☑️
Серҳосиллик ва даромад ошишига эришган деҳқонларимиз тажрибаси Бугун мамлакатимиздаги мавжуд серҳосил ерларимиздан унумли фойдаланиб, даромадларини 2-3 баробарга ошириб бораётган деҳқонларимиз сони ортиб боряпти. Энг асосийси, одамлар ерга ишлашни, замонавий агротехнологияларни қўллашни яхши ўрганди. Илгари томорқада гектаридан ўртача 18 тонна маҳсулот олинган бўлса, ҳозирда бу 2 карра ошиб, 38 тоннага етди.
Шу йилнинг 30 январь куни Президентимиз томонидан томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича ўтказилган йиғилишда бу борада эришган ютуқларимизни эътироф этдилар, қатор янги ташаббусларни илгари сурдилар.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги уста деҳқонлар ва томорқа эгалари билан мулоқот қилди, уларнинг таклифлари ва ташаббусларини тинглади. Ушбу йиғилишда сўз олган Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан фермер Шерзод Махматмуродов ўзининг уч йиллик тажрибаси асосида катта ютуқларга эришганини айтиб берди.
Ҳақиқатдан ҳам фермер Шерзод ака йилига икки марта ердан ҳосил олишнинг самарали усулини қўллаб, 30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад олишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда ҳудуддаги бошқа фермерлар 1 гектар ердан 30-50 миллион сўм даромад олаётган бўлса, ушбу фермер 1 гектардан 150 миллион сўмдан зиёд даромад олмоқда. Шунингдек, фермер ўз тажрибаларини бошқа фермерларга ҳам ўргатиб, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишга ҳисса қўшмоқда.
Умуман олганда, ташаббускор деҳқонларимизнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, тўғри ёндашув ва меҳнат орқали еридан унумли фойдаланган киши нафақат ўзининг балки, бутун ҳудуднинг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўша олади
@a_xaitov