Байрам табриги
БАҲОР ВИРУСЛАР ЭМАС, ГУЛЛАР БИЛАН КЕЛСИН!
Ўтган йилги баҳорни яхши эслаймиз. Ўша кезларда, аниқроғи, март ойининг ўрталаридан дунё халқларини таҳликага солган коронавирус балоси, афсуски, бизнинг юртимизга ҳам кириб келган эди.
Президентимиз йил бошида ўтказган қатор мажлис, видеоселектор йиғилишларида пандемия даврига тайёр туришимиз керак, дея кўп бор таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларини вақтида бажариш, аҳоли орасида коронавирус профилактикасини олиб бориш, ўз-ўзини ҳимоялаш чоралари билан таништириш, коронавирус билан боғлиқ соат сайин янгиланиб турган маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш учун тиббиёт ходимлари, айниқса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари тинимсиз меҳнат қилишига тўғри келди.
Тан олиб айтиш керак, дастлабки пайтларда бутун дунёда бўлгани каби бу вирусга қарши курашиш бўйича бизда ҳам тажриба, етарлича шарт-шароит мавжуд эмасди. Шундай вазиятда аҳоли орасида ваҳима авж олишига йўл қўймаслик, уларга ушбу янги вирусни “таништириш” учун ҳаракат қилдик.
Оқилона олиб борилган сиёсат, тиббиёт ходимлари жасорати билан пандемия даврини катта ижтимоий-иқтисодий йўқотишларсиз ўтказдик. “COVID-19” инфекцияси дунё миқёсида яшин тезлигида тарқалиб бораётган бир пайтда мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу офатнининг оммалашишини нисбатан жиловлашга эришилди.
Шунга қарамай, пандемия билан боғлиқ айрим муаммоли вазиятлар бўлди. Республика махсус комиссиясининг зудлик билан кўрган чора-тадбирларини жамиятимиз аъзоларига шарҳлаб тушунтириб бериш керак бўлди. Шундай ҳолатларда биз қўлимиздан келганча, бор-билим ва маҳоратимизни ишга солиб, жамоатчилик ва ОАВ учун тушунтиришлар олиб бордик. Улар орқали бутун халқимизга тўғри ва тиббий жиҳатдан асосланган маълумот ва тавсияларимизни етказишга ҳаракат қилдик.
Қайд этиш керак, ёз чилласи июнь-июль ойлари пандемия кучайган энг оғир даври бўлди. Беморларнинг ҳаёти учун жон куйдириб, кунни-тунга улаб машаққатли меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига руҳан кўмак зарур эди.
Куни кеча Президентимиз фармони билан юксак давлат мукофотларига лойиқ кўрилган хотин-қизлар қаторида туриб, II даражали “Саломатлик” орденини қабул қилиб олдим. Муҳим пайтларда ўзимизнинг чекимизга тушган вазифаларни, касб бурчимизни бажарганимиз учун кўрсатилган бу эҳтиром бир шифокор сифатида мени беҳад қувонтирди.
Менинг камтарона меҳнатимга, мен орқали барча тиббиёт ходимлари меҳнатига берган бундай баҳодан бошим осмонга етди. Бу юксак мукофот мени келажакда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди. Имкониятдан фойдаланиб, барча тиббиёт ходималарини, миллатимиз хотин-қизларини, дунёдаги барча аёлларни баҳорнинг чиройли байрами билан табриклайман!
Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси,
II даражали “Саломатлик” ордени соҳибаси.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi