Psixolog Axadjon Qushoqov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Bizning kanalda
✔️ Psixologik maslahatlar
✔️ Dorilarsiz kasalliklardan halos boʻlish
✔️ Ички қувватга асосланиб соғликни тиклаш;
✔️ Шахсий ривожланиш;
✔️ Лидерлик сифат;
✔️ Ўзликни англаш;
@Psixolog_trener
Kanal manzili: @Psixolog_Kutubxonasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди. Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: "Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти", деди. Хўроз унга жавобан "Бу менинг муаммойим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин", деди.

Сичқон: "Майли", деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга "Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли", деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари "Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса, ўша ҳал қилиш керак", деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: "Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит беряпти". Мол: "Бу менинг муаммойим эмас", деди...

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир хўжайинга "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди", деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди...

Эл-улус: "Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас", деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, "Қардош-қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай", деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди...

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди...

Масалнинг қизиқ жойи шундаки, "Бу менинг муаммойим эмас", деганларнинг биронтаси омон қолмади. "Муаммо меники", деб жон кйдирган сичқон эса ҳамон тирик...

Хулоса ўзингиздан!
@Psixolog_Kutubxonasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️Эрталаб пиёда юриш керак🚶‍♀️‍➡️

☑️ Японияликлар энг кўп шуғулланадиган спорт тури - пиёда юриш. Шунинг учун, японлар узоқ умр кўришади. Пиёда юришнинг фойдасини билган инсонлар шифокор кўригига бормайди.

☑️ Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари қон босими ва холестерин миқдорини меъёрлаштиради.

Яқинларга ҳам улашинг...

@Psixolog_Kutubxonasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Вақт ўтади, аммо меҳр қолади.”
Ёшлигингизда қўлингиздан ушлаб, сизга ҳаёт ўргатган ота-онангиз энди сизга муҳтож. Уларнинг кучи сизнинг қувончингизга сарф бўлган, энди эса улар учун сиз ёқилғисиз.

Ота-она – осмондаги соябон каби.
Бир куни уларнинг сояси кетса, сиз ялангоч осмон остида қоласиз. Шунинг учун улар ҳали ҳозир соябон бўлиб турганида, уларга меҳрингизни, вақтингизни ва ғамхўрлигингизни аяманг.

Бугун улар билан вақт ўтказинг.
Уларнинг қиссаларини эшитинг, қадрларини билинг. Бир куни сиз ҳам улар каби меҳрга муҳтож бўлишингиз мумкин.

Ота-она дуоси – ҳаётдаги энг катта бойлик. Уларни рози қилинг, ва ҳаётингизда барокат кўрасиз.
@Psixolog_Kutubxonasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
   Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор... Бу совуқ кунлар хам ўткинчи... кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг... атрофингиздагиларга  хуш кайфият улашинг...

Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзандларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги  душанба  кунингиз   файзли ва омадли ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Psixolog_Kutubxonasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📍#Эрон 🇮🇷 Хормуз ороли.                                

Кичиклигига қарамай, Хормуз ороли энг севимли сайёҳлик масканидир. Бу Ер юзидаги ягона жой бўлиб, у ерда сиз қизилдан тортиб тиллагача бўлган кўплаб охра рангларини топишингиз мумкин. Ҳормуз пляжлари, айниқса қуёш ботиши ёки қуёш чиқишида ҳайратланарли тусга киради...
@Psixolog_Kutubxonasi


Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1. Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;

Узоқ умр кўриш йўллари:
1. Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш;
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин;
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.

@Psixolog_Kutubxonasi


📌 104 йил умр кўрган жарроҳ Федор Угловдан олтин қоидалар

🔶 Столдан қорнингиз ҳали бироз очлигидаёқ туриб кетинг.
🔶 Сўнгги овқатланишингиз соат 20:00 дан кеч бўлмаслиги ва 1 стакан кефир билан тугаши керак.
🔶 Кўпроқ творог, гўшт, балиқ, мева, сабзавотлар ва бошқа турдаги витаминли маҳсулотлар истеъмол қилинг. Суюқлик миқдори чекланмаган.
🔶 Оқ нон, пишириқ ва ширинликлардан ўзингизни тийинг.
🔶 Ҳеч қачон овқатланиб бўлгач ухламанг. Тушликдан сўнг, дарров ишхонага шошилинг.

©️©️©️©️©️©️©️©️©️©️©️©️©️@Psixolog_Kutubxonasi


Йигит киши 4 жиҳатдан қиз боладан устун бўлиши керак:
1) ақлда;
2) бўйда;
3) насл-насабда;
4) бойликда.

Қиз бола ҳам 4 жиҳатдан йигитдан устун бўлиши керак:
1) чиройда;
2) тақвода;
3) ҳаёда;
4) фаҳм-фаросатда.
@Psixolog_Kutubxonasi


Репост из: NORBEKOV MARKAZI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bitta mashq orqali uyqungiz yaxshilanishini bilarmidingiz?

😴 Hozirgi kunda uyqusizlik global muammoga aylangan.Yosh bolalardan tortib kattalargacha tiniqib uxlolmasligidan shikoyat qilishadi

💊 Uyquni yaxshilash uchun ko'pchilik uyqu dorilardan foydalanishadi. Lekin bu dorilar o'ziga qaramlikni keltirib chiqarishini bilarmidingiz?

✅ Hoziroq qo'lingizdagi dorini axlat qutisiga oting-da, Ahadjon Qo'shoqov bilan birga maxsus mashqni bajaring.

Mashq natijasini esa kommentariyda yozib qo'yishni unutmang!

