Aktam XAITOV | rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


🏢Agrar sohadagi tavakkalchiliklarni sug‘urtalash tizimi joriy etiladi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida “Qishloq xo‘jaligi tavakkalchiliklarini sug‘urta qilish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi ikkinchi o'qishda ko'rib chiqildi.


🔴BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO


☑️ Ижтимоий соҳада хусусий секторнинг улуши янада ортмоқда

Поликлиникаларнинг нотиббий хизматларини, шунингдек, фойдаланилмаётган спорт заллари, бассейнлар ва майдончаларни хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Маданият ва спорт иншоотларини бизнесга беришни соддалаштириш масаласи кўрилмоқда.

Бу ҳақида Президентимизнинг 28 февраль куни ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали ташкил қилишга оид тақдимот билан танишувда тўхталиб ўтилди.

Таъкилланганидек, иқтисодиётда давлат улушини кескин қисқартириш бўйича мамлакатимизда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. 2019 йилда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” қонун қабул қилингани бунга кенг йўл очди.

Бундай шериклик ижтимоий соҳаларда яхши натижалар бераяпти. Масалан, 1 миллион 200 минг ўринли хусусий боғчалар очилгани туфайли қамров даражаси 77 фоизга чиқди. Олий таълим тизимида 57 та лойиҳа самарасида 29 минг талаба ётоқхона билан таъминланди. Тиббиётда отоларингология, диагностика, лаборатория каби хизматларда хусусий сектор улуши анча юқори.

Шунга қарамай, бу борада ҳали имконият ҳам, талаб ҳам кўп. Тақдимотда тиббиёт, таълим, маданият ва спорт йўналишларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида жами қиймати 1,2 миллиард долларлик 5 та, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 745 миллион долларлик 6 та ҳамда олий таълим соҳасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.

Ижтимоий соҳага давлат хусусий секторни жалб қилиш борасидаги ташаббуслар ЎзЛиДеПнинг кейинги беш йилликдаги сайловолди дастури ижроси учун муҳим аҳамият касб этади. Зотан партиямиз хусусий мактабгача таълим муассасалари, мактаб, олий таълим ва хусусий клиникалар сонини ошириб боришни ўзининг устувор вазифаси, деб билади. Шу боис давлатимиз раҳбарига тақдимот қилинган ижтимоий соҳага давлат хусусий шерикликни жалб қилиш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov


☑️ "Маҳалла еттилиги" вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ишчи гуруҳимиз Навоий вилоятида ўрганишлари давомида маҳалла еттилиги фаолияти билан ҳам танишиб, очиқ мулоқотлар ўтказди.

Кармана тумани “Шибзон” МФЙда бўлиб ўтган учрашувда “маҳалла еттилиги”нинг ҳудуддаги аҳоли бандлиги таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ва ташкил этилган микролойиҳалар ўрганилди.

Ушбу маҳаллада драйвер йўналиш сифатида иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш танлаб олинган бўлиб, “Янгиобод” кўчасида истиқомат қилувчи 126 та хонадоннинг 95 тасида иссиқхона ташкил этилган. Бугунги кунда аҳоли томонидан ушбу иссиқхоналардан бир йилда 3 мартагача хосил олинмоқда.

Тадбир давомида “маҳалла еттилиги”га ҳудуддаги аҳолини тадбиркорлликка йўналтириш ва бандлигини таъминлаш юзасидан қатор таклифлар бериб ўтилди.

@a_xaitov


☑️ Таълим соҳасида хусусий секторнинг иштироки кенгайиб бораётганини қўллаб-қувватлаймиз.

Навоий шаҳрида ДХШ асосида ташкил этилган “Thompson School” фаолияти диққатга сазовор.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия ҳудудий кенгаш вакилларидан иборат ишчи гуруҳимиз Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишди.

Хусусан, Навоий шаҳрида давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган “Thompson school” таълим муассасасида бўлиб, ушбу мактабда ёшларга таълим олиш учун яратиб берилган имкониятлар билан яқиндан танишдик.

Мазкур таълим даргоҳи 2022 йил ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 350 нафар ўқувчига 45 нафар педагог ходимлар таълим бериб келмоқда. Ўқувчиларнинг ҳар бирига сифатли билим бериш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитиш ва ёшларнинг келажакда муваффақиятли шахсга айланишлари учун барча шароитлар яратиб берилган.

Таълим муассасаси ходимлари билан учрашувда партиянинг мақсад ва ғоялари ҳақида қисқача тўхталиб ўтилди. Таъкидлаганидек, ЎзЛиДеП мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, барча соҳада тадбиркорлар улушини янада ошириш орқали корхона ва муассасалар ўртасидаги ҳалол рақобатни юзага келтириш ва бу орқали барқарор ўсишни таъминлаш борасида қатор ташаббусларни илгари суриб келмоқда.

Шунингдек, давлат хусусий шерикчилик асосида янги иш ўринлари яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини ишбилармонликка жалб қилишда фаоллик кўрсатяпти. Ишсиз фуқароларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб қилиш учун ушбу йўналишни янада кенгайтириш тарафдори.

Учрашув қатнашчилари ҳам партия томонидан илгари сурилаётган мақсад ва ғояларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтишди.

@a_xaitov


Репост из: Ўзбекистон фермерлари кенгаши
🟢 Куни кеча Ўзбекистон фермерлари кенгашининг I Қурултойи бўлиб ўтди

Жорий 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-22-сонли Фармондан келиб чиқиб, Кенгаш фаолиятини бир қатор ўзгаришларни муҳокама қилиниб, қарорлар қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши - Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб номланди.

Қурултойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан сайланган делегатлар, Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоларидан 148 нафар делегат иштирок этди.


web / facebook / Instagram / YouTube / twitter



Показано 6 последних публикаций.