O‘zJU Xorazm bo‘limi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi Xorazm viloyat bo‘limi rasmiy telegram kanali.
Murojaat uchun: xorazm@jurnalistlar.uz 622239212
Manzil: Xorazm viloyati, Urganch shahri, Xorazm viloyati teleradiokompaniyasi binosi.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Jurnalistlar.uz
📌 "Журналистлар касбий бирдамлик талабларига риоя қиладилар.

Журналист профессионал обрў-эътиборига путур етказадиган ва ижтимоий бурчига зид бўлган ишларга қўл урмайди, оммавий ахборот воситаларидан ғаразли мақсадларда ва ҳамкасблари ўртасида келишмовчиликлар келтириб чиқариш йўлида фойдаланмайди."


📖 Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Репост из: Олимжон Ўсаров
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахborot 24

Harbiy xizmatchining ma'naviyati moduli yaratiladi


Репост из: Jurnalistlar.uz
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🗞📰 "Ammon News" газетаси: Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми томонидан туризм соҳаси энг фаол ривожланаётган давлат сифатида эътироф этилди


🇯🇴 Иорданиянинг "Ammon News" газетасида "Ўзбекистон туризм соҳаси 2024 йилда қандай ютуқларга эришди?" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг ўсиш омилларидан бири бўлган туризм мамлакатнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш двигателига айлангани эътироф этилади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


📰 ✔️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар етакчи босма нашрларининг 2025 йил 14 январь ҳолати ададига оид маълумот тақдим этилмоқда

🔹 Қорақолпоғистон Республикаси:

➖ “Эркин Қорақолпоғистон” газетаси - 532 нусха;
➖ “Қарақалпақстан жаслары” газетаси - 253 нусха;
➖ “Жеткиншек” газетаси - 239 нусха;
➖ “Вести Каракалпакстан” газетаси - 130 нусха;

🔹 Андижон вилояти:

➖ “Андижоннома” газетаси - 1000 нусха;
➖ “Асака оқшоми” газетаси - 200 нусха;
➖ “Адолат мезони” газетаси - 200 нусха;
➖ “Иқбол”газетаси - 200 нусха;

🔹 Бухоро вилояти:

➖ "Бухоронома" газетаси - 200 нусха;
➖ "Бухоро шифокори" газетаси - 2000 нусха;
➖ "Бухоро ёшлари" газетаси - 1000 нусха;
➖ "Бухоро оқшоми" газетаси - 600 нусха;

🔹 Жиззах вилояти:

➖ "Жиззах хақиқат" газетаси - 9661 нусха;
➖ " Жиззах овози " газетаси - 1340 нусха;
➖ "Джизакская правда" газетаси - 1274 нусха;

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Репост из: АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
#Infografika

Tekshiruvlar qanday o'tkaziladi

O‘zbekiston Respublikasi Biznes Ombudsmani tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish maqsadida tekshiruv jarayonlari bo‘yicha infografika ishlab chiqdi. Bu ma’lumot tadbirkorlarga qonuniy jarayonlar va huquqlarini bilish imkoniyatini beradi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram


Репост из: Jurnalistlar.uz
✔️ “ВАТАН – АЗИЗ, ЖАСОРАТ – МАНГУ!” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

🔺 Пойтахтимиздаги Ёшлар ишлари агентлиги биносида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Ватан – азиз, жасорат – мангу!” республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами тадбирлари доирасида ўтказилган ушбу танлов тақдирлаш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, марказий оммавий ахборот воситалари масъуллари, медиа тузилмалар ходимлари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Репост из: АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Biz hayotni tanlaymiz!! shiori ostida giyohvandlikka qarshi kurashish yoʼnalishidagi videoroliklar tanlovi eʼlon qilindi

Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti Аdministratsiyasi huzuridagi Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi Kinematografiya agentligi, Milliy teleradiokompaniya va Milliy media assotsiatsiyasi bilan hamkorlikda ijodkor yoshlar oʼrtasida "Biz hayotni tanlaymiz!" shiori ostida giyohvandlikka qarshi kurashish yoʼnalishidagi videoroliklar tanlovini eʼlon qildi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram


Репост из: АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
“Ijtimoiy karta” tizimini joriy etish bo'yicha hukumat qarori qabul qilindi

Qarorga ko'ra, ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish moliyaviy agent vazifasini bajaruvchi rezident tijorat banklari tomonidan amalga oshiriladi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram


Репост из: Zarnews.uz
Виждоннинг бугунги сўроғи

Сиз зўр раҳбарсиз! Қабулингизга келган “шикоятчи”дан қутулишнинг минг бир йўлини биласиз! Аммо унинг муаммосини ҳал этишнинг ҳам шунча йўлини топа оласизми?

