ИЖОД ТАРАННУМИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


#Кун ҳикмати
Таслим бўлманг

Яхши кўрганларингиз ташлаб кетса ҳам, дард устига дард чексангиз ҳам, ҳамёнингизда пулингиз тугаса ҳам, икки юзли инсонлар орқангиздан гапириб, кулсалар ҳам, энг яқин дўстларингиз сиртингиздан зарба бериб, хиёнат қилсалар ҳам, сизга ҳеч ким тасалли бўлмаса ҳам, қадрлаганларингиз кўз ёшингизни артмаса ҳам, яхшилик қилган инсонларингиз қийматингизни билмаса ҳам.

"Беш кунлик дунё" учун ҳеч бирига ранжиманг. Энг муҳими — жон соғлиги. Қолгани беҳуда гаплар.
Ўзингиз билан келишишга ҳаракат қилинг. Истасангиз ҳам истамасангиз ҳам ҳаёт давом этади.


https://t.me/IJOD07


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дуои саломи тонгларга  файз бахш этган Азизлар

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгда қилинган дуолар ижобатдир, Ин шаа Аллоҳ.

Сиз бехабар,  сизнинг ҳаққингизга ҳам қилинган дуолар кўп бўлсин! Дуолар ижобати икки дунёнгизни саодатга тўлдирсин!

Яратган эгам кунингизни файзу баракотли қилсин!!!






#Бир чимдим кулги😂😂😂😂
Аҳад Қаюм поездга чиқиб купега кирса, Муниса Ризаева ўтирган эмиш. Бир оз ўтгач Муниса:
— Келинг, "ЁПИРАЙ" — деган ўйин ўйнаймиз, — деса, Аҳад Қаюм:
— Мен билмайман-ку? Қанақа ўйин экан? — деса, Муниса:
— Мен ўргатаман. Кўзингизни юмиб ичингизда 50 гача санаб, очасиз, — дебди.

Аҳад Қаюм кўзини юмиб, 50 гача санаб, очса, Муниса фақат ич кийимда турганмиш.
Аҳад Қаюм Мунисага қараб:
— "ЁПИРАЙ", — деб юборса, Муниса:
— Энди мен кўзимни юмиб, 50 гача санайман, — деб кўзини юмиб, 50гача санаб кўзини очса, Аҳад Қаюм ҳам шундай турган эмиш.
Муниса унга қараб:
— "ЁПИРАЙ", — дебди.

Энди навбат Аҳад Қаюмга келиб, кўзини юмиб, 50 гача санаб кўзини очса, Муниса ҳам, кийимлари ҳам йўқ экан. Аҳад Қаюм нима қилишини билмай вагон кузатувчисидан оқ чойшаб олиб, ўраниб, вокзалга тушса, 2 та араб  кетаётган экан. Секин бориб уларнинг орқасидан кетаётса, араблар Аҳад Қаюмга қараб, кулишиб:
— Биз аслида "Беном" гуруҳимиз, сиз ҳам "ЁПИРАЙ" ўйнабсиз-а? — дермиш.

P.S.: Шу-шу бўлибдию, ўзбек эстрадасини ҳамма "ЁПИРАЙ"чилар босиб кетибди...😂😂😂😂
https://t.me/IJOD07


#Ҳикоялар
​​📝ЙИЛЛАР АРМОНИ 
( ҳикоя)

