Huquqiy axborot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови “Менинг уйим” биллинг тизимида тўланади


Ҳукумат қарори (17-сон, 17.01.2025 й.) билан “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра:


🔹кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;

🔹кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.

📜 Шунингдек, қуйидаги маълумотларнинг алмашинуви йўлга қўйилади:

📎“UZCAD” ва “Менинг уйим” тизимларини интеграция қилган ҳолда, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилган умумий мол-мулк ва ҳар бир кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкалари ҳақидаги маълумотлар;

📎Солиқ қўмитасининг тегишли электрон тизимини “Менинг уйим” биллинг тизимига интеграция қилиш орқали бошқариш органларининг умумий мол-мулкдан фойдаланувчилари билан ижарага ёки текин фойдаланишга бериш тўғрисида тузилган шартномалар бўйича маълумотлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тармоққа жойланган расм сиз учун хавфли?!

Рақамли дунёда шахсий маълумотларимиз қандай муҳофаза қилинади? Улардан кимлар фойдаланиши мумкин? Ўз ҳуқуқларимизни қандай ҳимоя қилишимиз керак? “Обьектив”нинг бу галги сонида Ички ишлар вазирлиги ва Персоналлаштириш агентлиги ходимлари билан бирга, шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқий масъулият ва киберхавфсизлик бўйича муҳим мавзулар муҳокама қилинади.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/Y9GklNAWtK8

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Қуйидагилардан қайси бири товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради?
Опрос
  •   Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
  •   Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
  •   Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
  •   Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
2121 голосов


#Амал_қилинг

🔰 Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади


Манба: ВМҚ 8-сон, 11.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади


“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3599, 17.01.2025 й.)

📜 Низом Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

🏢 Реестр ваколатли орган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан шакллантириладиган рўйхатдан иборат бўлиб, унга қуйидаги маълумотлар киритилади:

🔹харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартлар асосида давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаган харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари тўғрисидаги;

🔹мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилган ижрочилар ҳақидаги, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;

🔹давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчилар тўғрисидаги;

🔹суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар тўғрисидаги.

🗓 Инсофсиз ижрочи Реестрга киритилганидан бошлаб 2 йил муддат ўтгандан сўнг автоматик тарзда Реестрдан чиқарилади.

📝 Инсофсиз ижрочи суднинг тегишли қарорига кўра Реестрдан чиқарилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

⚡️ Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

📝 Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (11 млн 250 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

🖥 Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

🌐 Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Адлия_хабари

⚡️ Ҳуқуқ таълими канали — ҳуқуқшунослик фанлари ўқитувчилари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги билимларни ўзлаштиришга қизиқувчилар учун керакли платформа.

✅ Каналдаги турли ўқув материалларидан ўқитувчилар дарсларда фойдаланиши, шунингдек, ўқувчилар эса ўз билимларини кенгайтириши ва мустаҳкамлаши мумкин.

📕 Каналда қуйидагиларни топиш мумкин:

▪️Видео дарслар;
▪️Тақдимотлар;
▪️Тестлар;
▪️Инфографикалар.

📢 Бундан ташқари каналдан фойдаланиш орқали ҳуқуқ таълимига оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquq_talimi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” АТ билан интеграция қилинади


Манба: ПФ-1-сон, 11.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Қуйидаги жумлада тушириб қолдирилган сўзни топинг. .... -бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Опрос
  •   Ариза
  •   Таклиф
  •   Шикоят
  •   Мурожаат
2451 голосов


#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

🚫 Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

🌐 Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди


Манба: ВМҚ 916-сон, 30.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Меҳнат_ҳуқуқлари

🗓Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Амал_қилинг

📣 Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, интернетдан, матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш:

▪️ БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда
(22 млн 500 минг сўмдан 30 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди


Манба: ВМҚ 915-сон, 30.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Йўл ҳаракати жараёнида қуйидагилардан қайси бири йўл ҳаракати иштирокчиси ҳисобланади?
Опрос
  •   транспорт воситасидаги йўловчи ёки пиёда
  •   транспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки пиёда
  •   транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда ва велосипедчи
  •   транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда
2234 голосов


#Биласизми

🔖 Қонунчиликка кўра, йўловчи ташиш поездида (шаҳарлараролардан ташқари) йўловчига сотиб олинган чиптага биноан жой тақдим қилинмаганда, йўловчи талабига биноан жўнаш станцияси томонидан далолатнома тузилади ва бу далолатнома асосида унга зудлик билан чипта учун пуллар тўлиқ қайтарилади.

📋 Шунингдек, йўловчига ўша йўловчи ташиш поездининг ўзида қуйи тоифа вагонида жой тақдим қилинганда, поездда юриш учун олинган сумма ва ўша вагонда тақдим этилган жойнинг ҳақиқий қиймати орасидаги фарқ қайтарилади.

🖥 Чипталар сотиш автоматлаштирилган тизими орқали берилган чипталар бўйича тўлов қайтариш, улар қайси станцияда расмийлаштирилганлигидан қатъи назар, ҳар қандай станцияда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби белгиланди


Манба: 914-сон, 30.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-6-сон, 13.01.2025 й.) қабул қилинди


🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳамда ҳаво қатнови тўғрисидаги Битимлар тасдиқланди.

🗓 Битимлар 2024 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

📜 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 й.) қабул қилинди


⚡️Қонун космик фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

✔️Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.

🏢 Вазирлар Маҳкамаси космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

🌐 Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

📚Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади.

📁 Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:

▪️Ерни масофадан зондлаш;
▪️космик мониторинг;
▪️давлат космик мониторинги;
▪️космик алоқа тизими;
▪️юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими;
▪️космик тизимларнинг илмий, иқтисодий, экологияга, ахборотга ва тижоратга оид мақсадларда, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ яратилган бошқа турлари.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.