—————

Vijdonning bugungi so‘rog‘i

Siz zo‘r rahbarsiz! Qabulingizga kelgan “shikoyatchi”dan qutulishning ming bir yo‘lini bilasiz! Ammo uning muammosini hal etishning ham shuncha yo‘lini topa olasizmi?

@Zarnews_uz


Репост из: Jurnalistlar.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат_эълон

‼️ ДИҚҚАТ! ТАНЛОВГА ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ!

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг ўттиз уч йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан эълон қилинган “Ватан – азиз, жасорат – мангу!” республика танловига ижодий ишларни қабул қилиш муддати 2025 йил 7 январгача узайтирилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Репост из: АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
“Men G‘olib” musobaqasiga ro‘yxatdan o‘tish boshlandi

Joriy yilning 3-yanvaridan Yugur.uz platformasida “Men G‘olib” harbiy-vatanparvarlik ommaviy yugurish musobaqasiga ro‘yxatdan o‘tish boshlandi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram


Репост из: Jurnalistlar.uz
🔖 Журналистика этикаси - бу шунчаки қоидалар мажмуи эмас, балки қадриятлар йиғиндисидир. Биз чоп этаётган нарсамиз учун ҳалол, холис ва масъулиятли бўлишимиз керак."

Ден Раттер, таниқли Америкалик журналист.

Бизни кузатиб боринг
Telegram  YouTube Instagram Facebook


Репост из: Xorazm.uz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади


“Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-462-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланади.

📜 Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқлади.

🔍 Дастурда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади, жумладан:

🔹мутафаккир адибнинг “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

🔹Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида спектакллар саҳналаштириш ҳамда бугунги кунга қадар яратилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” киносериали ва “Халқ юраги” бадиий-публицистик фильмларининг оммавий намойишларини ташкил қилиш;

🔹умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари, “Темурбеклар мактаблари” курсантлари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари” мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;

🔹2025 йил октябрь ойида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;

🔹2025 йил ноябрь ойида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Jurnalistlar.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат_эълон

‼️ ДИҚҚАТ! ТАНЛОВГА ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ!

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг ўттиз уч йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан эълон қилинган “Ватан – азиз, жасорат – мангу!” республика танловига ижодий ишларни қабул қилиш муддати 2025 йил 7 январгача узайтирилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Репост из: "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
Rasman: Vazirlar Mahkamasining 894-son qarori talablari notoʻgʻri talqin qilinmoqda. Qoidalarning 85-bandida maishiy isteʼmolchilar koʻzda tutilmagan

Ijtimoiy tarmoqlarda “Elektr energiyasi isteʼmoli 200 kilovattdan oshsa, har bir kilovatt uchun 900 soʻm emas, 540 soʻmdan toʻlanadi” mazmunida notoʻgʻri maʼlumot aylanmoqda.

Ayrim blogerlarning qaror mohiyatini toʻla anglab yetmay turib, notoʻgʻri maʼlumot tarqatishlari tufayli aholi orasida turli tushunmovchiliklar paydo boʻlmoqda.

Biz bloger va jurnalistlarni ijtimoiy masʼuliyatli boʻlishga, xayp ortidan quvib, oʻzlari tushunib yetmagan maʼlumotni tarqatishdan tiyilishga chaqiramiz.

Batafsil

Facebook | Telegram | YouTube | Instagram | X | het.uz


Репост из: Олимжон Ўсаров
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари вакиллари Мудофаа вазирлигининг маънавий юксалиш полигонида...

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram


Репост из: Jurnalistlar.uz
☑️ Журналистлар учун сўровнома

ChatGPT ёки Midjourney каби сунъий интеллект инструментлари билан танишмисиз? 

❓ Асл(инсон яратган) ва синтетик(сунъий ақл тайёрлаган) контентни ажрата оласизми?

❓ Нейротармоқлар ёрдамида яратилган сохта видео - дипфейкларни аниқлай оласизми?

📌
Ҳурматли журналистлар, қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этинг ва 2025 йил 5 январ куни бўлиб ўтадиган "Журналистикада сунъий интеллект" мавзусидаги дарсни қўлга киритинг:

📲 https://docs.google.com

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube |Facebook




Репост из: АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
Transport xizmatlari ko‘rsatish dinamikasi o‘sib boryapti.

Havo transportida yo‘lovchi tashishlar soni 13 mln.dan oshib ketgan, keyingi yilda 15 mln.dan oshirish rejalashtirilgan.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram


Репост из: Jurnalistlar.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

MY5|HUDUD INFORMATSION DASTURI| 📹Боку шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги "Ёш журналистлар" Кенгаши ташаббуси билан озарбайжонлик ёш журналистлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.

🎙 Мухбир:
Муҳаммад Амир Ҳаётзода

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

Показано 20 последних публикаций.