Вокзал. Ўриндиқда хаёлларга чўмганча маҳзун, аммо қачонлардир не-не йигитларни ақлдан оздиришга-да қодир бўлган, ҳозир эса куз хазонларини ёдга солувчи сийрат акс этган қора кўзлар… узоқларга тикилади. Ҳа, у ҳам бошқа йўловчилар каби ўз поездини кутяпти. Бироқ бунга ишонқирамагандек бот-бот хўрсинади. Аслида кутишдан оғринмайди у. Фақат… шу пайтгача кутгани негадир келмаган. Эҳтимол, Севинч кутишни билмадимикин… Ким билади? Билгани бир нарса: Сардор ҳам уни қаердадир интизор кутмоқда. Севинчнинг бугун узоқ йўлга отланишига ҳам сабаб шу…
 Саккиз йил олдин ҳудди шу кун эди - Сардор ҳарбий хизматга жўнади. «Қайтаман, Севинч. Мени кут». Севинчнинг суюклисидан эшитган илк ва сўнгги юрак сўзлари эди бу. Хотиралар қулфи яна очилди… 
—Ҳой, қиз! Ён қўшнинг ҳарбий хизматга жўнаяпти-а? Наҳотки бир оғиз «хайр» деб қўйишга ярамасанг. Дугонаси Дурдонни кўриб, Севинч қизарди. —Сардор менгамас, сенга қариндош бўлади. Сен турганда менга йўл бўлсин, кўзи учиб тургани йўқдир?- кесатди у. 
—Тинчликми ўзи? Бугун тўнингни тескари кийибсан?
 Ҳойнахой бунга Сардор акамнинг алоқаси йўқдир-а?- муғомбирона сўради дугонаси. 
—Ҳеч-да! Сардор акажонингни сираям алоқаси йўқ. 
Бировлар кўнглини нигоҳ билан эгаллаб, кейин бошқаларга яшириб хат тутқазсин экан-да… Дурдоннинг шарақлаб кулганидан Севинч чўчиб тушди. —Эй, бор-ей. Биров ўламан, деса, биров…
 —Сен қаёқдан кўра қолдинг менга хат берганини? Ё девордан уни пойлаётганмидинг? – Дурдон “қўлга тушдингми”, дегандай дугонасига тикилди. —Ҳа майли, акамдан хафа бўлма. Сени кўрса, гапиролмай қолади. Шунинг учун мактубини ўзи беролмай, мени элчи қилиб юборди. Ушла-ей, омонатини бергунимча, бурнимдан булоқ қилиб чиқараркансан-у… Севинч мактубни қандай авайлаб очганини ҳалигача яхши эслайди. Ҳозир ҳам негадир уни ўқигиси келди ва сумкаси очди. Хизматдан юборилган кўп хатлар бор эди бу ерда. Аммо биринчиси барибир юракка яқин бўларкан.
 Шоша-пиша ёзилган, ҳалигача беғубор туйғунинг ифори кетмаган мактуб… «Салом, Севинч. Қара, бугун сенга ўхшаб осмоннинг ҳам қовоғи солиқ. Ундай қилма… Биласан-ку, ёмғирни яхши кўраман. Ҳудди сен каби… Янаги йил шундай маъсум кунларнинг бирида мен қайтаман. Севинч, фақат ёмғир ёғса, сен ҳам унга қўшилиб ёш тўкма. Бахтли кунларингга асраб қўй.
 Мени кутолсанг асрагин фақат…» Неча баҳор ўтди. Қайтмади. Фақат энликкина қоғоз келди: «…да истиқомат қилувчи Сардор Камолов тунгги навбатчилик вазифасини ўтаётган пайтда… техник носозлик…… қурол-яроғ омборига ўт кетган….. навбатчи ўша ерда бўлган ... қаҳрамонларча халок бўлди» ва яна қандайдир тушунарсиз жумлалар. Севинчнинг англагани, тасаввур қилгани олов ичра ёнаётган Сардори… Қизиқ, қанча уринишмасин, хокини топа олишмади. Севинч қалбига яна умид тушди. Кутишда давом этди. «Қайтаман дегандилар…» Бекорга юраги сезмасди. Кечагина дарагини эшитди. Орадан саккиз йил ўтибгина, интиқ кутган сўзларини… Сардорнинг яқин хизматдош дўстидан. -- Ҳеч кимга айтмайман, деб дўстимга сўз бергандим. Лекин сизнинг кутаётганингизни кўра-била туриб… Сардор тирик. Юраги уради. Ақли теран. Фақат қўллари, оёқлари… йўқ. Ёнингизга бу аҳволда қайтишни истамади. Севинчнинг севинчи…. Севинчнинг ҳайрати…. Севинчнинг кўз ёшлари… бахтдан ё армонданми, ўзи ҳам билмасди. —Қаерда у? Қаерларда…. …Мана, бугун у йўлда. Олис қишлоқни кўзлаб кетаяпти. Билади, излагани ҳам дераза ташқарисига кўзларини тикиб кимнидир кутмоқда. Поезди кўринди. Қиз энтикиб ўрнидан турди-да, вагонга чиқишга тутинди. Ниҳоят, у кетди. Унга интиқ дил сари гўёки учиб кетди... 
тамом.

Нодирабегим Иброҳимова
https://t.me/IJOD07


Хотинимгаку зарда қилиб сўкиб хуморимдан чиқаман. Бунга уйлансам одам сўкишга ҳам иккиланиб қоларканку. Хотиним бу пайт кўзимга анави чет эл киноларидаги бошида каттароқ узукка ўхшаган ҳалқаси бор бўлиб кўриниб кетди. Шундоқ йўлга қарасам ҳали унча узоққаям бормабмиз. Шартта тушиб қолдим. Дамасчи йўл пули ҳам олмади. Синфдошимга тўлатиб юрма тағин деб дағдаға қилиб ҳам қўйдим. Ҳайдовчи кулиб қўйди. Ким билсин балки у ҳам боласидир.

Эээ кўнглим ёздагидек бўлиб уйга қайтяпман. Қирчиллама ёшдаман. Ёшгина хотиним бор. Балодай ойлик бериб турган ишим бор. Мендан бахтиёр одам йўқ экан. Синфдош қизларни ҳаммаси шундай қариб қолганмикин а? Зўр бўлди. Фарҳод ҳам бир маҳаллар Шоҳистани мен билан талашиб қорнимга шоха суқмоқчи бўлган. Йўлда шунинг уйига кириб, энамдай қариб қолган қиз учун мендай яқин жўрасини ўлдирмоқчи бўлганини бир эслатиб ўтай.

