Норасмийлик: алданиш, ногиронлик, ўлим ҳолатлари – Махсус рейдлар давомида қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда?Кўплаб фуқароларнинг айрим корхоналарда меҳнат қилиши ва ойликка етиб келганда ишдан ҳайдалиш ёки алданиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Айниқса, бундай ҳолатлар пойтахт – Тошкент ва шаҳар атрофида кўп.
Ачинарлиси, қурилиш объектларида ишлаётганлар бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлишади, ёки ногирон бўлиб қолишаётгани ҳам ҳақиқат. Ва бундай жараёнларда иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабатлар бузилади. Бунга сабаб икки субъект ўртасидаги келишув (агар у мавжуд бўлса) шартлари аниқ бўлмайди.
Айрим идоралар эса шу кунгача ишчиларни норасмий ишлатишдан манфаатдор бўлиб келади. Ишчилар ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари оқибатида бунинг ортидан катта зарар кўришлари мумкин.
Айнан шундай ҳолатлар содир бўлмаслигини олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан «махсус рейд» ўтказилди.
Effect.uz мухбирлари жараёнда бевосита иштирок этди.
«Бахтсиз ҳодисалар содир бўлаётгани бу жуда ҳам ачинарли. Айрим ташкилотлар ходимларининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича ўқувдан ўтказмайди. Бунинг оқибатида ходим жабрланиб, ногирон бўлиб қолади ёки ўлим билан тугаган ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Мурожаатларнинг кўп қисми мана шундай норасмий ишчилардан тушади. Аслида меҳнат шартномаси тузилса, ҳар икки томон ҳам ўзининг ҳуқуқларини яхши билган бўларди», дейди Тошкент вилоят давлат меҳнат инспекция бошлиғи Маъруфжон Тошқулов.
Зангиотадаги Қурилиш объектларидан бири кўздан кечирилганда жами 12 нафар ишчиси борлига ва уларнинг барчаси меҳнат шартномаси асосида ишлаётганлиги айтилди, аммо ҳужжатлар текширилганида улардан 2 нафари норасмий ишчи статусида эканлиги аниқланди. Шу жойнинг ўзида ишчилар билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилиб қонуний ишга олиниши таъминланди.
Шунингдек, махсус рейд давомида хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам норасмий ишлаётган ходимларнинг меҳнат шартномаси асосида ишга олиниши таъминланган.
👉🏻
ТЎЛИҚ ВИДЕОTelegram I Facebook I YouTube I Live