Жияним кетма-кет икки фарзандли бўлди. Худонинг ишини қаранг-ки, иккови ҳам ногирон. Икки гўдак ҳам ёшига етмай, нобуд бўлди. Таъна қилмоқчи эмасман-у, лекин бошига шунча кун тушса ҳам ўзини тафтиш қилмайди бу бола. Поччам шу умидда фарзанд ўстириб, ўзи емай, ўзи киймай катта тўй-томошалар билан келин туширганмиди? Келин бўлиб иссиқ-совуғидан хабар олмаса, бир пиёла чой тутмаса, қайнотам экан, шу уйнинг каттаси, деб бирор ишини маслаҳат қилмаса, борадиган жойини айтиб рухсат сўрамаса... Шуми келин қилишнинг завқи, қайноталик қадри?! Бир борганимда поччам йиғлаб: “Жиянингиз биттагина опасини шу уйга қадам босмайдиган қилди. Қизим мени кўргиси келса куёвни юборади, бир-икки кун уларникида туриб келаман. Келин билан ўғлимнинг дастидан қариндош-уруғ уйимизга келмайдиган бўлди. Бу бола нега бунчалик бўлиб кетди, билмайман. Ахир, ҳаммасига бирдек тарбия берганмиз-ку”, деб ўксиндилар...
Ҳар бир одам: “Фарзандларим кейинчалик бир-бирига оталик, оналик қилади, бири иккинчисини ўкситгани, камситгани қўймайди, бири оқсаб қолганида бири етаклайди, кам-кўстини тўлдиради, бир-бирини суяйди”, деган эзгу умидда бола ўстиради.
Узилаётган ришталар, заифлашиб, оҳори тўкилаётган оқибат, андиша, меҳр-мурувват, зориққан дийдор заволи хусусида гап кетганда юракка дард инади, ғашлик қўнади. Орамизда оқибатсиз ўғиллар, қариндошлик ришталарига бепарво бағритошларни кўплаб учратиш мумкин. Гапириш, муносабат билдириш ўз йўлига. Бу иллатларнинг асл илдизи қайда? Нега бунча бераҳм, оқибатсиз бўлиб кетяпмиз? Бир уруғ нари – амма-хола, тоға-амакиларни қўя турайлик, ўз жигарларимиз, туғишганларимиз, ҳатто ота-онамизга ҳам кўнгилдагидек муносабатда бўляпмизми?
Келининг айниса, ўғлингдан кўр.
Ҳилола Султонова, уй бекаси, Фарғона вилояти:
– Келиннинг кўз қарашлари, ўзини тутишлари-ю, муомалалари ўзгарса, ундан ранжиманг-да, аввал ўғлингизнинг рафторига разм солинг. У яқинлари ҳурмат-иззатини ўрнига қўйиб, мувозанатни бузмаса, келин ҳам ўзини шунга муносиб тутади. Чунки келиннинг эр уруғлари билан қай даражада муносабатда бўлиши кўп ҳолларда эркакка боғлиқ.
Кексалар: “Бели боғлиқнинг кўнгли боғлиқ бўлади”, дейишади. Улардан ошириб бир нарса дейишимиз қийин. Лекин айрим ўғилларнинг уйланганидан сўнг жигарларига, ҳатто ота-онасига ҳам меҳри бўлинганига гувоҳ бўлганмиз. Эсимда, шундай ҳолатдан оғриниб йиғлаганимда, онам: “Қўявер, қизим, мен она бўла туриб, ўғлимнинг беоқибатлигидан озор чекаётганимни билдирмаяпман-ку. Хотини, оиласи билан тинч бўлса бўлди”, деб, мени юпатган эдилар.
Мулоҳаза....
Инсоний ришталар ичида энг кучлиси қон ва насаб қариндошлигидир.
Одам бу риштага суянади, ундан куч ва қувват олади. Ҳаёт муаммоларини ечишда унга таянади. Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсон ризқи ва умрига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Кимни ризқи-рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас, у силаи раҳм қилсин, яъни, қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
Буғдойзорни пайҳон қилса гуноҳ бўлмас...
Қариндошларга меҳр-мурувват кўрсатиб, ота-она, оға-ини, опа-сингилларимизнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини шод қилиш билан Яратганнинг марҳаматига эришамиз. Ривоятда келтирилишича, ака синглиси ҳолидан хабар олиш, тезроқ унинг дийдорига етиб, суюнтириш учун буғдойзорни босиб ўтишига ижозат берилган экан.
Бир-бирига бемеҳр, беоқибат ака-ука, опа-сингилларга вақт аталмиш олий ҳакам қадр тушунчасини уқтиради. Туғишганларингизга уни яхши кўришингизни айтишни унутманг. Зеро, меҳрни билдириб туриш ҳам ришталарнинг мустаҳкамланишига замин яратади.
Умида АДИЗОВА.
https://t.me/IJOD07