Нуриддин Зиё
https://t.me/IJOD07


#Ҳикоялар
Антиқа мотивация

Ишимдан дам олишга руҳсат сўрагандим. Бир ой дам олишимга қоғозча ёзиб беришди. Лекин тўғрисини айтсам дамнинг ҳам дами чиқиб кетди. Ишимга кетиб юрган даврим бошқача экан. Бир ҳафта ўтар-ўтмас хотинга хизматкор бўлиб қолдим. Ош сузиб келса, қошиққа мени юборадиган бўлиб қолди. Чой дамласа пиёлани олиб бораверинг деб иш буюради. Болалар ҳали ёш. Хотинни ўзи ҳам ёш. Ўқийман, ишлаб карера қиламан деб ёшни ўтказиб уйландим. Уйланганда ҳам ўзимдан нақд 15 ёшига уйландим.

Мана шу ерига адашдимми деб ўйлаб қоламан. Ёш хотинни умрни эгови деган гап худди шунда бўлса керак. Мана ҳозир унга совуқ тушяпти куёвлик чопонни сандиқдан олиб қўй, деганимга тўрт кун бўляпти. Вақтим бўлмади деб, ўғлини кўтариб қўшниникига сут чиқаргани келганлар билан гап сотгани кетяпти.

Номига бир шоҳи йўқ сигирнинег икки пиёла сунини бонкага солиб жўнади. Шугина сутда нима гуноҳки сиқиб қаймоғини олсанг. Менгинани сиқиб сувимни шинни қилиб ичдингку деб сўкдим.

Эллик грамм ҳам юзида ўзгариш бермайди. Йўқ мен ёш болага уйланган эканман-у аммо дийдаси ўта қотиб кетган ва эрга қайишмайдиганига уйланибман.

Аламимдан чиққунча ичиб олиб одамларга ўхшаб хуррак отиб ухлагим келади, бироқ ароқ ўлгурни кўрсам аллергия тутади. Аксирганим аксирган. Борэ дедимда отамнинг енги куйган палтосини елкамга илиб кўчага чиқдим. “Маст бўлсанг мозорга бор”, деган доно халқимиз. Бир кўнгилни ёзай деб қабристонга йўл олдим. Тўғрисини айтсам бирорта очиқ қабр бўлса бирор соатга кириб ухлаб ҳам олмоқчи бўлдим. Баттар эзилдим. Мамарайим қассоб ҳам ўлибди. Ёнида яна битта янги қабр, болалар қабристони томон ҳам анча кенгайиб бошлабди. Ўлим кўпайибди шекилли. Йўқ мени негадир қабристон ҳавоси ҳам босмади. Ҳаййу ҳайт деб бошим оққан тарафга қараб кетавердим. Қачон шу хаёллардан арисам уйга қайтаман. Бирор ҳафта бўлса ҳам тентираб юраман.

Йўл ёқалаб кетаверсам бир Дамас тинмай сигнал чалди. Борэ деганча шартта тўхтатиб ўтириб олдим. Олди ўриндиқни бир семиз хотин эгаллаб олган экан. Тўғриси шу хотинларни Дамасни олди ўриндиғига ўтиришига вооопщееем қаршиман!

Ўрта ўриндиққа бир йигит билан қиз бир-бирига мусичадек елка ташлаб ўтирибди. Севишганлардир деган яхши ўй билан орқа ўриндиққа ўтирдим. Ана енди ёш боладай бўлиб катайса қилиб кетаяпман. Балки шу йўли билан тинчирман деб ўйладим.

— Яхшимисиз Баҳодир?
Олди ўриндиқдаги семиз хотин менга луқма ташлади.
— Яхши раҳмат.
— Болалар яхшими? Катта бўлишяптими? Зайнаб холам билан Абдураҳмон амаким яхшимилар?
— Раҳмат улар ҳам яхши.
Хотин тинмай савол берарди. Онамни дугонасимикан десам бир ўн ёшлар фарқ борга ўхшайди. Ким экан деб бшимни қашлаб турганимда ўзи яна гап бошлади.
— Танимадингиз-а?
— Шуни эслолмай тургандим. Дангалини айтиб қўяверай.
— Ҳа-а умр ўтиб кетяпти. Одам бир-бирини кўриб турмаса шу-да. Мен синфдошингиз Шоҳистаман. Бакирова Шоҳиста. Ер ёрилмади ерга кириб кетмадим.

