"КОМИЛ КОНТУЖ" НЕГА РАНЖИДИ?
(ҳикоя)
Инсонлар қизиқ, эл манфаатларини учун куйиб-ёниб, хар бир ишда адолат излаб, хато ишларга эътироз билдирадиган яхши одамларни калака қилиб, ёмон отлиққа чиқарадилар.
Афғонистонда хизмат қилган шижоатли, тўғри сўзли, оддий қишлоқ йигити Комил ҳам шундайлардан бири эди.
У эгри ниятли кишиларни фикрига қўшилмай, ёмонларни ноғорасига ўйнамай ҳар жойда ўз ҳақиқатини ўтказганлиги сабаб, унга орқаворотдан "контуж" деб лақаб қўйишган.
Бу сўз "контузия" сўзини бузилган шакли бўлиб, жангларда жароҳат олиб ҳам жисмонан, ҳам руҳан азобланган деган маънони билдиради.
Комил хизматдан қайтгач жамиятда уни ва у каби бошқа "афғончи"ларни ўз нафси йўлида қалқон қилиб манфаат топишларига жим қараб турмади,ўз сўзини айтди,эътирозини билдирди.
У ишлаётган корхонада атиги 4 нафар байналминал жангчилар хизмат қилишар эди,ташкилот раҳбарлари байрам арафаларида кичик зиёфат уюштирардилар,байналминал жангчиларга совғалар улашар эдилар.
Аммо йил охирида ревизия пайтида бошлиқнинг байрам баҳонасида катта маблағларни еб юборганлиги" очилиб қолди" ва жиноий жавобгарликка тортилди.
Райисполком қарори билан навбатсиз бериладиган енгил автомашина ундан кейин ариза берганларга берилди-ю, аммо унга ҳали ҳам "чиққани" йўқ.
Машина олган қуролдоши "Шапкасини" бермасанг олиб бўпсан" деганида ишонмаган эди.
" Ғалаба "байрами куни " бошқа қуролдошлари райком бува катта ҳақ беряпди" деб қувониб турган бўлсалар-да, Комилни кўнгли ёришмади.
У райкомни ўзида маблағ йўқлигини, зиёфатга қўйиладиган маҳсулотларни тадбиркорлардан "норозилик" эвазига мажбуран келтирилишини биларди.
Зиёфат столидаги нонлар наввойдан, ичимликлар савдо дўконидан, савзавотлар "бозоркўм"дан қистов эвазига олинган бўларди.
Ресторандаги хизматчилар ҳам дам олиш куни ўз ҳисобидан," ўлганини кунидан" текин хизмат қилиб юришардилар.
Бундан ташқари таклиф қилинган 20-30 та уруш фахрийларига хизмат кўрсатиш баҳонасида 100 нафардан ортиқ" нафс банда"лари қорин тўйдириш умидида гирдикапалак бўлиб юришибдилар.
Бошқаларни "чирқиратиш" эвазига қилинган сохта байрам "Комил контуж"га ҳечам татимади, у ўрнидан турди-ю, ресторанни тарк этди.