Урганч шаҳрида “Гранд Кардио Про” хусусий клиникаси иш бошлади✅ Мазкур клиника юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва даволашга ихтисослашган бўлиб, АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Кореяда ишлаб чиқарилган 74 турдаги тиббий асбоб анжомлар билан жиҳозланган. Клиниканинг кардиология, кардиожарроҳлик, реанимация бўлимларида 44 та стационар шифо ўринлари мавжуд бўлиб, шунингдек, консультатив поликлиника, функционал диагностика ва лаборатория, ангиография амалиёти хонаси фаолият кўрсатади.
✅ Клиникада ўз соҳасининг етук, тажрибали мутахассислари томонидан 24/7 режимида туну кун нафақат Хоразм вилояти, балки бошқа вилоятлардан келадиган беморларга ҳам юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилади. Янги тиббиёт муассасасининг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz Facebook Telegram Instagram Youtube