Ҳали ўзимизнинг қулупнай чиқмаган, тўғрими? Худо билсин Хитойдан олиб келганми, Эронданми? Сувда маза бор, унда маза йўқ.Сиз ўзингизни уринтириб юрманг-да, гилос билан шафтоли олинг! Бангладешданми, Малайзияданми, бир тоғора шафтоли, бир тоғора гилос келтирсангиз, олам жаҳон бўп кетади.
— Эркин ака, — дедим йиғламсираб, — меҳмонлар тарқаётганда, елкасига тўн ҳам ёпайми?
— Ана шуниси шартмас. Ҳечам шартмас! Бу одатни ким ўйлаб топган ўзи? Қаёққа борсанг тўн беради. Ҳамманинг уйида сандиқ-сандиқ тўн! Сиз бундай қилинг! Меҳмонларнинг ўлчовини сўраб олинг-да, биттадан костюм-шим олиб қўяқолинг. Биласиз, «Версачи» деган машҳур фирма бор. Ўшанинг костюми ҳам чиройли, ҳам модний бўлади. «Оптовой»дан олсангиз, 400 доллардан беради.
— Бир нарса сўрасам майлими? — дедим ўпкам тўлиб. — Мабодо биттагина вертолёт олиб меҳмонларни уй-уйларига вертолётда обориб қўйсам нима дейсиз?
— Керакмас! — деди Эркин ака бош чайқаб. — Биринчидан, вертолёт ҳайдашга учувчи керак, иккинчидан, ҳеч кимнинг уйида вертолёт қўнадиган майдон йўқ. Биттагина «Дамас» олсангиз бўлди. Сиқилишиброқ ўтирса ҳамма сиғади. Шўпирликни ўз зиммамга оламан. Меҳмонларни уй-уйларига обориб қўяман-да, машина меникида қолаверади. Сиз қийналманг, дейман-да!
— Мабодо, — дедим ҳиқиллаб йиғлаб. — Мабодо зиёфатдан беш-ўн сўм ортиб қолса, ўшанга арқон берармикин?
— Беради! Албатта беради. Нима кўп — хўжалик дўкони кўп. Арқоннинг пишиғидан олинг. Ингичка бўлсину, пишиқ бўлсин. Ундан кейин жудаям узун бўлиши шарт эмас. Бўлмаса одамнинг оёғи ерга тегиб қолиши мумкин. Сиз қийналманг, дейман-а! Аммо бу ишни жиндак кечиктириб турасиз. Асарингиз чиққанини яна беш-ўн марта нишонласангиз, арқонни меҳмонларнинг ўзи олиб боради
....Шундай бўлди. Ҳаётимдаги «тарихий воқеа»ни зўр «тантана» билан нишонладик. «Чархпалак» ошхонасида. Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров, мен— учовлашиб бир косадан лағмон едик.
Ўткир Ҳошимов
Ўзбекистон Халқ ёзувчиси
https://t.me/IJOD07