Хайрли тонг, азизлар!
Яхши гумонда бўлинг!Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолибди.
Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, анаву киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи, шекилли?!”, дебди.
Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти, шекилли”, дебди.
Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, у одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.
Ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ўзи ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ҳам ёмон гумонда бўлади.
“Ҳикматлар чашмаси”дан.
✅
@Zarnews_uz