#Мулоҳазалар
📝ЎҒЛИМ УЙЛАНДИ-Ю, ЎЗГАРДИ.
(Хаётий вокеа)
“Бир куни қўққисдан телефоним жиринглади. Экранида укамнинг
исмини кўриб суюндим. Салом-аликдан кейин мендан ҳол-аҳвол сўраш
учун қўнғироқ қилаётганини айтганида, бирдан кўнглим бўшаб кетди.
Ахир у уйланганидан бери менга ҳеч қўнғироқ қилмасди-да.
“Уйлангач, меҳри бўлиндими, ишқилиб ўзгарди-я”, деган ўйда ўзим телефон қилиб хабарлашардим... Ўша куни укам билан бироз гаплашиб, яна меҳрим товланди. Хайрлашганимдан сўнг узоқ йиғладим...”
(Аёлларнинг ўзаро суҳбатидан)
Туғишганларнинг бир-бирига беоқибатлиги, жигарлар орасидаги ўзаро меҳр-муҳаббатнинг заифлашиб бораётгани ҳақида кўп гапирамиз. Қариндошлар ўртасидаги бемеҳрликни кўрганда юрак зирқирайди. Бир қориндан талашиб тушган, бир кўрпада тепишиб улғайган, бир майизни тенг бўлиб еган ака-ука, опа-сингилнинг уйи бошқа, рўзғори алоҳида, дастурхони бўлак бўлгач, нега меҳри ҳам бўлиниб кетади?
Асл сабабчи ким?
Ҳовли ўртасига девор тушади. Ака уканинг, ука аканинг дийдорига зор. Бу дилсиёҳликка овсинлар – оға-иниларнинг аёлини сабаб қилишади. Қайсидир ўринда овсинлар ҳам ака-укаларнинг ораси бузилиб кетишига сабабчи бўлишар, лекин болалигидан бир-бирига меҳрли-оқибатли, аҳил-тотув бўлиб ўсмаганларнинг ноаҳиллигига хотини ёки эрининг нобоп феъли баҳона бўла олмайди. Уларга чин инсонийлик сабоғини беришга масъул бўлган ота-онаси тарбияда хатога йўл қўйгани сабабли бундай одамлар улғайганида ҳам айбни бировга ағдаришга мойил бўладилар.
Муҳайё Саримсоқова, Қибрай туманидаги “Ботаника” маҳалласининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси:
– Негадир, йигитлар уйланганидан сўнг ўзгаради, деган гап миямизга ўрнашиб қолган. Агар эркак киши туғишганлари, ота-онасига бемеҳр бўлса, буни унинг уйланишига боғлаш ноўрин. Назаримда ота-оналарнинг ўзлари ўғилларини талтайтириб, маълум вазифа ва бурчларни уларга уқтирмай тарбиялашади-ю, кейинчалик барча айбни ўғилларининг “уйланиб ўзгарганига”, “айниб” қолганига йўйишади. Бировга айб юклаш осон. Агар эркак онасига меҳр кўрсатмаётган бўлса, билингки, у хотинига ҳам меҳрибон эмас. Шунинг учун ота-оналар уйланган ўғилларининг меҳрсизлиги сабабларини келинларидан эмас, ўз фарзандига берган тарбиясидан, ўғилларидан қидиришлари лозим.
Ҳаммаси тарбияга боғлиқ
Алишер Бозоров, иқтисодчи, Тошкент шаҳри:
– Ота-онамиз болалигимиздан ака-опаларимизни ҳурмат қилишга, ҳар ишда уларнинг маслаҳатига суянишга ўргатишган. Катталар ҳам шунга яраша кичикларга меҳрли-оқибатли. Ўша тарбия таъсиридан ҳозиргача оилавий муаммоларимизни ота-онамизга сездирмай, ака-опаларимиз кўмагида ўзаро маслаҳатлашиб ҳал қиламиз. Фарзандларимизни ҳам ота-онамиздан ўрганганларимиз асосида тарбиялаяпмиз. Болага у жуда кичкиналигидан туғишганлари, – ака-ука, опа-сингилларига меҳрли бўлишни, жигарлик риштаси муқаддас эканини уқтириш лозим.
“Ноқобил бола...”
Салима ая, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани:– Ҳа, гоҳида йигитлар яхши тарбия олган бўлса ҳам, уйлангандан кейин ўзгаради. Икки опам бир хонадонга келин бўлиб тушган. Кичик опам анча йил олдин оламдан ўтдилар. Тўрт нафар боласини уйли-жойли қилишга улгурдилар-у – кенжасининг тўйини кўра олмадилар. Тақдирида бор экан, бир иш билан кичик опамнинг учинчи ўғли қамалиб қолди. Ўша кезларда кенжа жияним дурустгина жойда ишлар, топиш-тутиши ҳам яхши эди. Опам узоқ вилоятдаги қамоқхонада ётган ўғлини кўришга борганида унинг пулидан ишлатарди. Акаси қамоқдан чиққач: “Онам менинг пулимга сени кўргани борарди, охири дардингда ўлиб кетди”, деб акасига миннат қилибди. Акаси: “Онам вафот этган бўлсалар, мен сени ҳеч кимдан кам қилмай уйлантириб қўяман”, деб унинг тўйини ўтказди. Шу тўй учун икки хонали уйини сотиб юборди. Ҳозир бўйга етган қизлари билан ижарада сарсон бўлиб юрибди. Укаси эса уйланганидан кейин ўзгариб қолди. Гоҳ холаси – опам билан, ҳали амакиси – поччамлар билан жанжаллашади. Гоҳ, отасига гап қайтаради. Поччам бир ўзи кичкина хонада яшайди. Етмишдан ошган одам овқатини ўзи қилади, чойини ўзи дамлайди, уйини ўзи супуради. Хотини ўтгандан кейин эркак ҳақиқатан ҳам етимдек бўлиб қоларкан. Поччамга раҳмим келади.