@Norbekovmarkazi                                                       
✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️
Youtube 💙️📷 Instagram


Йиллик мақсад қўйиб, унга эришолмасликнинг бир неча асосий сабаблари бор:

1. Мақсадни аниқ ва ўлчанадиган қилмаслик

Масалан, “бой бўлиш” ёки “омадли бўлиш” каби умумий мақсадлар қўйилади. Аниқ мақсадлар қўйиш керак: “Бир йилда $50,000 даромад қилиш” ёки “1 миллион фолловерга эришиш” каби.

2. Реалистик бўлмаган мақсадлар қўйиш

Одамлар кўпинча ўз имкониятлари ва ресурсларини эътиборга олмайди. Агар мақсад сиз учун ҳозирги вақтда жуда катта бўлса, уни кичик қисмларга бўлиш зарур.

3. Режа ва стратегия йўқлиги

Мақсадга эришиш учун қадамма-қадам режа зарур. Масалан, ойлик, ҳафталик вазифаларни белгилаш. Режасиз ҳаракат қилиш кўп вақт йўқотишга олиб келади.

4. Мотивациянинг тушиши ва интизомнинг етишмаслиги

Дастлабги энтузиазм вақт ўтиши билан пасаяди, ва шу ерда интизом муҳим аҳамият касб этади. Ҳар куни кичик қадамлар билан олға силжиш лозим.

5. Ўзгаришларга тайёр эмаслик

Йўлда қийинчиликлар ва кутилмаган ҳолатлар бўлади. Уларга мослашиш учун ўзида кучли ирода ва сабр бўлиши керак.

6. Фокус ва устуворлик етишмаслиги

Одамлар бир вақтда жуда кўп нарсага эътибор беришга ҳаракат қилади, бу эса асосий мақсадга эришишга халал беради.

7. Ҳисобот ва таҳлил йўқлиги

Ҳар ой ёки ҳар чоракда мақсадга қанчалик яқинлашганингизни кўриб чиқинг. Агар натижалар кутилганидан паст бўлса, стратегияни ўзгартиринг.

Мақсадга эришиш учун тавсиялар:

• Мақсадни SMART услубида қўйинг (Specific, Measurable, Achievable, Relevant, Time-bound).
• Йўлда мотивацияни сақлаш учун натижаларни қайд қилиб боринг.
• Кичик ғалабаларни нишонланг.
• Устуворликларни аниқланг ва эътиборингизни чалғитувчи нарсалардан қочинг.
• Ҳамроҳ ёки маслаҳатчи топинг, улар сизга жавобгарликни ҳис қилишингизга ёрдам беради.

Қўйган мақсадингизга ҳар куни вақт ажратсангиз, албатта унга эришишингиз мумкин!


Фанини чуқур биладиган устозга — ўқитиш маҳоратини ўргатгандан кўра, ўқитиш маҳорати юқори бўлган устозга — фанини ўргатиш осонроқ.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


@Psixolog_trener
Муаммолар,сабаблар ва ечимлар курсида укимокчи булганлар богланинг🖕👆


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


@Psixolog_trener
Муаммолар,сабаблар ва ечимлар курсида укимокчи булганлар богланинг🖕👆



815 0 5 35 11

Kechasi uxlolmaslikdan qanday qutulay?


Miyadagi notinchlik uyqusizlikning eng asosiy sabablaridan biri. Tugatilmagan ishlar, qabul qilinmagan qarorlar, ertaga qilinadigan ishlar va notinch hissiyotlar jamlanib uyquni qochiraveradi.

Bu muammo va oqibati lanjlik, bosh og‘riqlari va ertangi kunni yomon o‘tishi bilan seziladi. Buni to‘g‘irlash uchun ba’zi usullarni ko‘rib o‘tamiz:

1. Xayollarni qog‘ozga to‘king: Uxlashdan oldin qog‘ozga ertaga qiladigan ishlaringiz, sizni chalg‘itayotgan narsalar hammasini yozing. Tugatilmagan ishlar miyamizdan chiqib ketmaydi va energiyamizni kamaytiradi. Birinchi kun qiyinroq bo‘lishi mumkin, lekin keyinchalik bu ishni tez va oson qilishni boshlaysiz.

2. Nafas mashqlari: Uxlashdan olsin nafas mashqlarini qiling, 4 soniya nafas oling, 6 soniya ushlab turing, 8 soniya davomida chiqarib yuboring yoki boshqa nafas mashqlarini sinab ko‘ring, biroz bosh aylanadi lekin bu tabiiy, o‘tib ketadi. Mashq orqali tanada stress kamayadi, tinchlanadi va kislorodga to‘yinadi.

3. Adrenalinni yoqib yuboring: Yotgan holda barcha mushaklar taranglashtiriladi va har chuqur nafas olib chiqarilganda bitta tana a’zosi bo‘shashtirilib boriladi. Nafas chiqarish va tanini bo‘shashtirishga e’tibor bering. Bu mashq tanani tinchlantiradi va bizni tetik saqlovchi adrenalinni yoqib yuboradi.

4. Ekranlardan uzoqlashing: Tadqiqotlarga ko‘ra telefon va kompyuter ekranlaridan chiqqan ko‘k nur melatonin ishlab chiqarilishini kamaytiradi. Yotishdan kamida 1 soat oldin ekranlardan uzoqlashing. Telefonni uyg‘otkich qo‘yib uzoqroqqa qo‘ygan ma’qul.

Xayollarni tartibga solsangiz oson uxlab erta uyg‘onasiz, ertangi kun bugungi uyqudan boshlanadi ⚡️@Psixolog_Kutubxonasi

887 0 19 1 15
Показано 20 последних публикаций.