Шу кап-катта хотин мени синфдошимми-а. 20 йил бўлибди мактабни битирганимизга. Синфдошлар бирор марта учрашмаганимиздан кейин қаердан биламан. Юзим қизиб кетди. Яна бир номига сўрашиб қўйдим. Ўша мен ишқида тентак бўлиб, сигиримизни қорнига ўроқ тиқиб ўлдирганимга сабабчи Шоҳиста. Ўша мен зарда қилиб, даладаги сомонга ўт қўйиб юборганимдаги Шоҳиста. Бир пайт бояги икки севишган деганим унинг болалари бўлиб чиқди. Икки ер ёрилиб ерга киргим келди. Ўғлим дегани менга йўқ соқолни қўйиб олган. (Бизни уруғимиз сал кўсароқ). Секин кўз олдимда хотиним билан Шоҳистани чамаладим. Хотинимдан нақд тўрт баробар катта. Ўша пайт уйлансам ҳозир онам тенгги аёлни эри бўлиб юрармидим???

Бошим яна ачий бошлади. Хуллас энди гап келиб ичадиган эрини ёмонлай кетди. Атай қилгандек эрини ёмон томонларини санаяпти. Балки бу билан мана сенга тегсам бўларкан деяптими? Тўғриси бунисини тили хотинимга қараганда ўта ёмон эди. Бу гавда билан мени... ўйламаймане...


#Бу қизиқ!


⚡️БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
бу кеча фазилатларидан бебаҳра қолманг!


Бугун ҳижрий сана бўйича Ражаб ойининг 26 дан 27 санасига ўтар кечаси Меърож кечасидир.
Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан олдин содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.
Бу кечада биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди. Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда
худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушу ва хузу билан ибодат қилишимиз керак.
Бу кечани ғанимат билиб, кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.
https://t.me/IJOD07


Ҳаммангизга раҳмат.Илоҳим,соғ-омон бўлинглар,азизлар.


ҚАДРДОНЛАР,БИРОЗ МАЗАМ ЙЎҚ.ШАМОЛЛАБ ҚОЛИБМАН.ШУ САБАБ БУГУН ГУРУҲДА ҲЕЧ НАРСА ҚЎЁЛМАЙМАН.ЛОЗИМ ТОПСАНГИЗ МЕН УЧУН ШИФО ТИЛАБ, ДУО ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ.


#Ибрат бекати
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

  Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор.
Бу дарё шаҳар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган.
    Адашмасам бундан икки йил олдин, айнан мана шу пайтлари эди. Гоҳ-гоҳида китоб ўқиш учун ўша ерга борар эдим. Бу гал ҳам бордим. Тинч, осойишта жой. Ҳар доимгидeк, японлар сайр қилиб юрибди.
Кимдир китоб ўқияпти, кимдир итини сайрга олиб чиққан, кимдир мусиқа тинглаяпти, кимдир югуриш машқларини бажараяптии, бир нeчта болалар махсус болалар майдончасида ўйнаяпти.

Болалар майдончасига яқин жойга, “скамeйка”га бориб жойлашдим. Тўсатдан, бир 3-4 ёшлар атрофидаги япон болача югураман дeб йиқилиб тушди ва болаларча бeғуборлик  билан ўксиниб йиғлаяпти. Ўрнидан турмай, кимдир кeлиб кўтариб турғизиб қўйишини, эркалаб овутишини кутаётгандeк йиғлаяпти.
Бизни ўзбeк мeнталитeтимиздан, болажонлигимиздан кeлиб чиқиб қарайдиган бўлсак, бeгона бўлишидан қатъий назар овутишга ёрдамга ошиқамиз.
Балки бу бизнинг хатойимиздир.

Қисқа фурсат ичида ҳаёлимга шундай фикрлар кeлди-да, ўзимча ғудраниб, сўкингандек бўлдим. Наҳотки, жондан азиз фарзандинг йиқилиб йиғлаб ўтирибди бориб овутмасанг, хавотир олмасанг дeган маънода, нарироқда икки учта аёл кўриб пинагини ҳам бузмагани учун уларга қараб (қайси биридир боланинг онаси)
   Хуллас, ўрнимдан турдим-у , югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт бир аёл биз томонга кeла бошлади. Фаҳмладимки, болани онаси. Кeлиб раҳмат айтса кeрак дeган ҳолатга тайёр турган миямга болға билан ургандай бўлди. Аёл кeлиб бақириб- бақириб мени уришиб кeтди-ку.
Нима дeйишимни, нима қилишимни билмай қолдим. Яхшилик қилганимга жавобинг шуми дeдим-у, бузилган кайфиятда ўз “скамeйка”мга бориб ўтирдим.
Бунақа кайфиятда китоб ҳам ўқиб бўлмайди, сайр ҳам қилиб бўлмайди. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми?
Ёки хақиқатдан ҳам айбдорманми, каби бир қанча саволлар қийнаб, жаҳлим чиқиб  уйга қайтаман дeб турганимда, ҳалиги аёл яна мен томонга кeла бошлади. Бу сафар миямни бошқа ҳолатга тайёр,  жаҳл билан аччиқ гапириб ташлайман дeб тургандим. Аммо, ҳалиги аёл бу сафар жуда мулойимлик билан, японларга хос маданият билан гап бошлади:
-- Боя бўлиб ўтган воқeа учун чин қалбимдан узр сўрайман. Жуда ҳам яхши (мeҳрибон) инсон экансиз.
--Ие, нимага ҳeчқиси йўқ.
--Сизни урушмасам ҳам бўлар эди. Аммо сизни қилган хатти-ҳаракатингиз менинг фарзандимнинг кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилар эди.
- Нимага ? Мен нима ёмон иш қилдим? Ёрдам бeрдим ҳолос.
-- Тўғри, сиз ёрдам қилдингиз. Аммо бир томондан катта зарар ҳам қилдингиз. Ҳозир болам йиқилиб тушиб, кимдир кeлиб турғизиб қўйсин дeб йиғлаб ётибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?
Мури (имконсиз) бу нарса. Бугунги ҳолат учун узр сўрайман. Хайр.

--Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр.

Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани.
Кўпчилик японларнинг нима сабабдан бировдан унча-бунчага ёрдам сўрамаслигининг сабабини тушундим. Кўп сонли японлар қийинчиликда ухламасдан, ўқиб ишлаётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Қайсидир акаси, таниш-билишни ишга солиб бирор бир ишини ҳал қилаётганларини дeярли кўрмайсиз. Кўпчилик қисми, фарзандларининг контракт пулларини тўлашмайди. Ўзлари арубаито (соатбай иш) қилиб тўлашади. Ёки давлатдан крeдит олиб ўқишади. Ўқишни битиргандан кeйин нeча йиллар давомида ойлигидан ушлаб қолишади. ( Яхши тизим)

Баҳодир Искандаров

https://t.me/IJOD07


Репост из: 𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
* * *
Кулган бошқалардир, йиғлаган менман,
Ўйнаган бошқалар, инграган менман,
Эрк эртакларини эшитган бошқа,
Қуллик қўшиғини тинглаган менман.

Бошқада қанот бор, кўкка учадир,
Шохларга қўнадир, боғда яйрайдир-
Сўзлари садафдек, товуши найдек-
Куйини ҳар ерда элга сайрайдир.

Менда-да, қанот бор, лекин боғланган...
Боғ йўқдир, шох йўқдир, қалин девор бор:
Сўзлари садафдек, товуши найдек
Куйим бор... уни-да деворлар тинглар...

Эркин бошқалардир, қамалган менман,
Ҳайвон қаторида саналган менман..

©Чўлпон
1921
https://t.me/Adabiyot_olami


Репост из: @Saodatjurnali
АЁЛЛАР ШЕЪРИЯТИ

Пойтахтга келган пайтларим, бир адабий даврада шеър ўқидик. Устоз шоирлардан бири ёнидаги шоирага: «Булар тўшак шеърияти давомчиларими?», – деб сўради. У беҳаёларча бош силкиб кулди. Шундан кейин дугонам (истеъдод эди) ҳижобга кириб кетди. Рассомлар кўзига одамлар яланғоч кўринади, дейишади. Наҳот, шоиралар айрим (ювуқсиз)лар кўзига шундай кўринса?..
Зебунисо ҳам бу азобни тортган. Нодира ҳам. Қурбонжон Додҳо саройда шеър ўқиб, хон назарига тушгач, ҳасадгўйлар ўлимга ҳукм қилишгача борган. Аскарлар қатл қилишга кўзи қиймай, узоқ қишлоққа олиб бориб, бир чолга ҳадя қилиб юборган.
«Хотинлар шеърияти» деган нописанд ибора ўша даврдан қолган.
Ахматова, Цветаевага ҳам бу изтироблар бегона эмас.
Яқинда шоира Мунаввара Ойматованинг америкалик шоира Эмили ҳақида ёзган мақоласини ўқидим. Мингдан ортиқ шеъри қолган шоира тириклигида ҳеч кимга кўрсатмаган. Ўлгандан кейин машҳур бўлган. Эҳтимол, Эмили ҳам бузуқ нигоҳлардан жиркангани учун ўзини оммага намоён этгиси келмагандир. Ишхоналарда ҳам шу -- шоиралар (худди бошқа касб эгалари бундан мустаснодек)нинг неча марта эрга теккан-ю, тегмагани, фарзандлари кимданлиги, ким билан дон олишиб юрганигача муҳокама қилишади. Ғашинг келади. Эй, булар туппа-тузук одамни ҳам айбини ахтариб, гуноҳкор қилади. Назари паст, ҳасадгўй, хулқида тўғрилик, қалбида тозалик, қонида поклик йўқ, дейману кўп ўйлайман: Шеърларимни ким учун ёзаяпман? Поклик, иффат ҳақида (Ё, йўқми?) кимга сўзлаяпман?.. Кўнгилнинг фарқига бормаган замонгами? Дилини моғор босган замондошларга(ми?) Фисқу фужурга ботган халққами? Аёл поклигига шубҳа билан қараган келажакками? Мен кўп ўйлайман: Қишлоққа қайтиб кетсаму қолган умримни гуллар ўстириб тамом қилсам... Қадрсиз, имонсиз, фасодга ботган жойларда нима қиламан. Ичимда Исонинг мингта игнаси, чақчайган замон мени ютиб юборгандек... Кўр ва кар атрофимдагиларга нафақат шоиралар, АЁЛ, ОНА, СИНГИЛ, ҚИЗларни фоҳишадек мазах қилманг, булғаманг, кулманг, майдалаштирманг, дегим келади...

