ЎЗБЕК АЛИФБОСИ ТАРИХИ.
Инсонлар жуда қадимдан бир-бирлари билан мулоқот қилиш учун хар хил белгилардан фойдаланганлар.
Оламшумул ихтиролар қаторида ёзувни, алифбони кашф этилиши одамлар ҳаётида самарали қулайлик бўлди.
Айрим кишилар ўзбекларни ўз алифбоси бўлмаган деган иддаони айтишади.
Бу мутлақо нотўғри тушунча, авлод-аждодларимиз тузган буюк салтанатлар таназзулга учрагач, хорижлик истилочилар ўз ёзувларини мажбуран тиқиштирдилар.
Шу сабабли маҳаллий халқларнинг ёзувлари унутилди.
Туркистон заминида 1924 Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси ташкил этилган вақтда ватандошларимиз араб имлосидаги ўзбек алифбосидан фойдаланар эдилар.
Совет ҳукумати 1929 йил 1 декабрдан Туркистонда лотин имлосидаги ўзбек алифбоси жорий этди.
Бутун бошли бир неча миллатларни хохиш истагига қарамасдан, уларнинг алифбосини ўзгартириб, ўша халқларни саводсизликка маҳкум этдилар,миллатнинг фахри бўлган қадимий қўлёзмалар, китоблар "архив"да қолишга замин яратилди.
Совет тоталитар тузуми томонидан иккинчи бор (1940 йил 8 май) алифбо алмаштирилди, лотин имлоси бекор қилиниб крилл алифбосига ўтилди.
Бу тадбир ҳам Кавказ ва Ўрта Осиё халқларига яна зарба бўлди.
Республикамиз мустақилликка эришгач халқимиз ўзларининг аввалги алифболаридан бирини танлаш ихтиёрига эга бўлди.
Дунёда кенг миқёсда қўлланиб келаётган лотин имлоси танланди ва 1995 йилдан шу асосда янги ўзбек алифбоси яратилди.