёзардик севган қизингга.
Тўйлар кўрмай Қобул жангида,
Ҳалок бўлдинг ўн саккизингда!
Она қишлоқ-мунгли Бекобод,
Тирик қайтиб пушаймон едим!
Йўқ! Ўқ есам бўлмасми Фарҳод,
Тўнғич эмас, мен кенжа эдим!
Бу қисматга берурмиди тоб,
Дард билмаслар, бошқада тани!
Менинг учун катта изтироб,
Кўриб қолмоқ Аҳмад акани!!!
✍ Мирзо Карим.