Адиба УМИРОВА.


#Кун ҳикмати
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/IJOD07


Ассалому алейкум,қалбга яқинлар!
Якшанба дам олиш кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тун,қадрдонлар.
Яхши дам олинглар.
Ширин тушлар ва ёқимли ҳордиқ ҳамроҳингиз бўлсин.


​​Жияним кетма-кет икки фарзандли бўлди. Худонинг ишини қаранг-ки, иккови ҳам ногирон. Икки гўдак ҳам ёшига етмай, нобуд бўлди. Таъна қилмоқчи эмасман-у, лекин бошига шунча кун тушса ҳам ўзини тафтиш қилмайди бу бола. Поччам шу умидда фарзанд ўстириб, ўзи емай, ўзи киймай катта тўй-томошалар билан келин туширганмиди? Келин бўлиб иссиқ-совуғидан хабар олмаса, бир пиёла чой тутмаса, қайнотам экан, шу уйнинг каттаси, деб бирор ишини маслаҳат қилмаса, борадиган жойини айтиб рухсат сўрамаса... Шуми келин қилишнинг завқи, қайноталик қадри?! Бир борганимда поччам йиғлаб: “Жиянингиз биттагина опасини шу уйга қадам босмайдиган қилди. Қизим мени кўргиси келса куёвни юборади, бир-икки кун уларникида туриб келаман. Келин билан ўғлимнинг дастидан қариндош-уруғ уйимизга келмайдиган бўлди. Бу бола нега бунчалик бўлиб кетди, билмайман. Ахир, ҳаммасига бирдек тарбия берганмиз-ку”, деб ўксиндилар...
Ҳар бир одам: “Фарзандларим кейинчалик бир-бирига оталик, оналик қилади, бири иккинчисини ўкситгани, камситгани қўймайди, бири оқсаб қолганида бири етаклайди, кам-кўстини тўлдиради, бир-бирини суяйди”, деган эзгу умидда бола ўстиради.
Узилаётган ришталар, заифлашиб, оҳори тўкилаётган оқибат, андиша, меҳр-мурувват, зориққан дийдор заволи хусусида гап кетганда юракка дард инади, ғашлик қўнади. Орамизда оқибатсиз ўғиллар, қариндошлик ришталарига бепарво бағритошларни кўплаб учратиш мумкин. Гапириш, муносабат билдириш ўз йўлига. Бу иллатларнинг асл илдизи қайда? Нега бунча бераҳм, оқибатсиз бўлиб кетяпмиз? Бир уруғ нари – амма-хола, тоға-амакиларни қўя турайлик, ўз жигарларимиз, туғишганларимиз, ҳатто ота-онамизга ҳам кўнгилдагидек муносабатда бўляпмизми?
Келининг айниса, ўғлингдан кўр.
Ҳилола Султонова, уй бекаси, Фарғона вилояти:
– Келиннинг кўз қарашлари, ўзини тутишлари-ю, муомалалари ўзгарса, ундан ранжиманг-да, аввал ўғлингизнинг рафторига разм солинг. У яқинлари ҳурмат-иззатини ўрнига қўйиб, мувозанатни бузмаса, келин ҳам ўзини шунга муносиб тутади. Чунки келиннинг эр уруғлари билан қай даражада муносабатда бўлиши кўп ҳолларда эркакка боғлиқ.
Кексалар: “Бели боғлиқнинг кўнгли боғлиқ бўлади”, дейишади. Улардан ошириб бир нарса дейишимиз қийин. Лекин айрим ўғилларнинг уйланганидан сўнг жигарларига, ҳатто ота-онасига ҳам меҳри бўлинганига гувоҳ бўлганмиз. Эсимда, шундай ҳолатдан оғриниб йиғлаганимда, онам: “Қўявер, қизим, мен она бўла туриб, ўғлимнинг беоқибатлигидан озор чекаётганимни билдирмаяпман-ку. Хотини, оиласи билан тинч бўлса бўлди”, деб, мени юпатган эдилар.
Мулоҳаза....
Инсоний ришталар ичида энг кучлиси қон ва насаб қариндошлигидир.
Одам бу риштага суянади, ундан куч ва қувват олади. Ҳаёт муаммоларини ечишда унга таянади. Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсон ризқи ва умрига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Кимни ризқи-рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас, у силаи раҳм қилсин, яъни, қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
Буғдойзорни пайҳон қилса гуноҳ бўлмас...
Қариндошларга меҳр-мурувват кўрсатиб, ота-она, оға-ини, опа-сингилларимизнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини шод қилиш билан Яратганнинг марҳаматига эришамиз. Ривоятда келтирилишича, ака синглиси ҳолидан хабар олиш, тезроқ унинг дийдорига етиб, суюнтириш учун буғдойзорни босиб ўтишига ижозат берилган экан.
Бир-бирига бемеҳр, беоқибат ака-ука, опа-сингилларга вақт аталмиш олий ҳакам қадр тушунчасини уқтиради. Туғишганларингизга уни яхши кўришингизни айтишни унутманг. Зеро, меҳрни билдириб туриш ҳам ришталарнинг мустаҳкамланишига замин яратади.

Умида АДИЗОВА.
https://t.me/IJOD07


#Мулоҳазалар
📝ЎҒЛИМ УЙЛАНДИ-Ю, ЎЗГАРДИ.
(Хаётий вокеа)

“Бир куни қўққисдан телефоним жиринглади. Экранида укамнинг
исмини кўриб суюндим. Салом-аликдан кейин мендан ҳол-аҳвол сўраш
учун қўнғироқ қилаётганини айтганида, бирдан кўнглим бўшаб кетди.
Ахир у уйланганидан бери менга ҳеч қўнғироқ қилмасди-да.
“Уйлангач, меҳри бўлиндими, ишқилиб ўзгарди-я”, деган ўйда ўзим телефон қилиб хабарлашардим... Ўша куни укам билан бироз гаплашиб, яна меҳрим товланди. Хайрлашганимдан сўнг узоқ йиғладим...”
(Аёлларнинг ўзаро суҳбатидан)
Туғишганларнинг бир-бирига беоқибатлиги, жигарлар орасидаги ўзаро меҳр-муҳаббатнинг заифлашиб бораётгани ҳақида кўп гапирамиз. Қариндошлар ўртасидаги бемеҳрликни кўрганда юрак зирқирайди. Бир қориндан талашиб тушган, бир кўрпада тепишиб улғайган, бир майизни тенг бўлиб еган ака-ука, опа-сингилнинг уйи бошқа, рўзғори алоҳида, дастурхони бўлак бўлгач, нега меҳри ҳам бўлиниб кетади?
Асл сабабчи ким?
Ҳовли ўртасига девор тушади. Ака уканинг, ука аканинг дийдорига зор. Бу дилсиёҳликка овсинлар – оға-иниларнинг аёлини сабаб қилишади. Қайсидир ўринда овсинлар ҳам ака-укаларнинг ораси бузилиб кетишига сабабчи бўлишар, лекин болалигидан бир-бирига меҳрли-оқибатли, аҳил-тотув бўлиб ўсмаганларнинг ноаҳиллигига хотини ёки эрининг нобоп феъли баҳона бўла олмайди. Уларга чин инсонийлик сабоғини беришга масъул бўлган ота-онаси тарбияда хатога йўл қўйгани сабабли бундай одамлар улғайганида ҳам айбни бировга ағдаришга мойил бўладилар.
Муҳайё Саримсоқова, Қибрай туманидаги “Ботаника” маҳалласининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси:
– Негадир, йигитлар уйланганидан сўнг ўзгаради, деган гап миямизга ўрнашиб қолган. Агар эркак киши туғишганлари, ота-онасига бемеҳр бўлса, буни унинг уйланишига боғлаш ноўрин. Назаримда ота-оналарнинг ўзлари ўғилларини талтайтириб, маълум вазифа ва бурчларни уларга уқтирмай тарбиялашади-ю, кейинчалик барча айбни ўғилларининг “уйланиб ўзгарганига”, “айниб” қолганига йўйишади. Бировга айб юклаш осон. Агар эркак онасига меҳр кўрсатмаётган бўлса, билингки, у хотинига ҳам меҳрибон эмас. Шунинг учун ота-оналар уйланган ўғилларининг меҳрсизлиги сабабларини келинларидан эмас, ўз фарзандига берган тарбиясидан, ўғилларидан қидиришлари лозим.
Ҳаммаси тарбияга боғлиқ
Алишер Бозоров, иқтисодчи, Тошкент шаҳри:
– Ота-онамиз болалигимиздан ака-опаларимизни ҳурмат қилишга, ҳар ишда уларнинг маслаҳатига суянишга ўргатишган. Катталар ҳам шунга яраша кичикларга меҳрли-оқибатли. Ўша тарбия таъсиридан ҳозиргача оилавий муаммоларимизни ота-онамизга сездирмай, ака-опаларимиз кўмагида ўзаро маслаҳатлашиб ҳал қиламиз. Фарзандларимизни ҳам ота-онамиздан ўрганганларимиз асосида тарбиялаяпмиз. Болага у жуда кичкиналигидан туғишганлари, – ака-ука, опа-сингилларига меҳрли бўлишни, жигарлик риштаси муқаддас эканини уқтириш лозим.
“Ноқобил бола...”
Салима ая, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани:– Ҳа, гоҳида йигитлар яхши тарбия олган бўлса ҳам, уйлангандан кейин ўзгаради. Икки опам бир хонадонга келин бўлиб тушган. Кичик опам анча йил олдин оламдан ўтдилар. Тўрт нафар боласини уйли-жойли қилишга улгурдилар-у – кенжасининг тўйини кўра олмадилар. Тақдирида бор экан, бир иш билан кичик опамнинг учинчи ўғли қамалиб қолди. Ўша кезларда кенжа жияним дурустгина жойда ишлар, топиш-тутиши ҳам яхши эди. Опам узоқ вилоятдаги қамоқхонада ётган ўғлини кўришга борганида унинг пулидан ишлатарди. Акаси қамоқдан чиққач: “Онам менинг пулимга сени кўргани борарди, охири дардингда ўлиб кетди”, деб акасига миннат қилибди. Акаси: “Онам вафот этган бўлсалар, мен сени ҳеч кимдан кам қилмай уйлантириб қўяман”, деб унинг тўйини ўтказди. Шу тўй учун икки хонали уйини сотиб юборди. Ҳозир бўйга етган қизлари билан ижарада сарсон бўлиб юрибди. Укаси эса уйланганидан кейин ўзгариб қолди. Гоҳ холаси – опам билан, ҳали амакиси – поччамлар билан жанжаллашади. Гоҳ, отасига гап қайтаради. Поччам бир ўзи кичкина хонада яшайди. Етмишдан ошган одам овқатини ўзи қилади, чойини ўзи дамлайди, уйини ўзи супуради. Хотини ўтгандан кейин эркак ҳақиқатан ҳам етимдек бўлиб қоларкан. Поччамга раҳмим келади.


​​Ҳали ўзимизнинг қулупнай чиқмаган, тўғрими? Худо билсин Хитойдан олиб келганми, Эронданми? Сувда маза бор, унда маза йўқ.Сиз ўзингизни уринтириб юрманг-да, гилос билан шафтоли олинг! Бангладешданми, Малайзияданми, бир тоғора шафтоли, бир тоғора гилос келтирсангиз, олам жаҳон бўп кетади.
— Эркин ака, — дедим йиғламсираб, — меҳмонлар тарқаётганда, елкасига тўн ҳам ёпайми?
— Ана шуниси шартмас. Ҳечам шартмас! Бу одатни ким ўйлаб топган ўзи? Қаёққа борсанг тўн беради. Ҳамманинг уйида сандиқ-сандиқ тўн! Сиз бундай қилинг! Меҳмонларнинг ўлчовини сўраб олинг-да, биттадан костюм-шим олиб қўяқолинг. Биласиз, «Версачи» деган машҳур фирма бор. Ўшанинг костюми ҳам чиройли, ҳам модний бўлади. «Оптовой»дан олсангиз, 400 доллардан беради.
— Бир нарса сўрасам майлими? — дедим ўпкам тўлиб. — Мабодо биттагина вертолёт олиб меҳмонларни уй-уйларига вертолётда обориб қўйсам нима дейсиз?
— Керакмас! — деди Эркин ака бош чайқаб. — Биринчидан, вертолёт ҳайдашга учувчи керак, иккинчидан, ҳеч кимнинг уйида вертолёт қўнадиган майдон йўқ. Биттагина «Дамас» олсангиз бўлди. Сиқилишиброқ ўтирса ҳамма сиғади. Шўпирликни ўз зиммамга оламан. Меҳмонларни уй-уйларига обориб қўяман-да, машина меникида қолаверади. Сиз қийналманг, дейман-да!
— Мабодо, — дедим ҳиқиллаб йиғлаб. — Мабодо зиёфатдан беш-ўн сўм ортиб қолса, ўшанга арқон берармикин?
— Беради! Албатта беради. Нима кўп — хўжалик дўкони кўп. Арқоннинг пишиғидан олинг. Ингичка бўлсину, пишиқ бўлсин. Ундан кейин жудаям узун бўлиши шарт эмас. Бўлмаса одамнинг оёғи ерга тегиб қолиши мумкин. Сиз қийналманг, дейман-а! Аммо бу ишни жиндак кечиктириб турасиз. Асарингиз чиққанини яна беш-ўн марта нишонласангиз, арқонни меҳмонларнинг ўзи олиб боради
....Шундай бўлди. Ҳаётимдаги «тарихий воқеа»ни зўр «тантана» билан нишонладик. «Чархпалак» ошхонасида. Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров, мен— учовлашиб бир косадан лағмон едик.
Ўткир Ҳошимов
Ўзбекистон Халқ ёзувчиси

https://t.me/IJOD07

Показано 20 последних публикаций.